Covid-19 га қарши вакцина нафақат Хитой, балки вакцина ишлаб чиқилаётган бошқа давлатлардан ҳам келтирилиши режалаштирилмоқда. Инновацион ривожланиш вазири аҳолига ҳар қандай вакцинани олиб келиш учун бир неча вакциналарнинг синовини параллель равишда ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Тошкентда камерунлик фуқарони тўрт кун давомида тутқунликда сақлаб, унга турли тан жароҳатлари етказган жиноий гуруҳга 5 йиллик қамоқ жазоси белгиланди.
Январь-сентябрь ойларида давлат бюджети даромадлари 94,5 трлн сўмни ташкил этди. Давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқ ва божхона тушумларига тўғри келади.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларини нафақат президент сиёсатига хиёнат, балки атайлаб давлат раҳбарининг имижини дискредитация қилишга ҳаракат деб баҳолаш керак. «Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, илтимос, жуда бўлмаса халақит қилманг», — дея мурожаат қилди Шерзод Шерматов ҳокимларга.
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази негизида Фискал институт ташкил этиш режалаштирилмоқда. Институтда дарслар 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
Ўзбекистонда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига нафақат аёллар, балки эркаклар ва болалар ҳам мурожаат қилишади. Январь-сентябрь ойлари давомида ушбу марказлар томонидан жисмоний зўравонликка учраган 18 нафар бола ва 168 нафар эркаклар мурожаати қабул қилинган.
Ўзбекистонда 1 млн сўмгача иш ҳақи олувчилар сони 42,8 фоизни, 5,5 млн сўм ва ундан юқори олувчилар сони 6 фоизни ташкил этади.
Фарғона вилоятида «Евро 4» ва «Евро 5» дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш бошланди. Инвестициявий лойиҳанинг умумий қиймати 300 млн долларни ташкил этади.
Пойтахтда «Тошкент ёшларни севади!» шиори остида бир ой давом этадиган ёшлар фестивали ўтказилади. Фестиваль доирасида маҳорат дарслари, бадиий кўргазмалар, таълим ва спорт тадбирлари, концертлар, муваффақиятли тадбиркорлар билан учрашувлар, экскурциялар, викториналар, флешмоблар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.
АҚШ президентлик сайловларида Жо Байден энг муҳим Висконсин ва Мичиган штатларида ғолиб бўлди. Дональд Трамп ушбу штатлардаги овозларни ҳисоблаш бўйича шикоят қилмоқчи. Жо Байден ғалаба қозониши учун сайловчилар коллегиясининг яна 6 та овозини олиши кифоя. 4 та штатдаги натижалар эълон қилиниши кутилмоқда.
Анваржон Тожибоев «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Директор вазифасини вақтинча бажариб келган Алишер Жамолиддинов директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари сифатида ўз иш фаолиятини давом эттиради.
Жўрабек Мирзамаҳмудов Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. У «Ўзатом» агентлиги ва «Ўзкимёсаноат» компаниясидаги раҳбарлик лавозимларини сақлаб қолди.
Ўзбекистон 9 ой давомида 7,8 млн тонна цемент ишлаб чиқариб, Афғонистон, Сингапур, Россия, Хитой, Туркия каби давлатларга 24,2 млн долларлик маҳсулот сотди.
«Ўзнефтмаҳсулот» бошқаруви раиси, қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган Музаффар Файзиев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев бошчилигидаги делегация 5−6 ноябрь кунлари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
Коронавирус тарқалиши сабабли Италия ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соати жорий қилди. Музей ва кўргазмалар ёпилиб, юқори мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтказилади.
Давлат тест маркази олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун сарфланган маблағлар миқдорини ошкор қилди. Аввалроқ абитуриентлардан 80 млрд сўмдан зиёд маблағ келиб тушгани хабар қилинган эди.
Tashkent City ҳудудида қурилаётган биноларнинг бирида қурилиш жиҳозлари сақланаётган майдонда ёнғин содир бўлди. Ҳодисадан жароҳат олган ёки вафот этганлар йўқ.
Ҳукумат қарори билан Навоий вилояти Ғозғон шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари тайинланди.
Туркиянинг Измир провинциясида 6,6 баллик зилзиладан кейин бошланган қидирув-қутқарув ишлари якунига етди. Табиий офатдан вафот этганлар сони 114 нафар, жароҳатланганлар 1035 нафарга етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг