Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига аъзо давлатлар Мухтор вакиллар қўмитаси Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзолигини тиклади. Эндиликда Ўзбекистон ядро технологиялари, ядровий тиббиёт, ахборот технологиялари ва материалшунослик йўналишларида кадрлар тайёрлай олади.
Бўстонлиқ ва Зоминда қуриладиган янги дор йўллари қурилишини Австриянинг Doppelmayr компанияси амалга ошириши маълум бўлди. Хабар берилишича, Зоминда иккита гондол-кресло типидаги дор йўли ҳамда тоғ-чанғи трассаларига хизмат кўрсатиш учун учта кўтарувчи мослама қурилади.
Франция ўзини эълон қилган Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олмайди, деб хабар берди мамлакат ташқи ишлар вазирлиги. Аввалроқ, Франция Сенати ҳукуматни Тоғли Қорабоғни тан олишга ундайдиган резолюция қабул қилган эди.
Бош прокуратура UzAuto Motors`дан Lacetti, Equinox ва Тrailblazer сотиб олгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, Тrailblazer сотиб олинганини рад этди. Шунингдек, ушбу автомобиллар қандай мақсадларда ва қайси манбалар ҳисобига олинганини ошкор қилди.
Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга тақиқни бекор қилиш чоралари кўрилаётгани маълум қилинди. Қайд этилишича, ушбу маҳсулотларда аниқланган ToBRFV ўсимликлар вирусининг янги штамми Ўзбекистон ҳудудида илгари аниқланмаган.
БААдан Исроилга биринчи тўғридан-тўғри авиақатнов, Франция Сенатининг Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олгани, БАА 13 та давлат фуқароларига виза беришни тўхтатгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
2021 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатида асосий солиқ ставкаларини сақлаб қолиш, акциз солиғи, ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларини Солиқ кодексига киритиш, 73 хил товарга акциз солиғини бекор қилиш, экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ва бошқа чоралар кўзда тутилган. Қонун лойиҳаси Молия вазирлиги томонидан тайёрланган.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари ҳар уч йилда бир мартта ҳуқуқий саводхонлик бўйича онлайн тест синовларидан ўтишади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг минимал базасини билиш синовларидан вазирлар, ҳокимлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа давлат тузилмалари раҳбарлари ўтказилади.
24 январь куни президентнинг парламентга йўллаган мурожаатномасига бағишланган тадбирни Халқаро конгресс марказида ташкиллаштириш учун 1,76 млрд сўм сарфланган. Харажатларнинг катта қисми — деярли 1,5 млрд сўми меҳмонларни овқатлантиришга тўғри келмоқда.
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари режадагидан узоқроқ муддат давом этаётганлиги сабабли қўшимча харажатлар учун талаб этиладиган маблағ 13,4 трлн сўмгача оширилди. Жамғарманинг оширилган 3,4 трлн сўмлик харажатларининг 1,7 трлн сўми Давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан, қолган 1,7 трлн сўми Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланади.
Disney 2021 йилнинг биринчи ярмида 32 минг ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, бошқа бўлимлардан яна 37 минг ходим ҳозирда мажбурий таътилига юборилган.
Янги қурилаётган Сергели ер усти метро йўналишида тест режимида поезд ҳаракати амалга оширилди. Метронинг йил охиригача тўлиқ фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Чиноз туманидаги «Пахта Нефтбазаси»да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди. Ёнғин содир бўлган жойга Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Жабрланганлар йўқ.
Бахтиёр Аҳмедов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бундан аввал Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
Россия Фарғона вилоятида етиштирилган помидор ва қалампирларда тобамовирус аниқлангани учун сабзавотларни ўз ҳудудига киритилишига тақиқ қўйди. Ушбу вирусни юқтирган сабзавот бошқа ўсимликларнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Германиянинг федерал канцлери Ангела Меркель 25 ноябрь куни Германияда коронавирус туфайли киритилган чекловлар январгача узайтирилишини маълум қилди. Чекловлар 20 декабрга қадар амал қилади.
Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 60,4 млн га етди. COVID-19 дан тузалганлар сони 38,7 млн дан ошган бўлиб, вафот этганлар сони эса 1,4 млн дан кўпроқни ташқил қилмоқда. Энг кўп зарарланганлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия мамлакатларига тўғри келмоқда.
Яқин кунларда ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ва қор ёғиши, тунги совуқлар ва шамол кучайиши кутилмоқда. Ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати меъёрдан 10−12 даража паст бўлади.
2020 йилнинг 10 ойи давомида авторақамларни сотиб олиш 2,6 баробарга кўпайган бўлиб, avtoraqam.uzex.uz онлайн-аукциони орқали жами 218,8 млрд сўм қийматда 80,5 мингдан зиёд «чиройли» рақамлар харид қилинган.
Польша ҳукумати коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди. У шахсий ҳимоя воситалари, антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар, тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлардан иборат.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг