«Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 4 октябрдан бошлаб кучга кирди.
Тошкент ҳокимига икки нафар биринчи ўринбосар ҳамда бир ўринбосар тайинланди.
Комил Алламжонов президент администрацияси раҳбари ўринбосари — президент матбуот котиби лавозимидан озод қилинди.
Касб-ҳунар коллежларига иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш бўйича хужжатлар қабул қилиш бошланди.
«Ўзавтотранс» агентлиги бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Раҳмонбек Усмонов пойтахтнинг Юнусобод туманига ҳоким бўлди.
Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари 1 млрд долларга тўғридан-тўғри инвестициялар фондини тузиш тўғрисидаги битимни имзолади.
Оксана Чусовитина Парижда бўлиб ўтган жаҳон кубогида олтин медаль соҳибига айланди.
Давлат солиқ қўмитасида шу кунларда Ўзбекистонда бўлиб турган Жаҳон банки экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Юздан ортиқ қонун таҳлил қилинганда уларнинг қарийб чорак қисмида маҳаллий ҳокимиятнинг асосий фаолиятига хос бўлмаган ёхуд такрорловчи талаблар борлигини аниқланди.
Нарпай туманидаги халқаро автомагистрал йўлида ҳаракатланиб кетаётган «Mercedens-Bens» юк машинасида ёнғин келиб чиқиши оқибатида 20 та той пахта ёниб кетган.
Ўзбекистон ва АҚШ таълим маҳкамалари ташаббуси билан барча фанлар инглиз тилида ўқитиладиган мактаблар очилади.
GM Uzbekistan фаолиятидаги тизимли хато ва камчиликлар сабабли Хоразм вилоятидаги филиалининг қатор ходимларини ишдан бўшатди.
Ўзбекистон Иқлим бўйича Париж битими ҳамда Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти устави ва тартиб-қоидаларини ратификация қилди.
Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясининг Москвага парвоз қилувчи самолётлари энди «Внуково» аэропортига қўнади.
Психофаол дори воситалари, жумладан трамадол ва «лирика» тақиқланган ёки айланиши чекланган наркотик моддалар рўйхатига киритилади.
USAID эксперти Йован Йекич Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масаласида ташқи савдо вазири маслаҳатчиси бўлди.
Юсуп Кабулжанов Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули бўлди.
Индонезияда 7,5 магнитудали зилзила келтириб чиқарган цунами оқибатида 1234 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди.
Лебедев студияси Тошкент логотипини яратиш бўйича танловда қатнашади. Студия раҳбари Артемий Лебедев айни пайтда Ўзбекистон пойтахтида.
Физика бўйича Артур Эшкин, Жерард Муру ва Донна Стриклэнд, тиббиёт бўйича — Жеймс Эллисон ва Тасуку Хондзё Нобел мукофотига сазовор бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг