Сенатор Маҳмуд Парпиевга кўра, Давлат дастурининг энергетика соҳасида рақобат муҳитини ривожлантиришга доир банди бажарилмаган, бу эса Ўзбекистондаги газ ва электр таъминоти билан боғлиқ аҳволга таъсир қилмоқда. Энергетика вазирлиги муаммони ҳал этиш учун қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳар Бектемир туман судида янги туғилган чақалоғини $35 минг эвазига сотмоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди. Маълум бўлишича, судланувчи боласини 15 йиллик танишига бермоқчи бўлган. У Жиноят кодексинин тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Марказий Осиёдаги ҳамкорлар, худди Европа каби, стратегик автономликни истайди, Евроиттифоқ уларнинг тарихий ё жуғрофий ўзига хосликлардан қатъи назар бирор бир халқаро ҳамкорга муте бўлиб қолмаслик истагини ҳурмат қилади, деди ЕИнинг олий вакили Жозеп Боррель Самарқанддаги анжуманда.
ДХХ фуқарони АҚШга юборишни ваъда қилиб, ундан 40 минг доллар талаб қилган шахсларни гумонланувчи сифатида қўлга олди.
Қишки таътил муносабати билан олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга 22 декабрдан 10 январгача Uzbekistan Airways томонидан чегирма тақдим этилади. Бунинг учун улардан талабалик гувоҳномаси, ўқиш жойидан маълумотнома ва паспорт ёки ID-карта сўралади.
Навоий шаҳрида Lacetti икки нафар пиёдани уриб юборди. Жабрланувчилар шифохонага ётқизилди.
Шанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, туман тушиши, 15−20 м/с гача шамол бўлиши мумкин. Якшанба куни ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси +3…+8, кундузи +10…+15 даража бўлади.
Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида ўзини-ўзи қайта тикланувчи энергия манбалари орқали энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон барпо этилди. Унга 15 кВт қувватга тенг қуёш панеллари ўрнатилган.
Россиянинг Украинага агрессияси Марказий Осиё учун глобал оқибатлар келтириб чиқаради, чунки халқаро ҳамкорлик издан чиқади. Европа дипломатиясининг раҳбари Жозеп Боррелнинг фикрича, ҳамкорликнинг мустаҳкамланишигина уруш сабаб юзага келган инқироз оқибатларини енгиб ўтишга ёрдам беради.
Президент фармони билан 2023 йил 1 июлгача балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалар (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа импорт товарлари божхона божидан озод қилиниши белгиланди.
Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент — Ўш автомобиль йўлида Volvo юк автомобилида ёнғин юзага келди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган фуқаролар йўқ.
ЎзЛиДеп партияси давлат байроғидан фойдаланишга қўйиладиган талабларни соддалаштиришни таклиф қилмоқда. Ундан, хусусан, фуқароларнинг уйда ва иш жойида эркин фойдаланишига рухсат берилиши мумкин.
Ҳоким ота Сулаймон Боқирғоний зиёратгоҳи ҳудудида XII-XIV асрларга тегишли маданий мерос объекти аниқланди. У Хоразмшоҳлар ва Олтин Ўрда даврига хослиги, яъни Сулаймон Боқирғоний яшаган давр ва ундан кейинги даврларга тўғри келиши тахмин қилинмоқда.
Мексикада таэквондо бўйича ўтказилаётган мусобақада ўзбекистонлик Светлана Осипова жаҳон чемпиони бўлди. Финал беллашувида у исроиллик спортчини мағлубиятга учратди.
Самарқандда француз ҳайкалтароши, ЮНEСКОнинг Маданий дипломатия бўйича махсус элчиси Ҳедва Сирнинг «Тинчлик дарахти» монументи очилди. Маросимда унинг ўзи ҳам иштирок этди. Худди шундай ёдгорлик яна 20 га яқин мамлакатда ўрнатилган.
Марказий банк долларнинг расмий курсини 11 208,18 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21−22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади. Ташриф дастурида Парижда олий даражадаги икки томонлама музокаралар, ушбу мамлакатнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари иштирокида ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган.
Тошкент ҳайвонот боғида кўп йиллардан бери илк бор пантералар — тўрт ёшли Багира ва Тайфун пайдо бўлди. Ҳозирда улар учун махсус экспозицион вольерлар лойиҳалаштирилмоқда.
2005 йилда Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатган Тинчлик корпуси мамлакатга қайтишни режалаштирмоқда, деди АҚШнинг Тошкентдаги янги элчиси Жонатан Хеник. Унинг сўзларига кўра, бу борада Ўзбекистон ҳукумати билан принципиал келишув мавжуд.
Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ва Кампир-обод (Андижон) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишни маъқуллади. Уч кун аввал ҳужжатлар Ўзбекистон томонидан ҳам ратификация қилинган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг