ЖССТ COVID-19 юқтириш ҳолатлари бўйича ҳафталик рекорд ўрнатилганини эълон қилди
22 сентябрь 2020, 15:38

ЖССТ COVID-19 юқтириш ҳолатлари бўйича ҳафталик рекорд ўрнатилганини эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 юқтириш ҳолатлари бўйича ҳафталик рекорд ўрнатилганини эълон қилди — бир ҳафтада 2 млн киши инфекция юқтирган. Касалланганларнинг катта қисми Шимолий ва Жанубий Америкага тўғри келади.

Ўзбекистонга 1,7 млн долларлик электромобиллар импорт қилинди
22 сентябрь 2020, 15:12

Ўзбекистонга 1,7 млн долларлик электромобиллар импорт қилинди

Ўзбекистонга электромобиллар импорти бир неча баравар ўсди. Мамлакатга 8 ой давомида 73 та электромобиль олиб келинган. Бу ўтган йилнинг январь-август ойларига нисбатан 53 тага кўп.

Шуҳрат Қаюмов вафот этди
22 сентябрь 2020, 14:21 1

Шуҳрат Қаюмов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов 51 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Ғолибшер Зияев Ўзкомназорат бошлиғи бўлди
22 сентябрь 2020, 12:59

Ғолибшер Зияев Ўзкомназорат бошлиғи бўлди

Бош вазир қабулхоналари котибияти мудири бўлиб ишлаган Ғолибшер Зияев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Globus Relief хайрия ташкилоти Ўзбекистонга гуманитар ёрдам кўрсатди
22 сентябрь 2020, 12:26

Globus Relief хайрия ташкилоти Ўзбекистонга гуманитар ёрдам кўрсатди

Globus Relief хайрия ташкилоти (АҚШ) Ўзбекистонга коронавирусга курашишга кўмаклашиш мақсадида 800 минг долларлик тиббий препаратлар ва маҳсулотларни етказиб берди. Гуманитар ёрдам чекка ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларига юборилади.

Август ойида Ўзбекистоннинг олтин резервлари 1 млн унцияга камайган
22 сентябрь 2020, 11:55

Август ойида Ўзбекистоннинг олтин резервлари 1 млн унцияга камайган

Ўзбекистоннинг расмий резерв активлари 34,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Август ойида 1 млн унцияга тенг бўлган миқдорда олтин резервларининг сотилиши эвазига валютадаги резервлар миқдори 1,8 млрд долларга кўпайиб, 15,4 млрд долларни ташкил қилмоқда.

UzAuto Motors IPO ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда
22 сентябрь 2020, 11:49

UzAuto Motors IPO ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда

UzAuto Motors компанияси IPO ўтказишга тайёргарликни бошлади. Компания 10 фоизгача миқдорда қўшимча акцияларини чиқаришни режалаштирмоқда.

Кун давомида 619 кишида коронавирус аниқланди
21 сентябрь 2020, 23:49

Кун давомида 619 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 21 сентябрь куни 619 кишида коронавирус инфекциясини аниқланиб, жами ҳолатлар сони 52259 тага етди. Вафот этганлар сони эса 438 (+5) нафарни ташкил этмоқда.

МСК Жўқорғи Кенгесга ўтказилган сайлов якунларини эълон қилди
21 сентябрь 2020, 23:39

МСК Жўқорғи Кенгесга ўтказилган сайлов якунларини эълон қилди

Қорақалпоғистонда Жўқорғи Кенгеснинг бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайлови якунига етди. Қорақалпоқ парламентидаги бешта вакант ўринни ҳар бир партиядан бир нафардан номзод банд қилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
21 сентябрь 2020, 19:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

ЖССтнинг вакцина учун Россияга миннатдорчилиги, Беларусда намойишчиларнинг ҳибсга олиниши, Nikola асосчисининг компанияни тарк этиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қайси ҳолатларда эмлаш мумкин эмас
21 сентябрь 2020, 18:19

Қайси ҳолатларда эмлаш мумкин эмас

Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Севара Убайдуллаева эмлаш мумкин бўлмаган ҳолатлар тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, ОИТС касаллигининг турли босқичларида, вакцинанинг асосий воситасига аллергия бўлса ва болаларда баъзи неврологик касалликларни зўрайиб бориши даврида эмлашга рухсат берилмайди.

Ўзбекистон Россия вакцинасини ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдирди
21 сентябрь 2020, 17:31

Ўзбекистон Россия вакцинасини ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдирди

Роспотребнадзор Ўзбекистон коронавирусга қарши «Вектор» маркази ишлаб чиқарган вакцинани ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Ўзбекистон фуқаролигини олиш ёки ундан воз кечиш онлайн-режимга ўтказилади
21 сентябрь 2020, 17:23

Ўзбекистон фуқаролигини олиш ёки ундан воз кечиш онлайн-режимга ўтказилади

Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш ёки ундан чиқиш тўғрисида аризаларни онлайн тарзда қабул қилиш мақсадида «E-Fuqaro» маълумотлар базаси яратилган бўлиб, у октябрь ойида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.

UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан судга арз қилди
21 сентябрь 2020, 16:18

UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан судга арз қилди

UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят қилди. Олдинроқ, Монополияга қарши курашиш кўмитасининг махсус комиссияси томонидан компанияга асоссиз оширилган нархларни бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берилган эди.

Президент Ўктам Барноевнинг оиласига ҳамдардлик билдирди
21 сентябрь 2020, 16:05

Президент Ўктам Барноевнинг оиласига ҳамдардлик билдирди

«Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди». Шавкат Мирзиёев яқинда вафот этган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг хонадонига ташриф буюриб, унинг оиласига ҳамдардлик билдирди.

Чироқчида гумондорни калтаклаб, ўлдириб қўйган ИИБ ходимларига нисбатан ҳукм чиқарилди
21 сентябрь 2020, 15:53

Чироқчида гумондорни калтаклаб, ўлдириб қўйган ИИБ ходимларига нисбатан ҳукм чиқарилди

Чироқчи туманида гумондор фуқарони калтаклаб, ўлдириб қўйган собиқ ИИБ ходимларига ҳукм чиқарилди. Унга кўра, Н.Овлаев 9 йилга, А.Жанқабилов 8 йил 6 ойга, Ш. Рахмонов 6 йилга, А.Тожиноров 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Б.Ғайратовга эса 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Салқин ва қуруқ об-ҳаво ҳафта охиригача давом этади
21 сентябрь 2020, 14:16

Салқин ва қуруқ об-ҳаво ҳафта охиригача давом этади

Ҳафта охиригача Ўзбекистон ҳудуди салқин ва қуруқ ҳаво массаси таъсирида бўлади, ҳарорат + 22… + 27 даража атрофида бўлади.

Тошкентда тунги клубдаги пичоқланишда икки киши ҳалок бўлди
21 сентябрь 2020, 13:05

Тошкентда тунги клубдаги пичоқланишда икки киши ҳалок бўлди

Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган Gorod Night Club тунги клубида юзага келган жанжалда бир киши тўрт кишини пичоқлади. Уларнинг икки нафари ҳалок бўлди, икки нафари эса шифохонага ётқизилди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
21 сентябрь 2020, 12:15

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

АҚШ миллий валютасининг расмий курси 20 сўмга қимматлаб, жами 10 315 сўм этиб белгиланди. Евро курси ҳам бир оз кўтарилди, рубль эса пастлади.

Ўзбекистон август ойида рекорд даражада олтин сотди
21 сентябрь 2020, 12:00

Ўзбекистон август ойида рекорд даражада олтин сотди

Ўзбекистон январь-август даври давомида 5,8 млрд долларга, август ойининг ўзида эса 2,5 млрд доллардан зиёд суммага тенг бўлган миқдорда олтин экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 147,2% ни ташкил этиб, 1,8 млрд долларга кўпроқ. Олтин экспорти жами экспорт улушининг 50% ни ташкил этоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг