Президент қарорига кўра, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади. Шунингдек, ўзганинг товар, хизмат кўрсатиш белгисидан ёки фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.
Жанубий Кореядаги автомобилсозлик корхоналарига чарм етказиб берувчи JM компанияси Тошкент вилоятида қўшма корхона очиши мумкин. У ердаги чарм Корея компанияларига етказилади. Шунингдек, компания Ўзбекистондан тайёр ва яримтайёр чармни харид қилишни бошлайди.
Ўзбекистон президенти БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад ал-Гаргавий билан технологиялар, сунъий интеллект, рақамлаштириш, шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш, кадрлар тайёрлаш бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди. Вазирга «Дўстлик» ордени топширилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ўрганишларига кўра, 86 фоиз ота-оналар фарзандларининг касб бўйича танловини маъқулламоқда. Қизлар кўпроқ шифокор ва ўқитувчи касбини танлаган бўлса, йигитлар IT мутахассислиги, шифокор ва иқтисодчи касбларини афзал кўрган.
Тижорат банклари 5 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 325 — 11 370 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 395 — 11 460 сўм.
Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлиси 6 апрель куни чақирилади. Унда давлат чегарасини қўриқлаш, Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорлик, Қозоғистон билан маҳкумларни топшириш ҳамда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари ҳақидаги қонунлар кўриб чиқилади. Ташқи ишлар вазирлиги ва омбудсман ҳисоботи эшитилади.
Таниқли журналист, МТРКда масъул лавозимларда фаолият олиб борган Соҳибжон Алижонов 55 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.
Жахонгир Хидайходжаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди. Агентликнинг собиқ раҳбари жиноят иши доирасида ҳибсга олинганди.
Тошкентда ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармасининг катта тезкор ходими ўлдирилди. Унинг жасади ёқилиб, каналга ташлаб юборилган. Уч нафар айбланувчи узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Қўқон педагогика институти талабалари ётоқхонадаги хонага яширин камера ўрнатилганини билдирди. Қизларнинг сўзларига кўра, шикоятга жавобан проректор уларга ИИБга мурожаат қилгани учун танбеҳ берган, ректор эса «институт мулкига» зарар етказганини танқид қилган. Вазирлик ҳолатни назоратга олди.
Шавкат Мирзиёевга Туркиянинг электромобилидан юборган Эрдоған, Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси, хориждаги референдум ўтказиладиган участкалар харитаси, ер усти метро бекатларини номлаш овозга қўйилгани, Адлия вазирлигининг ҳибсга олинган собиқ ходими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилди. Аввал улар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида бўлган.
Хоразмда мансабдорлар меҳрибонлик уйи қизларини мунтазам зўрлаб келгани ортидан бир гуруҳ ёшлар «Аёл буюм эмас» шиори остидаги ижтимоий лойиҳага қўл уришди. Улар «Газета.uz» билан суҳбатлашар экан, улар «давлат ўз вазифасини эплолмаса, фаол инсонлар ўзи ҳаракатга тушиши зарур»лигини таъкидлашди.
Ўзбекистон учта давлат билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни қарийб якунлади, деди ИССВ вакили Амирбек Муҳамедов. Ишчи гуруҳ таркибига жами 47 давлат киради, 31 давлат билан фаол музокаралар олиб борилмоқда, деди у.
2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 134,2 млн долларлик 5026 дона автомобиль олиб кирилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан импорт ҳажми 922 та автомобилга камайган, бироқ уларнинг ўртача қиймати 20,9 минг доллардан 26,7 минг долларга ошган. Етказиб бериш географияси ҳам ўзгарди.
Истанбулдаги Бош консулхона сўнгги пайтларда ўзбекистонликларнинг Туркиядаги турли жиноятлар иштирокчиси бўлиб қолган ҳолатлар кўпайганини билдириб, фуқаролардан мамлакат қонунларига қатъий риоя қилишларини сўради.
Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто мамлакатнинг НАТОга кириши ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Финляндия ташкилотга қўшилган 31-мамлакат бўлди.
Тармоқларда Адлия вазирлигининг бўлим бош маслаҳатчиси ҳибсга олингани айтилган хабар тарқалди. Вазирлик ходимга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини билдириб, у ҳамкасблари шаънини камситувчи маълумотларни тарқатиб келганини маълум қилди.
Президент фармони билан Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти негизида Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилади.
2023 йил модели ROG Strix SCAR 18 замонавий техник характеристика ва дизайнга эга ўйин ноутбукларининг ёрқин вакилидир.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг