Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 2325 тага етди (+1). Кун давомида рекорд даражада соғайиш қайд этилди — 119 нафар.
Тармоқда Фарғона вилоятидаги қишлоқда интернет сифати пастлиги сабабли уй томида ўтириб онлайн дарс бераётган ўқитувчи видеоси тарқалди. ХТВ ўқитувчига миннатдорчилик билдирди, АКТ вазирлиги эса вазият ўрганилаётганини маълум қилди.
Сирдарё вилоятида эвакуация ишлари вақтида сув оқизиб кетган уч нафар Миллий гвардия ходимидан бири соғ ҳолда топилди, яна бири бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги сониясига 28 метргача кучайиши мумкин.
Сардоба сув омбори тўғони бузилиши оқибатида содир бўлган тошқин сувлари 10 та маҳалла фуқаролар йиғинлари (23 та аҳоли пунктлари) ҳудудларидаги 4 711та турар ва 277 та нотурар жой объектларига ҳамда 30 718 га экин майдонларига зарар етказган. Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун 2500 дан ортиқ техника жалб этилган.
Январь-апрель ойларида Марказий банкнинг валюта интервенциялари ҳажми 1,5 млрд АҚШ долларига тенг бўлиб, унинг учдан бир қисми (507 млн АҚШ доллари) апрель ойига тўғри келди. Пул ўтказмалари ҳажми пасайиб, ўтган ойда миллий валюта 5,8 фоизга қадрсизланди.
Президент қарорига биноан, экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади. Шунингдек, уларнинг қарздорлиги мавжудлигини текшириш амалиёти 2021 йил 1 январга қадар бекор қилинади.
АҚШ ҳукумати Сардоба сув омбори ўпирилишининг оқибатларини бартараф этиш учун 100 минг доллар ажратади. Ушбу маблағ сув омбори ўпирилиши натижасида ўз уйларидан кўчирилган муҳтож оилаларга озиқ-овқат ва бошқа зарур воситаларни тарқатиш учун Ўзбекистонга мазкур инқироздан қутулиш ва қайта тикланишда ёрдам беришга йўналтирилади.
Сурхондарё вилоятида 73 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Captiva трактор билан тўқнашди. Тракторда ўтирган (йўловчи) 13 ёшли ўсмир жароҳат олиб, кейинроқ шифохонада вафот этди.
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 10 тага кўпайиб, жами 2324 тага етди.
Акмал Мирзаев Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Павел Дуров IT-тадбиркорлар учун АҚШ энг яхши жой деб ҳисобламаслигини маълум қилди. Telegram асосчиси бунинг 7 та сабабини санади. Дуров бу масаладаги фикрлари билан ўртоқлашишга Юрий Дуднинг Кремний (Силикон) водийсидаги ҳаёт ва иш тарзи тўғрисидаги фильми туртки бўлганини айтиб ўтди.
Бир гуруҳ ўзбекистонлик шифокорлар коронавирус инфекциясига қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида Тожикистонга жўнаб кетди.
Январь-мартда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 12 фоизга камайиб, 1,2 млн кишини ташкил этди. Уларнинг аксарияти (87,9 фоизи) қариндошларининг зиёратига, 9,3 фоизи эса саёҳат учун ташриф буюрди.
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1721 кишига етди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 583 нафарни ташкил этмоқда.
Президент қарорига кўра, Математика фанини билиш даражаси бўйича имтиёз бериладиган даражадаги Миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга киришда математика фани бўйича тестдан озод қилинади. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани бўйича ўқитувчилари тегишли даражадаги миллий сертификатга эга бўлишлари мажбурий ҳисобланади.
Тошкент шаҳрида Ғалаба боғининг қурилиши ниҳоясига етди. Олдинроқ президент Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ушбу боғни барпо этиш бўйича ташаббус билан чиққан эди.
Президент қарорига биноан, Ўзбекистонда математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш мақсадида ҳар бир туманда математикага ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади. Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади. Шунингдек, Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот таъсис этилиб, унинг совриндорларига 50 минг доллар берилади.
Украина президенти Владимир Зеленский Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини ислоҳотлар қўмитаси раҳбари этиб тайинлади. Олдинроқ Саакашвилининг номзоди бош вазир ўринбосарлигига кўрсатилган эди.
Коронавирус беморлари сони 16 нафарга ортиб, жами 2314 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 648 киши даволанмоқда, улардан 9 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни вақтда мамлакат бўйлаб 371 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг