Yandex Maps навигациясига ўзбекча овоз қўшилди
3 октябр 2024, 14:24

Yandex Maps навигациясига ўзбекча овоз қўшилди

Yandex Maps иловасида энди ўзбек тилида овозли навигация мавжуд. У автомобилда йўналиш бўйлаб юришга ёрдам беради.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни Тошкентга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади
3 октябр 2024, 13:07

Ўзбекистон ва Қирғизистон Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни Тошкентга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Ўзбекистон президенти ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Иссиқкўлдаги 4 та пансионатни расмий Тошкентга бериш ҳақидаги халқаро шартномани тасдиқлади. Унга кўра, учта банк ва механика заводи реконструкцияни якунлаши ва у ерда меҳмонхона комплексларини ташкил этиши керак бўлган мулк ҳуқуқини олади.

Ўзбекистон ва Багама ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
3 октябр 2024, 12:35

Ўзбекистон ва Багама ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ўзбекистон Багама ороллари билан дипломатик алоқа ўрнатди. У Ўзбекистон билан муносабатлар ўрнатган 155-давлат бўлди.

Тошкентда Америка технологиялар университети фаолиятини бошлади
3 октябр 2024, 11:11

Тошкентда Америка технологиялар университети фаолиятини бошлади

Пойтахтда Америка технологиялар университети очилди. Унда муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари ўқитилади. 2024/2025 ўқув йилида Халқаро савдо ва Дастурий муҳандислик йўналишида ўқиш бошланади.

Бухорода Lacetti 2 нафар ўқувчини уриб юборди, улардан бири вафот этди
3 октябр 2024, 10:48

Бухорода Lacetti 2 нафар ўқувчини уриб юборди, улардан бири вафот этди

Қоракўл туманида Lacetti тунда пиёдалар ўтиш жойида қизил чироқда ўтаётган 3 нафар ўқувчи қизнинг 2 нафарини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида улардан бири вафот этди, бошқаси шифохонада даволанмоқда.

Пискентда кўприк юк машинаси ўтаётган вақтда қулади
3 октябр 2024, 09:47

Пискентда кўприк юк машинаси ўтаётган вақтда қулади

Пискент туманидаги кўприк устидан юк машинаси ўтаётган вақтда қулаб тушди. Ҳодиса вақтида кўприкда одамлар бўлмаган. Юк машина ҳайдовчиси соғлиғига зиён етмаган.

Uzbekistan Airways вақтинча Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудини айланиб ўтади
3 октябр 2024, 01:48

Uzbekistan Airways вақтинча Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудини айланиб ўтади

Uzbekistan Airways Яқин Шарқдаги нотинч вазият сабаб «хавфсизликни таъминлаш мақсадида» парвозларни Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудларини айланиб ўтган ҳолда амалга оширади.

Буюк Британияда охирги кўмир электр станцияси ёпилди
3 октябр 2024, 01:27

Буюк Британияда охирги кўмир электр станцияси ёпилди

Буюк Британиянинг охирги кўмир электр станцияси ёпилди. Мамлакат «Катта еттилик» орасида электр энергияси ишлаб чиқаришда кўмирдан фойдаланишдан бутунлай воз кечган илк давлат бўлди.

Ўзбекистондаги қатор авиакомпаниялар Жанубий Кореяга парвоз қилиш ҳуқуқини қўлга киритади
2 октябр 2024, 23:10

Ўзбекистондаги қатор авиакомпаниялар Жанубий Кореяга парвоз қилиш ҳуқуқини қўлга киритади

Транспорт вазирлиги ва Корея авиация маъмурияти икки давлат ўртасида белгиланган авиакомпаниялар сонига чекловларни олиб ташлаш масаласини кўриб чиқади. Uzbekistan Airways ва Qanot Sharq билан бир қаторда Air Samarkand ва юк ташувчи My Freighter ҳам Жанубий Кореяга парвоз қила олади.

Тошкент ва Самарқандда фуқароларни АҚШ ва Англияга ноқонуний жўнатмоқчи бўлганлар ушланди
2 октябр 2024, 21:43

Тошкент ва Самарқандда фуқароларни АҚШ ва Англияга ноқонуний жўнатмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида АҚШга, Самарқанднинг Қўшработ туманида эса Англияга ишга юбориш учун фуқаролардан жами 16 500 доллар олган шахслар қўлга тушди.

Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилди
2 октябр 2024, 20:47

Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилди

Қирғизистонда гўшт нархининг кескин кўтарилиши ушбу маҳсулотларнинг Ўзбекистонга экспорти ортиши билан боғланди. Шу сабабли мамлакатда гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди. Ўзбекистон ички бозорда нархи ўсиши фонида гўшт маҳсулотлари импортини оширганди.

Сенат «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Асосий маълумотлар
2 октябр 2024, 19:45

Сенат «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Асосий маълумотлар

Сенаторлар бозор моделига асосланган тизимли темирйўл транспортига оид янги қонунни маъқуллади. Давлат тезюрар поездларда тарифларни тартибга солмайди, аммо оддий поездлар нархи устидан назоратни сақлаб қолади. 2025 йилда давлат компаниялари йўқотишларни қоплаш учун 1,7 трлн сўм ажратади.

Россия Угледарни эгаллади, Украина шаҳар йўқотилганини тасдиқлади
2 октябр 2024, 18:38

Россия Угледарни эгаллади, Украина шаҳар йўқотилганини тасдиқлади

Украина Донецк вилояти жануби-ғарбидаги Угледардан қўшинларини олиб чиқди, шаҳар Россия назоратида бўлиб турибди. Аҳоли пункти учун жанглар сўнгги икки йилдан бери давом этмоқда, ҳудуд бутунлай вайрон бўлган.

АҚШ билан қўшма лойиҳа Ўзбекистонга 50 мингдан ортиқ метан сизиб чиқишини аниқлаш ва бартараф этиш имконини берди
2 октябр 2024, 18:07

АҚШ билан қўшма лойиҳа Ўзбекистонга 50 мингдан ортиқ метан сизиб чиқишини аниқлаш ва бартараф этиш имконини берди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси «Ҳудудгазтаъминот» ҳамда Climate Compass шуъба корхонаси GasGreen Asia’нинг қўшма лойиҳаси натижаларини эътироф этди. 2023 йил март ойидан буён 50 мингдан ортиқ метан сизиб чиқиши бартараф этилди, шу сабаб чиқинди ҳажми қисқарди ва миллионлаб доллар иқтисод қилинди.

Ўзбекистон Швейцариянинг Stadler компаниясидан поезд сотиб олади — транспорт вазири
2 октябр 2024, 17:59

Ўзбекистон Швейцариянинг Stadler компаниясидан поезд сотиб олади — транспорт вазири

Ўзбекистон Швейцариянинг Stadler компаниясидан иккита поезд сотиб олишни режалаштирмоқда. Улар Ўзбекистон темир йўлларида синовдан ўтказилади, сўнгра поездларнинг катта партиясини харид қилиш имконияти кўриб чиқилади, дея таъкидлади транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.

Яқин Шарқдаги вазият сабаб икки авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди
2 октябр 2024, 17:54

Яқин Шарқдаги вазият сабаб икки авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди

Flynas ва Qeshm Air авиакомпаниялари Эрон устидаги ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди. Хусусан, чоршанба кунидаги Жидда — Тошкент — Жидда ва Теҳрон — Тошкент — Теҳрон парвозлари бекор қилинди.

Октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?
2 октябр 2024, 17:37

Октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда октябрь ойи илиқ об-ҳаво билан бошланади, 5 октябрдан эса ҳарорат фони пасая бошлайди, ёмғир ёғади. Ой давомида ҳарорат кечалари +8…+15, кундуз кунлари +15…+28 даража атрофида бўлади. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда йил охиригача PayPal, Apple Pay ва Google Pay ишга тушиши кутилмоқда
2 октябр 2024, 17:27

Ўзбекистонда йил охиригача PayPal, Apple Pay ва Google Pay ишга тушиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 2024 йил якунигача PayPal, Alipay, UniPay, Apple Pay, Google Pay каби халқаро онлайн тўлов компаниялари мамлакат тўлов тизимлари ва банк хизматларига улаш режалаштирилмоқда. Ҳукумат қарорига кўра, зарур ҳолларда, бу учун миллий қонунчилик талаблари қайта кўриб чиқилади.

Исроил БМТ бош котибини персона нон грата деб эълон қилди ва унинг мамлакатга киришини тақиқлади
2 октябр 2024, 16:55

Исроил БМТ бош котибини персона нон грата деб эълон қилди ва унинг мамлакатга киришини тақиқлади

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Исроилда персона нон грата деб эълон қилинди. Бу билан Гутерришнинг Исроилга кириши таъқиқланди. Исроил ташқи ишлар вазири бунинг сабаби сифатида бош котиб Эроннинг Исроилга қилган ҳужумини «қатъий қоралай олмагани»ни келтирди.

Давлат-бошқарув, ҳарбий, илмий, геология ва саноат туризми. Ўзбекистонда туризмнинг янги турлари жорий қилинади
2 октябр 2024, 16:28

Давлат-бошқарув, ҳарбий, илмий, геология ва саноат туризми. Ўзбекистонда туризмнинг янги турлари жорий қилинади

Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб давлат-бошқарув, ҳарбий, илмий ва саноат туризми каби туризмнинг янги турлари жорий қилинади. Шунингдек, Tourist map интерактив портали ишга туширилади. Paypal, Apple Pay, Google Pay каби тўлов компаниялари Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига уланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг