Mobiuz ICT Expo 2024`да 5G Calling ва VoWiFi`ни намойиш этмоқда
18 сентябрь 2024, 09:00

Mobiuz ICT Expo 2024`да 5G Calling ва VoWiFi`ни намойиш этмоқда

Mobiuz мобил оператори барчани 17−20 сентябрь кунлари АКТ ҳафталиги, шу жумладан, ихтисослаштирилган кўргазма бўлиб ўтаётган CАEх мажмуасига таклиф қилмоқда.

Футзал ЖЧ: Ўзбекистон Парагвайга йирик ҳисобда мағлуб бўлди
17 сентябрь 2024, 23:18

Футзал ЖЧ: Ўзбекистон Парагвайга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон термаси ўзи мезбонлик қилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Парагвайга йирик — 1:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, мундиал плей-оффга чиқиш имкониятларини кескин пасайтириб юборди. Парагвайдан ташқари Таиланд ва Бразилия ҳам нимчорак финалга чиқиб бўлди.

Германиянинг Deutsche Bahn компанияси ўзбекистонликларни ишга жалб қила бошлайди
17 сентябрь 2024, 23:12

Германиянинг Deutsche Bahn компанияси ўзбекистонликларни ишга жалб қила бошлайди

Германия темирйўлларида (Deutsche Bahn) ишламоқчи бўлган фуқаролар Ўзбекистоннинг ўзида немис стандартлари асосида германияликлар томонидан касб ва тилга ўқитилади. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганлар ишга жойлаштирилади.

Тошкентда ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси ташкил этилади
17 сентябрь 2024, 22:58

Тошкентда ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси ташкил этилади

Тошкент шаҳрида немис тиббий-таълим дастурлари асосида «Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси» ташкил этилади. Муассаса бир йил давомида касб ва тилга ўқитиб, диплом ва Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификат беради.

Лондондаги Оксфорд-стрит пиёдалар ҳудудига айлантирилади
17 сентябрь 2024, 21:38

Лондондаги Оксфорд-стрит пиёдалар ҳудудига айлантирилади

Лондон мэри Содиқ Хон шаҳарнинг асосий савдо кўчаси ҳисобланадиган Оксфорд-стритни пиёдалар ҳудудига айлантириш режасини эълон қилди. Шу йўл билан расмийлар аҳоли ва сайёҳлар учун шароитларни яхшилаш, шунингдек, иқтисодий фаолликни оширишни истамоқда.

Тошкентдаги Бобур кўчасининг бир қисми 18 кунга ёпилади
17 сентябрь 2024, 21:24

Тошкентдаги Бобур кўчасининг бир қисми 18 кунга ёпилади

Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг Шота Руставели ва Нукус кўчалари билан кесишмалари оралиғида ерости кабель тармоқларини ўтказиш ишлари олиб борилади. Шу сабаб 18 сентябрдан 5 октябрга қадар ушбу ҳудуд автомобиллар учун ёпилади.

USAID Ўзбекистон иқтисодиётининг тўртта тармоғидаги лойиҳаларга грантлар ажратади
17 сентябрь 2024, 20:46

USAID Ўзбекистон иқтисодиётининг тўртта тармоғидаги лойиҳаларга грантлар ажратади

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги тўқимачилик, туризм, яшил иқтисодиёт ва АКТ соҳаларидаги лойиҳаларни грантлар билан қўллаб-қувватлайди. Хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга доир лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилади.

Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида ЙТҲ юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи ухлаб қолган
17 сентябрь 2024, 20:28

Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида ЙТҲ юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи ухлаб қолган

Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида Cobalt автомашинаси катта тезликда темир тўсиққа бориб урилди. ИИББнинг маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи рулда ухлаб қолган. Камералар йўқлиги ҳақидаги хабарларга жавобан кўчада кўчма радарлардан фойдаланилаётгани айтилди.

23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади
17 сентябрь 2024, 18:14

23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади

23 сентябрь куни соат 09:00 дан мақсадли параметрлари доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланади. Шунингдек, энди ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиш мумкин бўлади.

Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 млн кишига етди — WSJ
17 сентябрь 2024, 17:01

Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 млн кишига етди — WSJ

Россия ва Украина ўртасидаги 2,5 йиллик кенг масштабли уруш давомида фронтда ҳалок бўлган ёки яраланганлар сони миллион кишига етди, деб маълум қилди The Wall Street Journal.

Ўзбекистонга оқ товус ва қирғовулларни ноқонуний олиб кираётган фуқаро тўхтатиб қолинди
17 сентябрь 2024, 15:37

Ўзбекистонга оқ товус ва қирғовулларни ноқонуний олиб кираётган фуқаро тўхтатиб қолинди

«Ғишткўприк» чегара постида 22 дона қирғовул ва 5 дона Ҳиндистон оқ товусини тегишли ҳужжатларсиз олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро тўхтатиб қолинди. Қушлар ҳолатга аниқлик киритилгунча Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

Ўзбекистон ва АҚШ муҳим фойдали қазилмалар соҳасида меморандум имзолади
17 сентябрь 2024, 15:28

Ўзбекистон ва АҚШ муҳим фойдали қазилмалар соҳасида меморандум имзолади

Тошкентда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Қайд этилишича, ушбу ҳужжат геология-қидирув ва юқори қийматли маҳсулотлар занжирини яратиш йўлида икки давлат мулоқотини давом эттиришда муҳим қадамдир.

Ўзбекистонда август ойида электромобиллар савдоси 2 баравар камайди
17 сентябрь 2024, 15:17

Ўзбекистонда август ойида электромобиллар савдоси 2 баравар камайди

Август ойида енгил электромобиллар бозорида сотувлар ҳажми 1,7 минг донани ташкил этди, бу аввалги ойга нисбатан деярли икки баравар кам. Умумий пасайишнинг 90 фоиздан ортиғи пойтахт улушига тўғри келди, Тошкентда сотувлар 66 фоизга камайди. Умумий автомобиль бозорида йиллик пасайиш давом этмоқда.

«Ўзбекистон Германия ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорлик салоҳиятини янада тўлиқроқ рўёбга чиқаришдан манфаатдор» — Шавкат Мирзиёев
17 сентябрь 2024, 14:51

«Ўзбекистон Германия ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорлик салоҳиятини янада тўлиқроқ рўёбга чиқаришдан манфаатдор» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — Германия» саммитида минтақа ва Германия ўртасида узоқ муддатли шериклик концепциясини қабул қилиш, Европа билан транспорт йўлакларини ривожлантириш, энергетика бўйича мулоқотни йўлга қўйиш кабиларни таклиф қилди.

Ўзбекистонда чорва ҳайвонларини идентификация қилиш режалаштирилмоқда
17 сентябрь 2024, 14:13

Ўзбекистонда чорва ҳайвонларини идентификация қилиш режалаштирилмоқда

Депутатлар чорва ҳайвонларини идентификация қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш кўзда тутилган қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Қонун билан ҳайвонларни ҳисобини юритиш, ҳайвонларнинг насли билан боғлиқ ва уларнинг соғлиги тўғрисидаги ягона электрон тизим яратилиши белгиланмоқда.

«Германия Ўзбекистондан 800 нафар ҳамширани қабул қилмоқда, улардаги иш ҳақи камида 2200 евро» — бандлик вазири
17 сентябрь 2024, 13:16 1

«Германия Ўзбекистондан 800 нафар ҳамширани қабул қилмоқда, улардаги иш ҳақи камида 2200 евро» — бандлик вазири

Бандлик вазири Беҳзод Мусаев Ўзбекистон ва Германия темирйўл транспорти, автобуслар учун ҳайдовчиларни, шунингдек, ҳамшираларни тайёрлаб беришга келишиб олгани ҳақида сўзлади. Унинг таъкидлашича, бу йил Германияга 800 нафар ўзбекистонлик ҳамшира юборилмоқда, уларнинг иш ҳақи — камида 2200 евро.

Контрафакт Imudon дорисини ишлаб чиқарган корхона жаримага тортилди
17 сентябрь 2024, 12:57

Контрафакт Imudon дорисини ишлаб чиқарган корхона жаримага тортилди

Anestpharma компанияси контрафакт Nest Imudon дори воситасини ишлаб чиқаргани аниқланди. Унинг номи ва қадоқланиши асл Imudon`га ўхшайди. Аввалроқ компания сохта Magne B6 ишлаб чиқаргани учун жавобгарликка тортилганди.

Шахмат Олимпиадасида ўзбекистонлик эркаклар жамоаси яна ютди, аёллар дуранг ўйнади
17 сентябрь 2024, 12:49

Шахмат Олимпиадасида ўзбекистонлик эркаклар жамоаси яна ютди, аёллар дуранг ўйнади

Будапештдаги Олимпиаданинг олтинчи турида шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Исроилни мағлуб этиб, 5-ўринга кўтарилди. Энди улар Украинага қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса Голландия билан дуранг ўйнади.

Ўзбекистонда истеъмолчилар алоқа компаниялари сифати ва ортиқча тўловларидан шикоят қилмоқда
17 сентябрь 2024, 12:35

Ўзбекистонда истеъмолчилар алоқа компаниялари сифати ва ортиқча тўловларидан шикоят қилмоқда

Республика бўйлаб истеъмолчилар Uzmobile, Ucell, Mobiuz, Beeline ва Humans алоқа компаниялари сифати ҳамда ортиқча тўловларидан шикоят қилмоқда, дея маълум қилди Рақобат қўмитаси. Идора ўрганишлар ўтказиб, фуқароларнинг 8 ой давомидаги 91,5 млн сўмга яқин маблағини қайта ҳисоб-китоб қилган.

Омбудсманга қўйилган олий маълумот ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тажрибага эга бўлиш талаби бекор қилинмоқда
17 сентябрь 2024, 12:22

Омбудсманга қўйилган олий маълумот ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тажрибага эга бўлиш талаби бекор қилинмоқда

Омбудсман лавозими номзодига қўйиладиган юксак ахлоқий сифатларга, олий маълумотга, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида зарур тажрибага эга бўлиш ҳақидаги талаблар бекор қилинмоқда. Депутатлар ушбу норма акс этган қонунни қабул қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг