Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Илҳом Маҳкамов вазир вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев мексикалик Алан Камп устидан муддатидан аввал ғалаба қозониб, WBO Inter-Continental унвонига сазовор бўлди.
Фуқароларга бир кун давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрганлари учун 3 минг сўм, бир ой давомида босиб ўтилган энг кўп қадамлар учун эса 1 млн сўм тўланиши белгиланди. Бунинг учун ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун «Саломатлик йўлаклари» ташкил этилади.
Навоий вилоятидаги уйларнинг бирида ис газининг сизиб чиққанлиги натижасида ака-укалар заҳарланиб, вафот этди.
Наманган вилоятида аёл аввал фарзандларини, сўнг ўзини сув омборига ташлаб, чўкиб кетди. Тирик қолганлар йўқ.
2021 йилдан бошлаб давлат органлари раҳбарлари ва барча ходимлари иш вақтидан сўнг ҳафтада камида бир марта жисмоний тарбия билан шуғулланишади. Раҳбарлар шахсий наъмуналари орқали семизлик даражасини камайтириш, вазн кўрсаткичларини яхшилаш, саломатликни мустаҳкамлаш учун қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади. Давлат органлари жамоа шартномаларида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари жорий қилинади.
Лимонли курд, мураббо, печенье ва яна бошқа қизиқарли лимонли ширинликлар рецептларини Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.
Туркияда содир бўлган 6,6 баллик зилзиладан сўнг 97 марта афтершок қайд этилди, улардан 20 тасининг магнитудаси 4 дан ошди. Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди.
Президент мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фақат ёдлашга эмас, балки фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади. Эндиликда мактаб директорларини лавозимга тайинлаш бевосита маҳаллий кенгашлар билан келишилган ҳолда, танлов асосида амалга оширилади.
Туркиянинг Измир провинциясида бир қанча уйларнинг қулашига олиб келган 6,6 магнитудали зилзила содир бўлди.
Тошкент шаҳар маъмурий суди UzAuto Motors АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини қаноатлантирди. Қўмитадан UzAuto Motors томонидан тўланган давлат божини ундирилиши белгиланди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси суд қарори устидан шикоят қилишини маълум қилди.
Айрим транспорт воситаларига 2022 йил охирига қадар утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади.
Apple компаниясининг акциялари 4,21% га арзонлади. Сармоядорларнинг ҳисоблашича, Apple Осиё смартфон ишлаб чиқарувчи компанияларига рақобатни бой бермоқда.
ДТМ бу йил ўқув юртларига кириш имтиҳонлари учун рўйхатдан ўтишда абитуриентлардан жами 80 млрд сўмдан кўпроқ маблағ келиб тушганини маълум қилди.
Ўзбекистон ҳудудига Эрондан иссиқ ҳаво киришни бошлади. Дам олиш кунлари республикада об-ҳаво илиқ бўлиб, ҳарорат кундузи 17−22 даражагача, кечаси 2−7 даража атрофида бўлади.
Ўзбекистон июль-сентябрь ойларида 35 тонна олтин сотиб, бу борада дунёда етакчига айланди. Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни Туркия эгаллаб турибди.
Ўзбекистонда етакчи инвестиция компаниялари билан ҳамкорликда 2021 йилда 2 та, 2025 йилда 10 та венчур жамғармалари ташкил қилинади. Илмий ташкилотлар раҳбарлари лавозимига устувор равишда илм-фан тизимини бошқариш кўникмасига ва иқтисодий билимга эга бўлган ёш мутахассислар тайинланади.
Туғма юрак нуқсони бор болаларга бепул ташҳис қўйиш максадида хайрия акцияси ўтказилиши режалаштирилмоқда. Акция 2 ноябрдан 8 ноябргача академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб ўтади.
Президент Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Корея Республикаси Ўзбекистонга рақамли ва «яшил» технологияларни келтиришда асосий ҳамкорлардан бири экани таъкидланди.
Тожикистонда бешинчи маротаба Эмомали Раҳмоннинг инаугурацияси ўтказилди. Сўнгги президентлик сайловларида қатнашиш кўрсаткичи 85,39% ни ташкил қилди ва Эмомали Раҳмон 90,92% овоз билан ғолиб бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг