Тошкентда россиялик 37 ёшли журналист Александр Нечаев ўлик ҳолда топилганди. Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Суд-тиббий экспертизаси тайинланди.
Россиянинг «Бюллетень кинопрокатчика» журнали бош муҳаррири Александр Нечаевнинг жасади у вақтинча яшаётган Тошкентдаги квартирасидан топилгани айтилмоқда. 37 ёшли журналист ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.
Ўзбекистон бўйлаб салкам 6 минг нафар давлат хизматчиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Улар орасида овқат ҳазм қилиш органлари (сурункали гастрит), юрак-қон томир (артериал гипертония), асаб тизими (остеохондроз), кўз ва эндокрин (қандли диабет ва семизлик) каби касалликлар аниқланди.
Тошкентдан Москвага учган Uzbekistan Airways самолёти 210 нафар йўловчи билан аэропортда 4 соат давомида қолиб кетди. Воқеага сабаб дея об-ҳаво шароитининг талабга жавоб бермагани, шунингдек, бортдаги аёл ўзини ёмон ҳис қила бошлагани келтирилди.
Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёлларни табриклади. У хотин-қизлар зўравонлик, зарарли стереотиплар ва камситувчи муомала объекти бўлмаслигини таъкидлади. «Улар табиий равишда жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлсин, дейман» — деди у.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистондаги фаол раҳбар аёллар рўйхатини тузди. Унга «давлат сиёсатини шакллантиришда ва қарорлар қабул қилишда фаол иштирок этаётган» аёллар киритилди.
Ўзбекистон Адлия вазирлиги қонунчиликда аёлларга қандай имтиёз ва енгилликлар кўрсатиб ўтилгани бўйича маълумот берди.
Сурхон давлат қўриқхонасида «Қизил китоб»га киритилган морхўр отиб ўлдирилди. Оқибатда ёввойи ҳайвонот дунёсига 180 млн сўм зарар етди. Уни овлаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Тошкентда Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россиянинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари илк бор учрашди. Улар де-факто афғон ҳукуматини аёлларнинг меҳнат ва таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, террорчилик гуруҳларини йўқ қилиш бўйича самаралироқ чоралар кўришга чақирдилар.
Хотин-қизларни 8 март байрами билан табриклаган Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Иқтисодий эркинлик индексида ўз ўрнини яхшилагани, визасиз бориш мумкин бўлган давлатлар, Самарқандда ҳамкасбини тўшакка таклиф қилган «электросет» юристи қамоққа олингани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон Иқтисодий эркинлик индексида ўз ўрнини 8 поғонага яхшилаган ҳолда 109-ўринни эгаллади. Мамлакат солиқ юки, инвестициялар ва савдо эркинлиги бўйича илгарилади, лекин давлат харажатлари ва фискал сиёсат борасидаги ҳолати ёмонлашди.
Қирғизистон ҳукумати пиёз ва саримсоқ экспортига қўйилган тақиқни муддатидан олдин бекор қилди. Чекловлар кутилган уч ой ўрнига бир ойдан сал кўпроқ вақт давомида амал қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида аёлларни ушбу байрам билан табриклади. «Оилада бир нафар қиз ўқиб, олий маълумотга, замонавий касб-ҳунарга эга бўлса, хонадондаги муҳит бутунлай ўзгаради», — деди у ўз нутқида.
Париждаги Лувр музейида Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазма якунланди. Ноябрь ойида унинг очилишида Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон иштирок этганди. Шу вақт оралиғида экспозицияга 260 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди.
Табиат ресурслари вазирлиги Зомин ва Қизилқум қўриқхоналаридаги фотоқопқонга тушиб қолган Туркистон силовсини ва Бухоро буғулари ҳамда пушти сақоқушлар суратларини намойиш этди. Уларнинг барчаси Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган.
Конституциянинг 29-моддасини «ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни халқнинг соғлиғи ва маънавиятини ҳимоя қилиш мақсадида чеклаш» билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Шунга қарамасдан, фикр юритишни чеклаш билан боғлиқ норма уни назорат қилиш имконсизлиги сабабли чиқариб ташланмоқда.
Сенаторлар болани хорижда назоратсиз қолдирганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгиловчи ўзгартиришларни маъқуллади.
Марғилонда 20 ёшли йигит жанжал сабаб онасини пичоқлаб ўлдирди. Унга нисбатан 12 йил қамоқ жазоси тайинланди.
Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон фуқаролари учун хорижга чиқишда виза талаб этилмайдиган ва визасиз белгиланган муддатларда юриш мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини тақдим этди.
Қозоғистонда коррупцияга қўл урган амалдорлардан мусодара қилинган пулларга 70 та мактаб қуриш режалаштирилмоқда. Лойиҳа мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳозиргача бундай пуллардан 120 млрд тенге Молия вазирлиги ҳисобига ўтказиб берилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг