Тошкент аэропортида соғлиғи ёмонлашган аёл касалхонада вафот этди
8 октябр 2024, 17:47

Тошкент аэропортида соғлиғи ёмонлашган аёл касалхонада вафот этди

Тошкент аэропортида 7 октябрь куни Дубайдан қайтган ўзбекистонлик аёлнинг тоби қочган. Расмий манбалар аёл соат 18:32 да «тез ёрдам» машинасида аэропортдан олиб кетилгани ҳақида хабар берди. Аёлнинг вафоти ҳақидаги ҳужжатда унинг ўлими соат 18:55 да юз бергани қайд этилган.

Депутатлик сайловида муддатидан олдин овоз бериш саналари белгиланди
8 октябр 2024, 17:44

Депутатлик сайловида муддатидан олдин овоз бериш саналари белгиланди

Ўзбекистон депутатлари сайлови учун муддатидан олдин овоз бериш 16−23 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Жараён иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш кунлари эса 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этади.

Ўзбекистонда газ импорти 2030 йилга бориб 10−11 млрд куб метрга етиши мумкин — Энергетика вазири
8 октябр 2024, 17:32

Ўзбекистонда газ импорти 2030 йилга бориб 10−11 млрд куб метрга етиши мумкин — Энергетика вазири

2030 йилга қадар Ўзбекистонда газ қазиб олишни 62 миллиард куб метрга етказиш режалаштирилган (лекин сўнгги йилларда у пасаймоқда). Агар Устюрт минтақасида геология-қидирув ишлари кутилган натижани бермаса, импорт кўрсатилган йилга келиб 10−11 миллиард куб метрга етади, деди энергетика вазири.

Ўзбекистонда футзал бўйича FIFA Жаҳон чемпионати якунланди
8 октябр 2024, 17:00

Ўзбекистонда футзал бўйича FIFA Жаҳон чемпионати якунланди

Ўзбекистонда ўтказилган футзал бўйича ўнинчи жаҳон чемпионати спортчилар ва мухлислари учун унутилмас таассурот қолдирди.

Физика бўйича Нобель сунъий нейрон тармоқларни ўрганган олимларга берилди
8 октябр 2024, 15:28

Физика бўйича Нобель сунъий нейрон тармоқларни ўрганган олимларга берилди

Физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти сунъий нейрон тармоқларидан фойдаланган ҳолда машинали ўқитишни таъминлайдиган асосий кашфиётлар ва ихтиролар учун Жон Хопфилд ва Жеффри Хинтонга берилди.

Saneg Ўзбекистондаги атом энергетикаси лойиҳаларида иштирок этиш имкониятини ўрганмоқда
8 октябр 2024, 15:03

Saneg Ўзбекистондаги атом энергетикаси лойиҳаларида иштирок этиш имкониятини ўрганмоқда

Saneg нефть-газ компанияси 2024 йил бошида Saneg Атом шуъба корхонасини ташкил этди. Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, «ушбу йўналишда иштирок этиш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида» Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш бўйича мавжуд вазият таҳлил қилинмоқда.

Ўзбекистонлик ҳарбийлар Британиядаги халқаро мусобақада иккинчи ўринни эгаллади
8 октябр 2024, 15:00

Ўзбекистонлик ҳарбийлар Британиядаги халқаро мусобақада иккинчи ўринни эгаллади

Буюк Британияда бўлиб ўтган «Кембрия патрули» халқаро мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Иштирокчилар жанговар вазифаларни бажариб, 70 километрдан ортиқ масофани ҳужум операциялари ҳамда кимёвий ва биологик таҳдид шароитида босиб ўтди.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи билан тузилган шартнома якунланди
8 октябр 2024, 12:49

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи билан тузилган шартнома якунланди

Ўзбекистонда ўтган футзал бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоага мураббийлик қилган Хосе Венансио Лопес билан тузилган шартнома якунланди. ЎФА жамоанинг мусобақадаги иштирокини танқид қилди. Ўзбекистондаги иқтидорли ёш футзалчиларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш, турнирларга жалб этиш тавсия қилинди.

Ўзбекистонликлар Сербияга қурилиш соҳасида ишга таклиф қилинмоқда
8 октябр 2024, 12:36

Ўзбекистонликлар Сербияга қурилиш соҳасида ишга таклиф қилинмоқда

Сербия қурилиш соҳасида ишловчи ўзбекистонликларни ишга таклиф қилмоқда. Ойлик маош 700−800 евро бўлиб, номзодлар 50 ёшгача ва 3−5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

Ўзбекистонда онлайн кредит ажратилишига доир вақтинчалик тартиб жорий этилмоқда
8 октябр 2024, 12:33

Ўзбекистонда онлайн кредит ажратилишига доир вақтинчалик тартиб жорий этилмоқда

1 ноябрдан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар онлайн кредит ажратилишига доир вақтинчалик тартиб жорий этилади. Марказий банк ушбу тартиб фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун эканини маълум қилди.

Қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун жазо янада кучайтирилди
8 октябр 2024, 11:32

Қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун жазо янада кучайтирилди

Ўзбекистонда диний таассублик туфайли, бир гуруҳ шахслар томонидан ёки қурол ёки хавфли нарсалар ёрдамида қасддан баданга енгил шикаст етказиш жазоси кучайтирилди.

Тошкентда давлат тиббий суғуртаси йўлга қўйилди. Бу нима дегани?
8 октябр 2024, 11:05

Тошкентда давлат тиббий суғуртаси йўлга қўйилди. Бу нима дегани?

1 октябрдан Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизими жорий этилди. Бу тиббиёт ходимлари ва аҳоли учун нимани ўзгартириши ҳақида «Газета.uz» «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси директори Элдор Адилов билан суҳбатлашди.

Ўзбекистондаги 12 та боғчада француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади
8 октябр 2024, 10:25

Ўзбекистондаги 12 та боғчада француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 12 та мактабгача таълим ташкилотида бепул француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади. Бу борада вазир Ҳилола Умарова ва Kokoro lingua компанияси асосчиси Натали Ласслет ўртасида келишув имзоланди.

Тошкент вилоятида Nexia уриб юборган 50 ёшли пиёда ҳалок бўлди
8 октябр 2024, 09:27

Тошкент вилоятида Nexia уриб юборган 50 ёшли пиёда ҳалок бўлди

Олмалиқ шаҳрида Nexia 3 ҳайдовчиси «пешеход»дан ўтаётган 50 ёшли пиёдани уриб юборди. Ҳайдовчи ҳодиса жойидан қочиб кетгани айтилмоқда. Пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди.

Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
7 октябр 2024, 23:47

Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳри Учтепа туманида 5 та транспорт воситаси — Nexia, 2 та Lacetti, Spark ва Yutong автобуси тўқнашди. ЙТҲ оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Украина Донбасс учун жанг орқали Россияни чарчатмоқчи — NYT
7 октябр 2024, 22:00

Украина Донбасс учун жанг орқали Россияни чарчатмоқчи — NYT

Украина қўшинлари Россия армиясини оғир жангларда имкон қадар чарчатиш мақсадида секин-аста Донбасс шаҳарларидан чекинмоқда, бироқ бу тактика муваффақиятли бўладими ё йўқ — ҳозирча номаълум, деб ёзди New York Times Киевнинг ҳарбий стратегияси таҳлилида.

Чинниободликларга кўмир кони кенгайтирилиши сабаб 60 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўлаб берилади
7 октябр 2024, 21:28

Чинниободликларга кўмир кони кенгайтирилиши сабаб 60 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўлаб берилади

Кўмир конининг кенгайтирилиши муносабати билан Тошкент вилоятидаги Чинниобод маҳалласи аҳолисига уйларини кўчириш ёки бузиш учун 60 млрд сўмдан ортиқ пул тўланади. Ҳокимият барча мулкдорлар билан келишувга эришди, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги.

«Ногиронлиги бўлган шахслар юридик ёрдам олишда тўсиқларга учраяпти» — ногиронлар ҳуқуқи фаоли
7 октябр 2024, 21:01

«Ногиронлиги бўлган шахслар юридик ёрдам олишда тўсиқларга учраяпти» — ногиронлар ҳуқуқи фаоли

Ўзбекистонда кўплаб ногиронлиги бўлган шахслар қонунларда кафолатланган ҳуқуқларидан бехабар қолиб кетмоқда. Ногиронлар ҳуқуқи фаолига кўра, улар юридик ёрдам ва маслаҳат олишда ҳам тўсиқларга учраяпти. Шу сабабли бундай муаммоларга ечим сифатида huquqplus.uz ҳуқуқий ахборот портали ишга туширилди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари яна рекорд ўрнатди ва 41 млрд доллардан ошди
7 октябр 2024, 20:53

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари яна рекорд ўрнатди ва 41 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари яна рекорд кўрсаткични ўрнатди. Сентябрда олтин нархининг ўсиши фонида захиралар 2 млрд долларга ошиб, 41,1 млрд долларга етди. Ўтган ой МБ оз миқдорда қимматбаҳо металл сотди, аммо олтин захирасининг қиймати сезиларли даражада ортди.

Бандлик вазирлиги камбағалликка қарши курашиш бўйича вазифаларни белгилаб берди
7 октябр 2024, 20:27

Бандлик вазирлиги камбағалликка қарши курашиш бўйича вазифаларни белгилаб берди

Маҳаллабай ишлаш агентлиги тугатилиб, унинг вазифа ва функциялари Бандлик вазирлигига ўтказилди. Вазирлик, шунингдек, ишсизлар ҳисобини юритади, ишга жойлаштиради, касбга ва тилларга ўқитади. Касбий малака марказлари ташкил этилади, битирувчилар халқаро сертификатлар олиши мумкин бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг