Диего Марадона вафот этди
25 ноябрь 2020, 22:15

Диего Марадона вафот этди

Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона 60 ёшида оламдан ўтди.

FIFA 2020 йилнинг энг яхши футболчиси, дарвозабони ва мураббийси совринларига номзодларни эълон қилди
25 ноябрь 2020, 17:58

FIFA 2020 йилнинг энг яхши футболчиси, дарвозабони ва мураббийси совринларига номзодларни эълон қилди

FIFA 2020 йилнинг энг яхши футболчиси, дарвозабони ва мураббийси совринларига номзодларни эълон қилди. FIFA.com сайти орқали оммавий овоз бериш 9 декабрь 23:59 гача қабул қилинади. Совриндорлар 17 декабрь куни тақдирланади.

UzCard’да бош директор алмашди
25 ноябрь 2020, 17:15

UzCard’да бош директор алмашди

Шу кунгача «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ (UzCard) директорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган Фаррух Зияев жамият бош директори лавозимига тайинланди.

Қозоғистон компаниялари Тошкентда бир қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
25 ноябрь 2020, 16:50

Қозоғистон компаниялари Тошкентда бир қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда

Қозоғистондаги бир қатор компаниялар Ўзбекистон бозорига киришга тайёр. Салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи GALANZ Bottlers ўз заводини қуришни режалаштираётган бўлса, IC Group тозалаш компанияси аутсорсинг хизматларини таклиф қилмоқда, Timus Development компанияси жамоат транспортида бепул Wi-Fi ва туризм, тиббиёт соҳаларига оид IT ишланмаларини жорий этишга ҳозир.

Андижонда 3 та мактабнинг ер майдонлари тадбиркорларга бериб юборилгани аниқланди
25 ноябрь 2020, 16:27

Андижонда 3 та мактабнинг ер майдонлари тадбиркорларга бериб юборилгани аниқланди

Андижон вилояти Балиқчи туманидаги мактабларнинг 73,4 сотих ер майдонлари асоссиз равишда тадбиркорлик субъектларига бериб юборилаётгани аниқланди. Туман прокуратураси туман ҳокимининг қарорига протест киритди.

Шаҳрисабз шаҳри, Сайхунобод ва Сирдарё туманларига ҳокимлар тайинланди
25 ноябрь 2020, 16:15

Шаҳрисабз шаҳри, Сайхунобод ва Сирдарё туманларига ҳокимлар тайинланди

Сирдарё тумани ҳокими ишдан олиниб, ўрнига Сайхунобод тумани ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган Ботиржон Мирзақулов тайинланди. Сайхунободга эса вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари бўлган Фаррух Ўктамжонов ҳоким бўлди. Шаҳрисабз ҳокими ҳам ўзгарди.

2020 йилнинг энг яхши университетлари рўйхати эълон қилинди
25 ноябрь 2020, 14:48

2020 йилнинг энг яхши университетлари рўйхати эълон қилинди

The World University Rankings 2020 йилдаги дунёнинг энг яхши университетлар рейтингини эълон қилди. Мазкур рейтингда 92 та давлатдан 1400 дан зиёд университетлар қатнашди. Биринчи учталикдан Оксфорд, Калифорния технология ва Кембриж университетлари ўрин олди.

Депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган 2021 йилги давлат бюджети қонунга зид бўлиб чиқди
25 ноябрь 2020, 14:05

Депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган 2021 йилги давлат бюджети қонунга зид бўлиб чиқди

Қонунчилик палатаси депутатлари биринчи ўқишда қабул қилган 2021 йилги давлат бюджети билан Вазирлар Маҳкамасига берилаётган ваколат қонунга зид бўлиб чиқмоқда. Ҳисоб палатаси янги қонун лойиҳаси Бюджет кодексига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши лозимлигини қайд этди.

Artel мактаби директори Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси бошлиғи бўлди
25 ноябрь 2020, 13:54

Artel мактаби директори Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси бошлиғи бўлди

Козимжон Ҳасанов Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи — пойтахт ҳокимининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Тайинловдан аввал у Artel Technical School хусусий мактаби директори сифатида фаолият юритган.

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиблари белгиланди
25 ноябрь 2020, 13:52

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиблари белгиланди

Биологик материаллар ёрдамида одамнинг шахсини аниқлаш, таниб олинмаган мурдани идентификация қилиш ёки биологик қариндошликни аниқлаш каби фаолиятларни тартибга солувчи қонун президент томонидан имзоланди.

Қийин аҳволга тушган 17 нафар ўзбекистонлик Россиядан олиб келинди
25 ноябрь 2020, 12:52

Қийин аҳволга тушган 17 нафар ўзбекистонлик Россиядан олиб келинди

Россияда қийин аҳволга тушиб қолган 17 нафар ўзбекистонлик олиб келинди. Улар, асосан, касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар тоифасига киради.

Қашқадарёда қозонхона биносини 6000 долларга сотмоқчи бўлган мактаб директори қўлга олинди
25 ноябрь 2020, 12:37

Қашқадарёда қозонхона биносини 6000 долларга сотмоқчи бўлган мактаб директори қўлга олинди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 7-сонли мактаб директори Б.С. мактаб балансида бўлган яроқсиз қозонхона биносини фирибгарлик йўли билан 6000 долларга сотмоқчи бўлганида ашёвий далил билан қўлга олинди.

Европада карантин чекловлари юмшатилиши режалаштирилмоқда
25 ноябрь 2020, 12:33

Европада карантин чекловлари юмшатилиши режалаштирилмоқда

Рождество байрами муносабати билан Европада карантин чекловлари юмшатилиши режалаштирилмоқда. Францияда 28 ноябрдан савдо мажмуалари очилади. Ноябрь ойи бошида кучга кирган Aнглиядаги карантин 2 декабрда якунига етади. Швецияда эса карантин чекловлари кучаймоқда.

«SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари» қайта номланади
25 ноябрь 2020, 12:12

«SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари» қайта номланади

«SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари» болалар маҳаллалари, ёшлар уйлари ва ижтимоий марказлари этиб қайта номланади.

Бундан кейин дарахтларни кесишга экология инспекторлари иштирокисиз йўл қўйилмайди — Экология қўмитаси вакили
25 ноябрь 2020, 11:50

Бундан кейин дарахтларни кесишга экология инспекторлари иштирокисиз йўл қўйилмайди — Экология қўмитаси вакили

11 ойда пойтахтда дарахтларни кесиш билан боғлиқ 307 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Шундан 297 таси маъмурий ҳуқуқбузарлик, 9 таси эса жиноий жавобгарлик билан боғлиқ. «Бундан кейин дарахтларни кесишга экология инспекторлари иштирокисиз йўл қўйилмайди», — деди Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғи Нодир Юнусов.

Тошкент вилоятида электр таъминотидан асоссиз узилишлар учун чоралар кўрилмоқда
25 ноябрь 2020, 11:31

Тошкент вилоятида электр таъминотидан асоссиз узилишлар учун чоралар кўрилмоқда

Тошкент вилоятида истеъмолчиларни асоссиз равишда электр таъминотидан узиб қўйган Тошкент, Зангиота, Қибрай тумани электр тармоқлари корхоналари раҳбарларига нисбатан чоралар кўрилмоқда.

Тошкентда Isuzu русумли автобус иштирокидаги ЙТҲда 5 киши жароҳатланди
25 ноябрь 2020, 11:26

Тошкентда Isuzu русумли автобус иштирокидаги ЙТҲда 5 киши жароҳатланди

25 ноябрь куни эрталаб Тошкентда Isuzu русумли автобус иштирокидаги ЙТҲ юз берди. Унда ҳайдовчи ҳамда 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган.

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлиги энг катта вилоятлар рейтинги тузилди
25 ноябрь 2020, 11:19

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлиги энг катта вилоятлар рейтинги тузилди

Самарқанд вилояти — электр энергиясидан қарздорлик бўйича республикада етакчи бўлиб, вилоятдаги қарздорлик 646 млрд сўмни ташкил қилади. Қарздорлик бўйича кейинги ўринларда Навоий (410 млрд сўм) ва Андижон (273 млрд сўм) вилоятлари турибди.

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди
25 ноябрь 2020, 11:18

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган Шохрух Аминов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

COVID-19 беморлари учун мўлжалланган айрим тақсимлаш марказлари ёпилмоқда
25 ноябрь 2020, 10:11

COVID-19 беморлари учун мўлжалланган айрим тақсимлаш марказлари ёпилмоқда

Беморлар камайгани боис, Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги «Атлас» дўконида COVID-19 ва атипик пневмония беморлари учун ташкил этилган тақсимот маркази ёпилди. «Ёшлик» спорт мажмуасидаги марказ фаолияти ҳам тўхтатилиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг