Жаҳон банкининг янгиланган прогнозларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиш даражаси кескин пасайиб, 1,6 фоизни ташкил этади. Меҳнат муҳожирлари юборадиган пул ўтказмалари 50 фоизга қисқариши мумкин.
Ўзбекистонда маҳаллий COVID-19 тест тизимини ишлаб чиқаришга эришилди. Тез орада оксигенация ниқоби, унга мослаштирилган вентури клапани ҳамда ИВЛ ускуналари учун бактериал-вирус фильтрларни ишлаб чиқиш ҳам йўлга қўйилади.
Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида уй ҳайвонлари (уй итлари)ни 100 метр атрофида кунига бир маротаба сайр қилдиришга рухсат берилди.
Коронавирус пандемияси сабабли дунёда қарийб барча спорт тадбирлари бекор қилинди. Бироқ хусусий ороллардан бирида UFC ҳар ҳафта аралаш жанглар мусобақасини ўтказишни режалаштирмоқда. UFC 249 мусобақасида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродовнинг ҳам иштироки кутилаётган эди, аммо жанг бекор қилинди.
Қалин қор ёғиши оқибатида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши ва электр қурилмаларидаги авариявий ҳолатлар натижасида мамлакат ҳудудларида электр энергияси етказиб беришда узилишлар пайдо бўлган. Жойларда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилаётганлиги айтилди.
Ўзбекистон коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун Тожикистонга эпидемияга қарши курашда зарур бўладиган тиббий ва озиқ-овқат маҳсулотидан иборат инсонпарварлик ёрдамини юборди.
Чирчиқ шаҳридаги «Азия» тўйхонасида ташкил этилган тиббий ниқоблар тикувчилик цехи фаолияти юзасидан жиноий иш очилган. Солиқ қўмитаси цехда карантин қоидалари ва санитария талаблари қўпол равишда бузилганлигини айтмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 9 кишига ошиб, 555 нафарга етди.
9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома бериш тўхтатилди. Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмайди.
Ўзбекистонда яна бир кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, умумий беморлар сони 546 нафарга етди.
9 апрелдан бошлаб Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларига кириш ва чиқиш чекланади.
Берни Сандерс АҚШ президентлигига демократлар номзоди бўлиш учун праймериз сайловларидан чиқди. Барак Обама президентлиги даврида вице-президент бўлган Жо Байден ноябрь ойидаги президентлик сайловларида Трампнинг рақиби бўлиши кутилмоқда.
Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Азия» тўйхонасида ноқонуний равишда фаолият олиб бораётган тикувчилик цехи аниқланган. Назорат тадбири давомида 130 мингдан ортиқ тайёр тиббий ниқоблар топилган.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир сектор ҳудудида камида 100 тадан хонадонда 1−1,5 сотихли иссиқхоналар ташкил этиш бўйича кўрсатма берди. Огоҳлантиришдан кейин ҳам томорқасига экин экмаганларга ер солиғи оширилган ставкада қўлланилади.
Ўзбекистон президенти коронавирусдан вафот этган 40 яшар беморнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Шавкат Мирзиёев фуқароларни тартиб-интизомга қатъий риоя қилиб, ўринсиз ваҳимага тушмасликка чақирди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 545 тага етди.
26 нафар шофирконлик Учқудуқдаги олтин конида ноқонуний қазиш ишларини ўтказаётганда ушланди. Улар ниқобсиз бўлгани учун қўшимча жавобгарликка тортилди.
Чироқчи туманида Nexia автомобилининг дарахтга бориб урилиши оқибатида икки киши ҳодиса жойида вафот этди, жароҳатланганлар ҳам бор.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга қайтишни истамаган шахслар мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
Кузга қадар Газ-транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантириш дастурининг бош режаси ҳамда Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газнинг биржа савдолари асосидаги улгуржи бозорини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг