Душанба ва сешанба кунлари момақалдироқли ёмғир ёғиб, шамол тезлиги сониясига 28 метргача кучайиши мумкин. Ҳафта ўртасидан эса қуёшли ҳаво кузатилади ва ҳарорат +32…+35 даражагача кўтарилади.
Молия вазирлиги I чорак якунлари бўйича Давлат бюджети ижроси тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, январь-март ойларида Давлат бюджети даромадлари 28,5 трлн сўмни, харажатлари эса 27,7 трлн сўмни ташкил этиб, давлат бюджети профицити 0,8 трлн сўмни ташкил этган. Коронавирус пандемияси иқтисодиётга катта таъсир кўрсатмади.
Долларнинг расмий курли 7,6 сўмга арзонлашди ва 10129 сўм этиб белгиланди. Хорижий валюталар курси ўтган ҳафта кўтарилган эди.
Россияда бўлиб турган биринчи 202 нафар ўзбекистонликка 1,2 млн рубллик ёрдам пули тарқатилди.
Афғонистонда сиёсий инқирозга президент Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ келишуви билан барҳам берилди. Унга кўра, Ашраф Ғани президент мақомини сақлаб қолади ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ эса Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раиси бўлади. Шунингдек, собиқ вице-президент генерал Абдулрашид Дўстумга маршал унвони берилиши келишилган.
Коронавирус беморлари сони 9 нафарга ортиб, жами 2762 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 494 киши даволанмоқда. Айни пайтда 49 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва 502 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилган.
Кучли шамол Хоразмда ташкилотлар ва уйларнинг томларини учириб юборди. Дарахтлар ва электр тармоқларига ҳам зарар етди.
Коронавирус инфекциясига чалинган бемор юрак қон -томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди. Марҳум халқаро юк машинаси ҳайдовчиси бўлган.
Ўзбекистонда кун давомида 52 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 2738 тага етди.
Ўзбекистон сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджонов 1 май куни Сардоба сув омборида тўғони ўпирилиши оқибатида Қозоғистон сўровига жавобан сув омборида тезроқ сув ёпилади ва сув хавфсиз йўналтирилади деб айтилганини «Газета.uz»га тасдиқлади.
Коронавирус беморлари сони яна 28 нафарга ортиб, жами 2719 кишини ташкил этмоқда. Кун давомида аниқланган COVID-19 ҳолатлари 33 тага етди.
Италия ҳукумати 3 июндан бошлаб мамлакатнинг бир вилоятидан иккинчисига ўтишга рухсат беради. Шу билан бирга, 18 май кунидан битта вилоят ичида саёҳат чекловлари бекор қилинади. Маҳаллий ҳокимларга ижтимоий масофаланиш тадбирини амалга ошириб бўлмайдиган ҳудудларни вақтинча ёпиб кўйиш ваколати берилади.
Прокуратура Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши юзасидан олиб борилаётган жиноий иш бўйича 4 та асосий тергов тахминини текширмоқда. Улар — лойиҳалашдаги хатоликлар, қурилиш меъёрларига риоя этмаслик, эксплуатация жараёнидаги хатоликлар ва табиий офат тахминлари. Жами 170 нафардан зиёд киши сўроқ қилинди.
Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида юзага келган сув тошқинидан энг камида 6 киши қурбон бўлган, бир киши бедарак йўқолган.
Сирдарё вилоятидаги сув тошқинида кўрилган зарарлар ҳисоблаб чиқилмоқда. Жумладан, 4351 та хонадон, 19,593 минг га экин майдонлари зарар кўрган, 31,7 минг бошдан зиёд уй ҳайвонлари йўқолган. Ушбу талафот оқибатларини бартараф этиш учун давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм ажратилади.
Сардоба сув омбори тўғони лойиҳавий конструкциясидан келиб чиққан ҳолда тупроқ ва тошли бўлган. Бетон ва арматура эса фақатгина сув чиқиш жойида қўлланилган — сув хўжалиги вазири ўринбосари.
Коронавирус беморлари сони 5 нафарга ортиб, жами 2691 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 522 киши даволанмоқда, улардан 8 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни пайтда 48 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва 474 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилган.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 2686 тага, соғайганлар эса 2158 нафарга етди — кунлик асосий ўзгаришлар.
Тошкентдаги Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази 16 майдан очилади. Бироқ болалар майдончаси, кинотеатр ва умумий овқатланиш шохобчалари ёпиқлигича қолади.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 30 тага ошиб, жами 2682 тага етди. Янги COVID-19 ҳолатларининг 5 таси халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар, 3 таси Қозоғистон, 2 таси Россиядан келганлар, қолганлари эса карантинга олинганлар орасида қайд этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг