Бош прокуратура ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганларни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф қилмоқда. Қонун қабул қилинса, бундай қилмишни содир этганлар ва жараённи видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатганлар 1 йилгача муддатга қамалиши мумкин.
Пицца ихлосмандлари учун Zira.uz ҳар кимнинг ҳам таъбига мос келадиган энг мазали ва тўйимли пиццалар рецептларини тақдим этади.
Қор кўчкиси хавфи бўлгани учун «Қамчиқ» довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.
АОКА Kun.uz ижтимоий тармоқлардаги айрим фойдаланувчиларининг турли шарҳлари, ҳақоратли фикрлари ва чақириқлари жамоатчилик фикри сифатида тақдим этилгани, «Газета.uz», Daryo.uz ва бошқалар эса коронавирус беморлари статистикаси шубҳа остига олингани ва расмий изоҳлар тақдим этилмагани учун огоҳлантирилганини маълум қилди.
1 декабрдан бошлаб компьютер ўйинлари марказларининг ишлашига рухсат берилди. Ушбу қарор Коронавирусга қарши кураш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинди.
Беларусь президенти қачон лавозимини тарк этишини маълум қилгани, КХДРнинг Жанубий Корея фармацевтика компанияларига хакерлик ҳужуми, Facebook Libra криптовалютасини ишга тушириши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Япониялик мутахассислар янги iPhone 12 таннархини 373 долларга баҳолашди. Смартфоннинг энг қиммат қисми OLED матрицаси бўлиб чиқди. Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, смартфон реклама, изланишлар ва логистика харажатлари туфайли юқори нархга эга бўлади.
Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ва яна тўрт нафар шахсга оид жиноят ишини суд бошланди. Йўлдошеванинг адвокати эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраб, ҳимояси остидаги шахс айблов ҳулосаси билан таниш эмаслигини маълум қилди. Қолаверса, суд вақтида унинг ҳанузгача вилоят бош инфекционисти экани таъкидланди.
БМТ аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашувчи ва унинг қурбонларига кўмаклашувчи аёллар ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун 25 миллион доллар ажратади.
Тошкент шаҳрида юк автомобиллари учун эрталаб ва кечқурун чекловлар ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига таклиф киритилган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов давлат хизматчиларининг хизмат машиналаридан шахсий ва оилавий мақсадларда фойдаланиши одатий ҳолга айланганини таъкидлади. У ҳокимлар томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан қиммат машиналарни сотиб олиш ҳолатлари оз эмас, ўнлаб юз берганини маълум қилди.
1 январдан бошлаб Туркманистоннинг газета ва журналлари фақат электрон шаклда чиқади. Қоғоз шаклдагиларга пенсия ёшдагиларгина обуна бўлишлари мумкин. Барча даврий нашрларга махсус дастур орқали кириш мумкин бўлади.
Тошкент шаҳри Яшнаобод туманида жойлашган «Техноконтинентал» МЧЖ корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган сиқилган газнинг сизиб чиқиши натижасида ёнғин юзага келди. Корхона ходимларидан бир гуруҳи термик жароҳат олган. Ҳодиса рўй берган жойда вазиятни ўрганиш учун республика ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.
26 ноябрь куни Тошкент вақти билан 22:27 да Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов онлайн мулоқот ўтказиб, фуқароларнинг саволларига жавоб берди. Онлайн мулоқотда адлия вазири ишончнома орқали автомобиль бошқариш каби муаммолар тўғрисида гапираётиб, «ишончнома каби ҳужжатлар, ўйлаймизки, келажакда тарихга айланади» дея айтиб ўтди. Илк бора ташкил этилган ушбу мулоқотга фуқаролардан 1500 га яқин савол келиб тушган.
«Қашқадарёдаги 3,3 млн аҳоли давлат раҳбарининг ҳавотирини, давлат раҳбарининг бефарқ эмаслигини, кўмагини сезиши керак», — деди президент. Унинг сўзларига кўра, вазир ҳафтада икки кун Тошкентда ўтириши, қолган кунлари вилоятда бўлиши керак.
Оммавий ахборот воситаларининг вазифаси — жамоатчилик фикрини етказиб туриш ва муаммоларни муҳокама қилиш орқали уларнинг ҳал қилинишига ҳисса қўшишдан иборат. Уларнинг «оғзини ёпиш»га уринишлар ҳокимият учун ҳам, бутун жамият учун ҳам ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Комил Жалилов мақоласи.
Андижон шаҳрида фуқарони қийноққа солиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ички ишлар органлари ходимларига нисбатан Олий суд ҳукми ўқилди. Айбдорларга 10, 9 ва 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Маъмурий ишларни кўриб чиқиш ваколатининг жиноят ишлари бўйича судларга ўтаётгани, умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими, коммунал соҳадаги қоидабузарликлар назоратининг Департаментга топширилаётгани ва бошқалар — 1 декабрдан нималар ўзгаради?
1,5 млн абитуриентнинг 23 фоизини бу йилги мактаб битирувчилари ташкил этган бўлса, улар давлат гранти квотасининг 50 фоизини эгаллаган. «Абитуриентларнинг натижаси мактаб битирувчилариникидан анчагина орқада», — деди Шерзод Шерматов. Вазир, шунингдек, ўз ишини эплай олмаётган ва «соҳага адашиб кириб қолган» педагогларга ўзига бошқа иш топишни тавсия қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг