ТТАнинг собиқ ректори президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди
Тошкентдаги 11 та туман Давлат хизматлари марказларида тажриба тариқасида surdo-online планшетлари ишга туширилди. Эндиликда гапириш ва эшитиш билан боғлиқ имконияти чекланган шахслар сурдо таржимонсиз исталган давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ўз веб-сайти ва логотипини янгилади. Хусусан, фотобанк ишга туширилиб, сайт дизайни матнларни осон ўқишга мослаштирилди.
Қирғизистон парламенти спикери Канат Исаев яқинлашиб келаётган президентлик сайловларида қатнашиш мақсадида истеъфога чиққанини эълон қилди.
Президент Ўзгидромет тизими фаолиятини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди. Унда соҳа ходимлари ойлиги оширилиб, устама тўлаш тизими жорий этилиши таъкидланди. Аввалроқ Ўзгидромет тизимга эътибор йўқлигидан шикоят қилган эди.
Президент қарори асосида соғлиқни сақлаш вазири этиб Абдуҳаким Хаджибаев ва унинг биринчи ўринбосари лавозимига Амрилло Иноятов тайинланди.
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академиясига ректор этиб тайинланди.
Европанинг бир қатор мамлакатларида COVID-19 билан боғлиқ вазият кескин тус олмоқда. Франция, Германия, Буюк Британия ҳукуматлари карантин чораларини кучайтиришга қарор қилди. Испанияда ва Германияда ушбу чораларга қарши бир қатор намойишлар бўлиб ўтди.
Қашқадарёда қурилаётган Uzneftegaz GTL заводи ишчилари 21 октябрь куни норозилик уюштириб, қурилиш компаниялари мол-мулкини талон-торож қилишганди. Вилоят ИИБ томонидан тергов ўтказилиб, етказилган зарар ўрганилди ва норозиликлар иштирокчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Юридик университет Жиноий одил судлов факультети декани бўлиб ишлаётган Умида Тухташева Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, агентлик ички хавфсизлик бўлими бошлиғи Талъатжон Хайдаров ҳам директор ўринбосари бўлди.
Қозоғистонда мамлакат чегарасини кесиб ўтиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, Қозоғистонга келиш ва транзит ўтиш бўйича визасиз режим бекор қилинди, Туркиядан қатновчи авиарейслар сони камайтирилди.
Депутатлар бир қатор ишларни кўриб чиқиш ваколатини судлардан профилактика инспекторларига ўтказиш таклиф қилинган қонун лойиҳасини рад этди.
Абдухаким Хожибоев Алишер Шодмонов ўрнига cоғлиқни сақлаш вазири бўлиши кутилмоқда. Депутатлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги раҳбар номзодини маъқулладилар.
Ўзбекистон бош вазири Қозоғистон ҳукумати вакилларини қабул қилди. Учрашувда Қозоғистон Ўзбекистонга бир қатор таклифларни илгари сурди.
Ўзбекистонда автомобилларни мамлакатда вақтинча бўлиш муддатини тугашидан олдин узайтириш имконияти яратилмоқда. Қолаверса, вақтинчалик муддат тугагач, ҳайдовчи мурожаати билан автотураргоҳда сақлаш вақти учун махсус йиғим ундирилмаслиги белгиланмоқда.
Гидрометеорология хизмати тизимнинг ислоҳ қилинмаётгани, дарҳол ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар мавжудлиги, хусусан, ойликлар пастлиги сабабли олий маълумотли ва кўп йиллик тажрибага эга ходимларнинг бошқа соҳаларга ўтиб кетаётганини маълум қилди. Шунингдек, Ўзгидрометнинг вазифаси фақатгина об-ҳаво маълумотларини беришдан иборат эмаслиги айтиб ўтилди.
АҚШ Савдо ваколатхонаси Ўзбекистондаги ишчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича текширувларни якунлади ва мамлакатнинг АҚШга умумий имтиёзлар тизими бўйича божсиз маҳсулот жўнатиш ҳуқуқини сақлаб қолди.
Номаълум шахслар гуруҳи Австрия пойтахти Венада ҳужум уюштирди. Ҳозирги маълумотларга кўра, 4 киши вафот этган, 18 киши жиддий жароҳат олган. Ҳужумчилардан бири қўлга олиш пайтида ўлдирилди, қолганлари қочишга муваффақ бўлди. Мамлакат канцлери ушбу ҳужумларни «теракт» деб атади.
Таниқли олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов 80 ёшида вафот этди.
Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиалини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Филиалга қабул 2021−2022 ўқув йилидан бошланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг