Нукус-Шуманай-Тахтакўпир йўлида белгиланмаган жойдан ўтаётган велосипед ҳайдовчисини Lacetti уриб юборди. Оқибатда 32 ёшли фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қиш мавсуми учун «Газли» ва «Хўжаобод» ерости газни сақлаш омборларига 5,1 млрд куб метрдан ортиқ газ захираси жамланганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу ўтган йилги ҳажмга нисбатан 1,1 млрд куб метр кўпроқ ҳисобланади.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Бойсундаги кон авариясининг бугунги ҳолати ҳақида гапираркан, у ерда мутахассислар ишлаётгани ва ҳолат ҳали бартараф қилинмаганини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозирги сценарий иш бермаса, яна бошқаларига ўтилади ва бу 2−3 ой вақт олиши мумкин.
Самарқанд шаҳрида 1800 ўринли мактаб биноси қурилишида қатор қоидабузарликлар аниқланди. Хусусан, объектда ғишт териш ва плита ўрнатишда меъёрларга амал қилинмаган. Қурилиш инспекцияси томонидан сифатсиз ишлар жойида демонтаж қилдирилди.
Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
Меҳнат инспекцияси 2025 йил 1 мартдан бошлаб меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ва бошқа масалалар юзасидан камерал назоратини ўтказишни бошлайди. Шунингдек, унинг ходимларига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қурилаётган объектларда ишчилар сонининг мувофиқлигини текширишга рухсат берилади.
Октябрь ойидан бошлаб «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси истеъмолчиларга чиқиндиларни йиғиш бўйича қарздорлик ортидан электр учун тўловларни чеклаш тўғрисида огоҳлантирувчи SMS хабарларни жўнатишни бошлади. ҲЭТ хабарига кўра, билдиришномалар юборилаётган бўлса ҳам тўлов имконияти чекланмаган.
«Ўзенергоинспекция» Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида 55 та тўплам қурилмада электрдан ноқонуний фойдаланиб келган майнинг фермани аниқлади.
Эндиликда гиёҳванд ва психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқлари ва интернетда реклама қилиш, намойиш этганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик кучайтирилади. Наркотик моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай ноқонуний сақлаган ёки ташиган шахслар ҳам жавобгарликка тортилади.
E-аукцион платформасида пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино бозори нотурар биноси сотувга қўйилди. Харидор объект негизида «экобозор» қуриши керак.
«Адолат» СДП «Кафолатланган биринчи иш жойи» лойиҳасини таклиф этмоқда. Бу лойиҳа битирувчиларга биринчи иш жойини топишда ёрдам бериш ва уларни меҳнат бозорига муваффақиятли интеграция қилишга қаратилган.
Тошкент халқаро аэропортидаги реконструкция доирасида ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус жиҳозлар ўрнатилмоқда. Бунда кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар учун тифлотехник воситалар, тактил пиктограммалар, товуш ва тактил мимик диаграммалар, ахборот воситалари, ёрдам чақириш тугмалари жойлаштирилмоқда.
Onix турар-жой мажмуасида тайёр кадастрли коттежларни бошланғич тўловсиз ва қийматининг 50 фоизини 12 ойга бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш имконияти пайдо бўлди.
Рақобат қўмитаси онлайн микроқарз хизмати рекламасида чалғитувчи маълумотлар берган Hamkorbank’ка жарима қўллади. Қўмита аввал ҳам шу каби айбловлар билан бешта банкни жавобгарликка тортганди.
Европа Иттифоқи давлатлари сўнгги йилларда Европа бозоридаги улушини сезиларли даражада оширган Хитой электромобилларига тарифларни кўтаришга овоз берди.
Маданият вазирлиги концерт ташкилотчиларига миллий қадрият ва анъаналарга риоя этилишини текшириш учун «Ўзбекконцерт»га батафсил сценарий тақдим этиш мажбуриятини юклашни таклиф қилмоқда. Мақсад — саҳнадаги «ножоиз хатти-ҳаракатлар»нинг олдини олиш. Ариза йиғими ҳам жорий этилиши мумкин.
Август ойида Ўзбекистон 792,6 млн долларлик олтин экспорт қилди. Бу қимматбаҳо металлнинг май ойидан бери биринчи сотуви ҳисобланади. Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти пасайди, мева-сабзавот етказиб бериш эса ўсмоқда. Мамлакат катта ҳажмдаги газ ва нефть маҳсулотлари импортини ҳам давом эттирмоқда.
АҚШ жануби-шарқида содир бўлган «Ҳелен» тўфони 200 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди, юзлаб одамлар бедарак йўқолди. Бир қатор штатларда 850 мингдан ортиқ аҳоли электрсиз қолмоқда.
VDE сертификатлари Samsung 2024 Neo QLED ва QLED 2024 моделлари ўта реалистик тасвирни ва чуқур, иммерсив томошабоп таассуротни тақдим этишини тасдиқлайди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонга нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси +10…+17, кундузи +20…+25 даражагача пасаяди. Жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг