Ўзбекистон ва Хитой хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
2 апрель 2024, 13:57

Ўзбекистон ва Хитой хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Хитой жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохун Тошкентда президент ва ички ишлар вазири билан музокаралар ўтказди. Учрашувда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кадрлар тайёрлаш, замонавий технологиялар жорий этиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Тошкентдаги Давлат драма театрида вақтинча томошалар ўтказилмайди
2 апрель 2024, 12:45

Тошкентдаги Давлат драма театрида вақтинча томошалар ўтказилмайди

Пойтахтдаги Ўзбекистон давлат драма театрида таъмирлаш ишлари сабабли бир муддат томошалар ўтказилмайди. Ижодий жамоа кўчма спектакль ва гастроль сафарларини давом эттиради. Аввалроқ «Газета.uz» шароитидан кўра номи кўпроқ ўзгарган мазкур томошагоҳ ҳақида мақола эълон қилганди.

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи ошди
2 апрель 2024, 12:24

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи ошди

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи 5000 сўмга қимматлади. Боғ маъмурияти буни ҳайвонларни парваришлаш харажатлари ва коммунал хизматлар нархи ортгани билан изоҳлади.

Хусен Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
2 апрель 2024, 11:25

Хусен Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Хусен Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди.

Уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш таклиф этилмоқда
2 апрель 2024, 10:28

Уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш таклиф этилмоқда

Ички ишлар вазирлиги уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш кўзда тутилган қарор лойиҳасини эълон қилди. Браслет шахсларнинг оёғига тақилади. Бу амалиётни 2024 йилда босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.

Тошкентнинг 2 туманидаги айрим жойларда вақтинча газ бўлмайди
2 апрель 2024, 09:58

Тошкентнинг 2 туманидаги айрим жойларда вақтинча газ бўлмайди

Сешанба куни таъмирлаш ишлари туфайли пойтахтнинг Сергели (10:00 дан 18:00 гача) ва Янгиҳаёт (14:00 дан 17:00 гача) туманларидаги айрим жойларда газ етказиб бериш тўхтатилади.

Спорт вазири ўринбосари Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар бўлди
2 апрель 2024, 09:43

Спорт вазири ўринбосари Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар бўлди

Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари лавозимига қайтди. У бунга қадар спорт вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Китоб туманига янги ҳоким тайинланди
2 апрель 2024, 09:30

Китоб туманига янги ҳоким тайинланди

Рустам Ғафуров Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳокими бўлди. У бунга қадар вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи эди.

Исроилда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди
1 апрель 2024, 23:17

Исроилда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди

Ўн минглаб одамлар Тель-Авив ва Қуддус кўчаларига чиқиб, Исроилда муддатидан олдин сайловлар ўтказиш ва ҲАМАС гаровидагиларни озод қилишни талаб қилди. Бу намойишлар Ғазо уруши бошланганидан бери мамлакатдаги энг йириклари бўлди. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун сув пуркагичлардан фойдаланди.

Энди аҳоли бинолардаги ҳимоялаш керак бўлган мозаикалар ҳақида хабар беришлари мумкин бўлади
1 апрель 2024, 22:50

Энди аҳоли бинолардаги ҳимоялаш керак бўлган мозаикалар ҳақида хабар беришлари мумкин бўлади

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси жамоатчиликни бинолардаги ҳимоя ва асраб-авайлашга муҳтож мозаика ва паннолар ҳақида хабар беришга чақирди.

Нодирбек Абдусатторов дунёнинг тўртинчи рақамли шахматчиси бўлди
1 апрель 2024, 22:27

Нодирбек Абдусатторов дунёнинг тўртинчи рақамли шахматчиси бўлди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов ФИДEнинг март ойи якунлари бўйича расмий рейтингида дунёнинг энг кучли шахматчилари орасида 4-ўринни эгаллади.

Энергетика вазирлиги: Метан учун 3350 сўмдан зиёд тўлов қилган бўлсангиз, уни қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз
1 апрель 2024, 21:55

Энергетика вазирлиги: Метан учун 3350 сўмдан зиёд тўлов қилган бўлсангиз, уни қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 апрель куни АГТКШларда метан 3800 сўмдан сотилди, бу белгиланган чегара, яъни 3350 сўмдан юқори. Энергетика вазирлиги истеъмолчилар шохобчага чек билан қайтиб, ортиқча тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилди.

Давлат органлари, судлар ва маҳаллаларни сақлаш харажатлари 24,5 фоизга ошди
1 апрель 2024, 21:27

Давлат органлари, судлар ва маҳаллаларни сақлаш харажатлари 24,5 фоизга ошди

2023 йил якунига кўра, давлат органлари, адлия, прокуратура ва судлар, шунингдек, маҳаллаларни сақлаш ва ННТларни қўллаб-қувватлаш харажатлари 24,5 фоизга ошиб, 17 триллион сўмни ташкил этди. 2024−2025 йилларда ҳам уларни сақлаш харажатларини ошириш режалаштирилган.

Экология вазирига янги ўринбосар тайинланди
1 апрель 2024, 18:59

Экология вазирига янги ўринбосар тайинланди

2021 йилдан бери Президент администрациясида ишлаб келган Искандар Қутбиддинов экология вазирига янги ўринбосар бўлди.

Бюджетдан ажратиладиган субсидиялар 5 баравар кўпайди, уларнинг 76 фоизи энергетика ва геология-қидирув ишларига йўналтирилган
1 апрель 2024, 18:44

Бюджетдан ажратиладиган субсидиялар 5 баравар кўпайди, уларнинг 76 фоизи энергетика ва геология-қидирув ишларига йўналтирилган

Ўзбекистонда давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар миқдори 2 йил ичида 5 бараварга — 5,63 трлн сўмдан 29,25 трлн сўмга (2,5 млрд доллар) ошди. 18 трлн сўм газ сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги фарқни қоплашга, 1,02 трлн сўм геология-қидирув ишларига сарфланган.

Навоий ва Жиззахда фуқароларни ноқонуний тарзда АҚШга юборишга уринганларга жиноят иши очилди
1 апрель 2024, 17:32

Навоий ва Жиззахда фуқароларни ноқонуний тарзда АҚШга юборишга уринганларга жиноят иши очилди

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХ Навоий ва Жиззах вилоятида рейд ўтказиб, фуқароларни ноқонуний йўл билан АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди. Улардан бири Мексика давлати орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига фуқародан 14 минг доллар пул талаб қилган.

Солихон домла 15 суткага қамалди
1 апрель 2024, 15:55

Солихон домла 15 суткага қамалди

Солихон домла Ортиқхўжаев майда безорилик ва ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаганликда айбланиб, 15 суткага қамалди. У уйига ИИО ходимлари келганида «террорчи эмасман, сиёсатга қарши эмасман, жиноятчи эмасман» деб шовқин қилиб, ўтиб кетаётган фуқароларнинг тинчини бузган.

Қашқадарёда самбочи Тўра Авлоқулов таниши томонидан отиб кетилди
1 апрель 2024, 15:39

Қашқадарёда самбочи Тўра Авлоқулов таниши томонидан отиб кетилди

Шаҳрисабз шаҳрида фахрий самбочи Тўра Авлоқулов қўлбола усулда ясалган қуролдан олган жароҳати оқибатида вафот этди. Унга кафеда маст ҳолдаги таниши 50 минг сўм ортидан келиб чиққан жанжал сабаб ўқ узган. Гумонланувчи воқеа жойидан қочмоқчи бўлганида ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланди.

Davr Bank Германиянинг DEG корпорацияси билан шартнома имзолади
1 апрель 2024, 15:00

Davr Bank Германиянинг DEG корпорацияси билан шартнома имзолади

DEG корпорацияси ва Davr Bank 23,5 млн долларлик ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ҳамкорлик мақсади кичик ва ўрта бизнес субъектларининг лойиҳалари ҳамда экологияни сақлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш ҳисобланади.

Туркиядаги маҳаллий сайловда мухолифат партияси ғалаба қозонди
1 апрель 2024, 14:58

Туркиядаги маҳаллий сайловда мухолифат партияси ғалаба қозонди

Туркиядаги муниципал сайловда 20 йил ичида илк бор мухолиф партия ғолиб бўлди. Барча йирик шаҳарлар, жумладан, Анқара ва Истанбулда мухолифат номзодлари ғалаба қозонди. Президент Эрдўған партияси мағлубиятга учраганини тан олди ва халқ иродасини эътиборсиз қолдирмасликка ваъда берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг