ИИВ аҳоли пунктларида автомобиллар аудиотизимларидан овозни баланд қилиб фойдаланишни тақиқлаш ҳамда автомобилларга ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатганлик учун жарима миқдорини оширишни таклиф қилмоқда.
Келгуси кунларда Волга минтақасидаги совуқ ҳавонинг Марказий Осиё томон йўналиши сабаб ҳавонинг бироз совиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.
Жаҳон банкининг 2020 йил учун эълон қилинган инсон капитали индексида илк бор Ўзбекистон ҳам қатнашиб, 62 фоизлик натижа билан МДҲ давлатлари орасида Беларусь (70 фоиз), Россия (68 фоиз) ва Қозоғистондан (63 фоиз) кейинги ўринни эгаллади.
Дунё мамлакатлари бўйлаб коронавирус инфекцияси рўйхатга олинган беморлар сони 30 миллион кишидан ошди. Энг кўп беморлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган.
Комилжон Каримов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига, Бахром Миркасимов эса Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетига ректор этиб тайинланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17 сентябрь куни Ўзбекистонда 599 та янги коронавирус ҳолати қайд этилгани, вафот этган 6 кишидан бирининг ёш бола эканини маълум қилди.
Баҳодир Туробов Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари, бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлаган Саидлазиз Саидкаримов эса раис ўринбосари этиб тайинланди.
Республика махсус комиссияси қарори билан ПЗР тест текшируви натижаси манфий бўлган туристлар 14 кунлик карантинга олинмайдиган бўлди.
1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон карантин ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳаво, темир йўл ва автомобил транспорти орқали мамлакатга кириш ва чиқишда чекловларни бекор қилмоқда.
Урганчда халқаро Binary (Малайзия) университети филиали ташкил этилди. Филиалда тадбиркорлик ва бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича малакали кадрлар тайёрланади.
Туркманистонда ишлаб чиқарилган ECO-93 импорт бензини илк бор Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси савдоларига қўйила бошланди. Бошланғич нархи 100 кг учун 600 минг сўмни ташкил этмоқда.
Жаҳон иқтисодиётининг тикланиш муддатлари, Билл Гейтснинг коронавирусга қарши вакцина ҳақидаги изоҳи, «Яндекс.Деньги»дан ребрендинг ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Пандемия даврида «қизил», «сариқ» ҳудуд мамлакатларидан кириб келган йўловчилар COVID-19 аниқланмагани ҳақидаги тест натижасини кўрсатиши ва 14 кунлик мажбурий уй карантинига жойлашиши шарт қилиб қўйилди. «Яшил» ҳудуд мамлакатларидан келган йўловчиларга нисбатан карантин тартиблари қўлланилмайди (касаллик аломатлари кузатилган йўловчилар бундан мустасно).
Жиззах вилоятида 9-синф ўқувчисининг дарс вақтида тўсатдан вафот этгани бўйича терговга қадар текширув бошланди. Дастлабки маълумотга кўра, қизнинг ўлимига ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги тез ва қисқа вақт ичида юзага келгани сабаб бўлган.
Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев тўй ўтказишда карантин қоидаларини бузган артистлар фақатгина жарима билан қутулиб кетмасликлари керак, деб ҳисоблайди. Маданият вазирлигига сенатор сўрови юборилди.
Ўзбекистонда август ойида 7301 дона, йил давомида эса 52202 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 144,9 фоизлик ўсиш қайд этилди.
Янги таҳрирдаги Фуқаролик кодексига фуқаронинг ўз тасвирига бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган алоҳида модда киритилиши кутилмоқда. Унга кўра, ҳар қандай фуқаронинг фото ёки видео тасвиридан фойдаланиш учун унинг розилиги керак бўлади. Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминов фуқаро тасвиридан фойдаланишга розилик олиш талаб этилмайдиган истисно ҳолатлар бўйича изоҳ берди.
Tashkent City`да тўй қилган эстрада хонандаси Вохиджон Исоқов МЖТКнинг 54-моддасига биноан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага тортилди. Ушбу миқдор модданинг 1-қисми бўйича, яъни жамоат жойларида ниқобсиз бўлгани учун тайинланади. Пандемия бошланганидан бери Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузгани учун 619 мингдан ортиқ фуқаро жавобгарликка тортилди.
«Келгусида Афғонистон томонидан Ўзбекистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга хавф, таҳдид пайдо бўлишига йўл қўймаймиз», — дея маълум қилди «Толибон» ҳаракатининг Дохадаги сиёсий идораси раҳбари Мулла Абдул Ғани Барадар. Афғонлараро музокараларнинг навбатдаги раундларидан бирини Самарқандда ўтказиш таклиф қилинди.
17 сентябрь куни эрталаб Тошкентнинг Миробод ва Чилонзор туманларидаги иккита кафеда деярли бир вақтда ёнғин чиқди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг