Ходимларига куч ишлатган Inbazar кийим дўкони муҳокама мавзусига айланди. Тафсилотлар
16 сентябрь 2024, 14:57

Ходимларига куч ишлатган Inbazar кийим дўкони муҳокама мавзусига айланди. Тафсилотлар

Inbazar кийим дўкони ходими бошқа бир ходимни калтаклагач, воқеа жамоатчилик эътиборига тушди. Шундан сўнг дўкон асосчисининг ходимларига хатоси учун куч ишлатгани акс этган видеолари ҳам тарқалди. Раҳбарга нисбатан терговга қадар текширув кетмоқда. Воқеалар ривожи.

Тошкентда кўчмас мулк билан боғлиқ фирибгарликда гумонланган 3 киши қўлга олинди
16 сентябрь 2024, 14:54

Тошкентда кўчмас мулк билан боғлиқ фирибгарликда гумонланган 3 киши қўлга олинди

Тошкентда 3 эркак фуқароларнинг кўчмас мулкини алдов йўли билан эгаллаб, уни ўзига гаров сифатида расмийлаштирганликда айбланмоқда. Гаров қарз миқдоридан 3−4 баравар кўп бўлган ва қарз олувчиларга келишилганидан камроқ маблағлар берилган. Улар қамоққа олинган.

Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар жамоаси вазиятни ўнгламоқда, аёл шахматчилар эса илк бор мағлубиятга учради
16 сентябрь 2024, 14:41

Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар жамоаси вазиятни ўнгламоқда, аёл шахматчилар эса илк бор мағлубиятга учради

Будапешт шаҳрида ўтказилаётган шахмат Олимпиадасининг бешинчи турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Молдова терма жамоасини мағлуб этди (рақиб жамоа ўтган турда ҳам мағлубиятга учраганди). Аёллар терма жамоаси эса илк мағлубиятини Грузия билан ўйинда қабул қилиб олди.

Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади
16 сентябрь 2024, 12:41

Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади

2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябргача мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхона учун унинг тоифасидан қатъи назар субсидия ажратилади. Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.

«Янги формат»: Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц етакчи компания ҳамда банклар вакиллари билан учрашди
16 сентябрь 2024, 11:58

«Янги формат»: Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц етакчи компания ҳамда банклар вакиллари билан учрашди

Ўзбекистон президенти ва Германия канцлери Самарқандда етакчи компания ва банклар вакиллари билан учрашди. Шавкат Мирзиёев унда асосан хусусий сектордагилар иштирок этганини айтиб, буни «янги формат» деб атади. «Яшил энергетика», кимё саноати, машинасозлик кабилар устувор йўналиш сифатида кўрилди.

Илмий ва инновацион фаолият юритувчи юридик шахсларнинг реестрини жорий этиш режалаштирилмоқда
16 сентябрь 2024, 11:39

Илмий ва инновацион фаолият юритувчи юридик шахсларнинг реестрини жорий этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда илмий ва инновацион фаолият юритувчи юридик шахсларнинг реестри жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Улар ҳар йиллик фаолияти натижалари бўйича баҳолаб борилади. Илмий танловларда ва буюртмаларни шакллантиришда уларнинг рейтинг баҳолаш натижалари кўрсаткичлари эътиборга олинади.

Фото: Қорақалпоғистоннинг Борсакелмас ҳудудида экомарафон ўтказилди
16 сентябрь 2024, 11:32

Фото: Қорақалпоғистоннинг Борсакелмас ҳудудида экомарафон ўтказилди

Қорақалпоғистондаги Борсакелмас шўрхок ҳудудида ўтказилган «Сайёрамиз келажагига қўшган ҳиссамиз» халқаро экомарафонида 11 та давлатдан 250 нафар профессионал ва ҳаваскор югурувчи иштирок этди. Улар орасида Nike элчиси Фараҳ Мажид ва Adidas вакили Ғани Сулаймон ҳам бор. Фото.

«Ўзбекистон — биз учун муҳим ҳамкор» — Германия канцлери
16 сентябрь 2024, 11:04

«Ўзбекистон — биз учун муҳим ҳамкор» — Германия канцлери

Ўзбекистон Германия учун жуда муҳим ҳамкор, жумладан, яқин келажак учун ҳам, деди Германия канцлери Олаф Шольц. У мамлакатлар ўртасида имзоланган миграция битимини алоҳида қайд этди, шунингдек, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида қандай масалалар кўтарилганини санади.

Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим имзолади
16 сентябрь 2024, 10:09

Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим имзолади

Божхона қўмитаси раиси Акмалхужа Мавлонов ва АҚШнинг Божхона чегара хизмати комиссари Трой Миллер ўртасида битим имзоланди. Ҳужжат ахборот алмашиш, гиёҳванд моддалар ва одам савдоси, жиноий даромадларни легаллаштириш кабиларга қарши курашда ҳамкорликни назарда тутади.

Футзал ЖЧ: Қозоғистон Испания билан дуранг ўйнади, Афғонистон эса Анголани мағлуб этди
15 сентябрь 2024, 22:44

Футзал ЖЧ: Қозоғистон Испания билан дуранг ўйнади, Афғонистон эса Анголани мағлуб этди

Футзал бўйича мундиалнинг иккинчи куни Ўзбекистоннинг икки қўшниси ўз юришини бошлади: Афғонистон Ангола устидан ишончли ғалабага эришган бўлса, Қозоғистон ўз дарвозабонининг саноқсиз сейвлари эвазига бир очколик бўлди. Душанба куни яна бир қўшни мамлакат — Тожикистон илк ўйинини ўтказади.

Ўзбекистон ва Германия ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?
15 сентябрь 2024, 22:18

Ўзбекистон ва Германия ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?

Германия канцлерининг Самарқандга ташрифи доирасида 10 га яқин икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида миграция, ўта муҳим минераллар, транспорт, иқлим ўзгариши ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик битимлари бор.

Фото, видео: Водород сульфид сизиб чиққан М-25 конидаги қудуқда сўндириш жараёни якунланди
15 сентябрь 2024, 22:03

Фото, видео: Водород сульфид сизиб чиққан М-25 конидаги қудуқда сўндириш жараёни якунланди

Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида водород сульфид сизиб чиққан қудуқда сўндириш жараёни якунланди. Жараёнга Россия ва АҚШдан мутахассислар жалб қилинди. Eriell оқибатларни бартараф этиш давомида жамоатчиликка ҳеч қандай хавф бўлмаганини таъкидлади.

Миграция битими, Lufthansa қайтиши ва янги лойиҳалар. Мирзиёев ва Шольц нима ҳақида гаплашди?
15 сентябрь 2024, 21:38

Миграция битими, Lufthansa қайтиши ва янги лойиҳалар. Мирзиёев ва Шольц нима ҳақида гаплашди?

Президент ва Германия канцлери музокаралар ўтказди. Унда томонлар миграция битимини имзолади. Қолаверса, Бошқарув кадрларини тайёрлаш қўшма мактаби ишга туширилмоқда. Шавкат Мирзиёев Lufthansa авиакомпанияси билан тўғридан-тўғри парвозларни қайта йўлга қўйишни таклиф қилди.

Фото: Самарқандда Олаф Шольцни расмий кутиб олиш маросими бўлди
15 сентябрь 2024, 19:55

Фото: Самарқандда Олаф Шольцни расмий кутиб олиш маросими бўлди

Самарқанд шаҳрида Германия федерал канцлери Олаф Шольцни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди. Фото.

Германия канцлери Олаф Шольц Самарқандга келди
15 сентябрь 2024, 17:28

Германия канцлери Олаф Шольц Самарқандга келди

Германия канцлери Олаф Шольц якшанба куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Самарқанд шаҳри аэропортида уни бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, Регистон майдонида эса президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Тошкентдаги Пушкин ҳайкали атрофида замонавий сувтушар боғ барпо этилади (фото)
15 сентябрь 2024, 15:46

Тошкентдаги Пушкин ҳайкали атрофида замонавий сувтушар боғ барпо этилади (фото)

Яккасарой туманидаги Пушкин ҳайкали ўрнатилган хиёбонда замонавий сувтушар боғ барпо этилади. 2,5 гектардан иборат мазкур ҳудуддаги ҳайкал, фаввора ва барча дарахтлар сақлаб қолинади. Шунингдек, Шота Руставели кўчасининг 1,8 км қисми 24/7 режимидаги гастрономик кўчага айлантирилмоқда.

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси Олимпиадада илк мағлубиятга учради, қизлар эса ғалабали юришни давом эттирмоқда
15 сентябрь 2024, 14:20

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси Олимпиадада илк мағлубиятга учради, қизлар эса ғалабали юришни давом эттирмоқда

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Будапештдаги олимпиаданинг тўртинчи турида Вьетнам терма жамоасидан илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Аёллар жамоаси юқори баҳоланган Болгария термасини мағлуб этиб, ғалабали юришларини давом эттирмоқда.

Таниқли шоира Бибисора Туробова 72 ёшида вафот этди
15 сентябрь 2024, 09:58

Таниқли шоира Бибисора Туробова 72 ёшида вафот этди

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова 72 ёшида вафот этди. Марҳуманинг 10 га яқин шеърий китоблари нашр этилган. Айниқса, 2011 йилда ёзилган «Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин» шеъри машҳур.

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумида яна 177 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди
15 сентябрь 2024, 00:05

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумида яна 177 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилдаги 2-мавсумида юқори овоз тўплаб, юта олмаган яна 177 та ташаббус ғолиб лойиҳалар рўйхатига қўшилди (шу вақтгача 1772 та лойиҳа ғолиб бўлганди). Уларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди.

Футзал ЖЧ: Ўзбекистон дуранг билан бошлади ва биринчи куннинг бошқа натижалари
14 сентябрь 2024, 23:29

Футзал ЖЧ: Ўзбекистон дуранг билан бошлади ва биринчи куннинг бошқа натижалари

Ўзбекистон тарихда илк бор ФИФА мусобақасига мезбонлик қилмоқда — 14 сентябрда Тошкент ва Бухорода футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон 1-турда Нидерландия билан дуранг ўйнади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг