Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 2645 тага, соғайганлар эса 2136 нафарга етди. Кунлик ўсиш, вилоятлардаги вазият ва бошқа муҳим маълумотлар.
18 майдан бошлаб «сариқ» тоифадаги ҳудудларда соат 06:00 дан 22:00 га қадар шахсий автотранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш мумкин бўлади. «Қизил» тоифадаги ҳудудларда фақат белгиланган вақтда шахсий автомобилларда ҳаракатланиш мумкин. Бундан ташқари, шаҳарлар орасида баъзи авиақатновлар ва темир йўл қатновлари тикланишига рухсат берилди.
Ўзбекистонда карантин талаблари 1 июнга қадар узайтирилди, бироқ бир қатор фаолият турларига рухсат берилмоқда.
2030 йилгача барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Наманганда унинг кучи 5 бални ташкил этди.
Ўзбекистон ҳудудларни коронавирус тарқалишидан келиб чиққан ҳолда учта карантин даражаси бўйича ажратиб тўғри қилди, деб ҳисобламоқда германиялик тиббиёт мутахассислари.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани «Улуғбек» маҳалласи (Улуғбек шаҳарчаси) ҳудудида карантин чоралари кучайтирилди. Кириш ва чиқиш тўлиқ ёпилди, аҳолига фақат зарурат туғилгандагина кўчага чиқиш тавсия этилмоқда.
Жаҳон банки коронавирусга қарши кураш доирасидаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказий Осиё давлатларига 370 млн доллар ажратди. Шундан Ўзбекистонга давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 200 млн, соғлиқни сақлаш миллий тизимини яхшилаш ва кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида 95 млн, ҳамда тезкор тиббий ёрдам тизимини ислоҳ қилишга 17 млн доллар тақдим этилган.
«Навоий» ЭИЗ ҳудудида Хитойнинг Oshan автомобилларини йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Эрон-Ўзбекистон қўшма корхонасининг йиллик қуввати 30 минг донани ташкил этади.
Алишер Усмонов жамғармаси ажратган маблағлар сув тошқинидан жабрланган Сирдарё вилояти аҳолисига тарқатилади. Ҳукумат томонидан ҳам молиявий ёрдам кўрсатилиши кутилмоқда.
Коронавирус инфекцияси тасдиқланган фуқаролар сони 16 нафарга ортиб, жами 2636 кишини ташкил этмоқда. Даволанаётган беморлардан 11 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.
Гулнора Каримованинг жиноий йўл билан орттирилган 10 млн долларлик активлари Франциядан Ўзбекистонга қайтарилди. Мулкларни қайтариш бўйича музокаралар давом эттирилмоқда.
Бекободда ўзини блогер деб таништирган шахс бозордаги камчиликларни ёритмаслик учун назоратчидан 1000 доллар талаб қилди. У айтилган пулнинг 700 долларини олаётганда ушланди.
Россия-Қозоғистон чегарасида уйга қайтишни хоҳлаган юзлаб Ўзбекистон фуқаролари йиғилди. Улар ватанга қайтиш учун Қозоғистон орқали йўлак ташкил этилишини талаб қилмоқда. Вазият Республика комиссияси томонидан ўрганилмоқда.
Тошкент шаҳрида 33 нафар коронавирус бемори тузалди, Фарғона вилоятида сўнгги коронавирус бемори соғайди. Мамлакат бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 2110 кишига етди.
Ойбек Турсунов Uzcard устав фондидаги 75 фоиз улушга эга бўлди. Олдинроқ бу улуш компания директори Ахрор Махмудовга тегишли эди.
Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида қатор лавозимлар тугатилди ва янги лавозимлар киритилди.
Фарғонада Effect.uz сайти оператори ҳужумга учраган. Маълумотга кўра, операторнинг кўзларига газ сепилиб, машинасининг ойналарини синдирилган, операторнинг видеокамераси олиб қочилган. Операторга ҳужум қилганлар ўзига тегишли бўлган ҳужжатларни воқеа жойида унутиб қолдиришгани айтилмоқда. Бош прокуратура терговолди текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганлигини маълум қилди.
Атаджан Хамраев Қорақалпоғистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. У ҳозирга қадар Жўқорғи кенгес раисининг ўринбосари сифатида фаолияти юритиб келаётган эди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида кучли ёмғир ва сел келиши кузатилган. Натижада тумандаги бир нечта аҳоли хонадонларида сув тўпланган, тан жароҳати олганлар йўқ.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг