Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси эксплуатациясига бошқарув компанияси жалб этилади
21 сентябрь 2024, 17:31

Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси эксплуатациясига бошқарув компанияси жалб этилади

Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасини эксплуатация қилиш учун бошқарув компаниясини жалб қилиш кўзда тутилган. У спорт мажмуаларини сақлаш, оммавий тадбирларни ташкил этиш, ижара хизматларини кўрсатиш ва бошқалар билан шуғулланади.

Олий суд раисига янги ўринбосарлар сайланди
21 сентябрь 2024, 14:51

Олий суд раисига янги ўринбосарлар сайланди

Президентнинг тақдимномаси ва Сенатнинг тегишли қарорига асосан Икрам Муслимов ва Олимжон Исмаилов беш йил муддатга Олий суд раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.

Тегишли ҳуқуқи йўқ шахсларнинг халқ табобати билан шуғулланишига жавобгарлик белгиланади
21 сентябрь 2024, 12:12

Тегишли ҳуқуқи йўқ шахсларнинг халқ табобати билан шуғулланишига жавобгарлик белгиланади

Халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Улар БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача жаримага тортилиши ёки 15 суткага қамалиши мумкин.

Болага нисбатан қилинган маиший зўравонлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланади
21 сентябрь 2024, 10:57

Болага нисбатан қилинган маиший зўравонлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланади

Сенат болага нисбатан маиший зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгилаш кўзда тутилган қонунни маъқуллади. Қонун билан, шунингдек, маиший зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув аризасини суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида эмас, суд муҳокамасида бериш тартиби жорий қилинмоқда.

Шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон билан дуранг ўйнади
21 сентябрь 2024, 10:28

Шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон билан дуранг ўйнади

Будапештда ўтаётган мусобақанинг 9-турида эркак шахматчиларимиз Ҳиндистон билан, қизлар жамоаси эса Сербия билан дуранг ўйнади. Тур якунлари бўйича йигитлар жамоаси 3-ўрин, қизлар эса 27-ўринни эгаллади.

Футзал ЖЧ: Ўзбекистон Коста-Рикага ютқазиб, мундиалдаги иштирокини эрта якунлади (видео)
21 сентябрь 2024, 00:31

Футзал ЖЧ: Ўзбекистон Коста-Рикага ютқазиб, мундиалдаги иштирокини эрта якунлади (видео)

Ўзбекистон футзал бўйича ўзи мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Коста-Рикага қарши драматик учрашувда имкониятни бой берди. Жамоа гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб, турнирдаги иштирокини якунлади.

Рақобат қўмитаси республика бўйлаб жами 12 млрд сўмлик давлат харидлари ноқонуний ўтказилганини аниқлади
20 сентябрь 2024, 22:10

Рақобат қўмитаси республика бўйлаб жами 12 млрд сўмлик давлат харидлари ноқонуний ўтказилганини аниқлади

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Тошкент шаҳри, 10 та вилоят ва Қорақалпоғистонда ўтказилган умумий суммаси 12 млрд сўмлик давлат харидларида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади.

Президент Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасига тайёргарлик режалари билан танишди
20 сентябрь 2024, 20:44

Президент Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасига тайёргарлик режалари билан танишди

Президент спорт соҳасидаги ишлар ва режалар билан танишди. Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасида енгил атлетика ва сув спорти каби йўналишларда натижаларни яхшилаш, Олимпия шаҳарчасида хоккей мажмуаси қуриш, маҳаллаларда селекция ишларини кенгайтириш кўзда тутилган.

USAID Ўзбекистонда таълимни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 6,1 млн доллар ажратди
20 сентябрь 2024, 20:14

USAID Ўзбекистонда таълимни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 6,1 млн доллар ажратди

USAID Ривожланиш мақсадлари бўйича грант шартномаси доирасида Ўзбекистонга яна 6,1 млн доллар ажратди. Умумий сумма 47 млн доллардан ошди. Маблағлар бошланғич синф ўқувчиларининг кўникмаларини ошириш, 8−11-синфларда ёшларга тадбиркорлик ва иқтисодий кўникмаларни ўргатиш учун сарфланади.

Қирғизистонда «обрўсизлантириш мақсадида» ҳуқуқ-тартибот ходимларини тасвирга олганлик учун жазолаш таклиф қилинмоқда
20 сентябрь 2024, 19:48

Қирғизистонда «обрўсизлантириш мақсадида» ҳуқуқ-тартибот ходимларини тасвирга олганлик учун жазолаш таклиф қилинмоқда

Қирғизистон парламенти аъзолари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ишини акс эттирувчи сурат ва видеоларни «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жарима ёки 7 суткагача қамоқ кўринишидаги жазо чораларини таклиф қилмоқда.

Сохта тренер ва лекторларга қарши курашиш бўйича қонун тасдиқланди
20 сентябрь 2024, 19:24

Сохта тренер ва лекторларга қарши курашиш бўйича қонун тасдиқланди

Сенаторлар алдов орқали пул ишлашга уринаётган «сохта тренерлар ва лекторлар»га қарши курашиш мақсадида маърифий фаолиятни тартибга солувчи қонунни маъқуллади. Ушбу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс маърифий фаолияти учун жаримага тортилади.

Lenovo Тошкентдаги ICTWEEK саммитида гибрид сунъий интеллект концепциясини тақдим этди
20 сентябрь 2024, 19:00

Lenovo Тошкентдаги ICTWEEK саммитида гибрид сунъий интеллект концепциясини тақдим этди

Lenovo компанияси ICTWEEK саммитда турли соҳалар учун гибрид сунъий интеллект (СИ) бўйича ўз қарашларини тақдим этди.

Камерадаги ЙҲҚ бузгани видеоси 48 соат ичида ЙҲХХга юборилмаган ҳайдовчилар жавобгарликдан озод қилинади
20 сентябрь 2024, 18:54

Камерадаги ЙҲҚ бузгани видеоси 48 соат ичида ЙҲХХга юборилмаган ҳайдовчилар жавобгарликдан озод қилинади

Сенаторлар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик тўғрисидаги маълумотлар 48 соат ичида ЙҲХХга юборилиши (ва орган 15 кун ичида жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиши) керак бўлган, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмайдиган тузатишларни маъқуллади.

Шахмат Олимпиадаси: Нодирбек Абдусатторов Сербия билан ўйинда Ўзбекистонга ғалаба келтирди
20 сентябрь 2024, 18:20

Шахмат Олимпиадаси: Нодирбек Абдусатторов Сербия билан ўйинда Ўзбекистонга ғалаба келтирди

Шахмат Олимпиадасининг 8-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Сербияни ютиб, 2-ўринга кўтарилди. Учрашувда натижа дуранг бўлиши, жамоа медаль олиш имкониятини йўқотиши тахмин қилинаётган пайтда Нодирбек Абдусатторов ғалабани тортиб олди. Энди улар фаворит жамоа — Ҳиндистон билан тўқнаш келади.

Сенат Ўзбекистон ҳақида номақбул гапирган хорижликларга тақиқ қўйилиши кўзда тутилган қонунни маъқуллади
20 сентябрь 2024, 17:36

Сенат Ўзбекистон ҳақида номақбул гапирган хорижликларга тақиқ қўйилиши кўзда тутилган қонунни маъқуллади

Ўзбекистон ва унинг халқи шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқароси мамлакат ҳудудига киритилмайди. Бундай одамлар рўйхати юритилади. Агар бундай шахслар Ўзбекистон ҳудудида бўлса, чиқариб юборилади.

Исроил Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» объектларига ялпи зарбалар берди
20 сентябрь 2024, 17:24

Исроил Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» объектларига ялпи зарбалар берди

Исроил армияси Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» объектларига энг йирик ҳаво ҳужумларидан бирини амалга оширди. БМТ Хавфсизлик кенгаши вазиятни муҳокама қилиш учун шошилинч йиғилиш ўтказади.

Ўзбекистон сайловларида барча миллат вакиллари учун тенг имкониятлар яратилади
20 сентябрь 2024, 17:00

Ўзбекистон сайловларида барча миллат вакиллари учун тенг имкониятлар яратилади

Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар орасида инклюзивлик таъминланмоқда. Улар орасида турли миллат вакиллари ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳам бор.

Шавкат Мирзиёев янги элчиларни қабул қилди
20 сентябрь 2024, 16:56

Шавкат Мирзиёев янги элчиларни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон, Корея Республикаси, Мўғулистон, Германия, Исроил ва Европа Иттифоқи элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

BYD «параллель импорт»ни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди
20 сентябрь 2024, 16:00

BYD «параллель импорт»ни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди

BYD компаниясининг маълум қилишича, BYD Central Asia Ўзбекистондаги ягона расмий дистрибьютор бўлиб, у маҳаллий шароитларга мослаштирилган автомобилларни тўлиқ кафолат билан таклиф қилади.

Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритишни маъқуллади
20 сентябрь 2024, 15:15

Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритишни маъқуллади

Cкутер ва самокатда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда. Юк машиналари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатлангани учун жарима жорий этилмоқда. ЙПХ ходимларидан қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаш ваколати олиб қўйилмоқда. Сенат шулар кўзда тутилган қонунни маъқуллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг