«Адолат» ва Экопартия томонидан ишлаб чиқилган маданий ҳордиқ ва дам олиш масканлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди. Ушбу ташаббус президент томонидан маъқулланганди.
БААда ўтган ҳафта бедарак йўқолган раввин Зви Коган ўлик ҳолда топилди. Исроил уни Эрон билан алоқадор Ўзбекистон фуқаролари ўлдирган деб гумон қилмоқда. БАА Ички ишлар вазирлиги гумонланувчилар ҳибсга олингани ҳақида хабар берди, аммо улар ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилмади.
Ўзбекистонда 10 ой ичида оиладаги зўравонлик учун 15 мингдан ортиқ одам маъмурий жавобгарликка, 399 киши эса жиноий жавобгарликка тортилган.
Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган қўмиталар йиғилишларида 2025 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қўмиталар фаолияти йўналишларидан келиб чиқиб муҳокама қилинди ва концептуал жиҳатдан маъқулланди.
Андижон машинасозлик институти, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Андижон факультети негизида Андижон давлат техника институти ташкил этилади.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг ёрдамчиси ва қабулхонаси мудири Сарвар Ашуров лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Шуҳрат Ибрагимов эгаллади.
Шўрчи туманида 40 ёшли эркак пул айирбошлаш билан шуғулланувчи танишининг пулларини ўзлаштириш мақсадида уни уриб, ўлдириб қўйди. Фуқаро жабрланувчининг мурдасини ҳовлисидаги чуқурга кўмиб қўйган. Суд айбланувчини 19 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.
Руминияда президентлик сайловининг биринчи турида ўта ўнг, ЕИ ва НАТОни танқид қилган мустақил номзод Кэлин Жеоржеску кутилмаганда етакчига айланди. Кейинги ўринни амалдаги бош вазир Марчел Чолаку эгаллади. Иккинчи тур 8 декабрга белгиланган.
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафтанинг биринчи ярми илиқ ўтади, ҳарорат кундузи +15…+22 даража атрофида бўлади. Пайшанба кунидан эса нам ҳаво кириб келиши бошланади ва жума куни +10 даражагача пасаяди. Баъзи жойларда ёмғир ёғиш мумкин.
Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини (вазирлик ва идоралар) Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди. «Тасаввур қилинг, катта машиналар келмайди, тирбандлик бўлмайди, одамлар эса бундан фақат фойда кўради», — деди у.
Президент фармони билан қонунчиликка тадбиркорлар фаолиятини текшириш жараёнида бизнес омбудсманни хабардор қилиш талаби киритилмоқда. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди.
Мирзо Улуғбек туманида Epica ва Spark автомобиллари тўқнашуви оқибатида ёнғин содир бўлди. ЙҲХБ хабарига кўра, Spark ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.
Ўзбекистон ҳафта бошида Туркманистон иссиғи ва Қозоғистон совуғи орасида қолиб кетади. Жанубда ҳарорат +24 гача кўтарилади, водий эса туманлар ҳисобига кундузи ҳам совуқ бўлади. Ҳафта охири Каспийдан ёғингарчилик келиб, бутун мамлакатда ҳарорат пасаяди. Шу ҳафта кўп жойларга илк қор тушиши мумкин.
ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи Ахроржон Атхамов, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Ташходжаев ва ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Тимур Собиров лавозимидан озод этилди.
Бокуда ўтган COP29 иқлим саммитида ривожланаётган мамлакатларга иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашда ёрдам сифатида йилига 300 млрд доллар ажратишга келишилди. Аммо қатнашчиларнинг айримлари ташаббусни танқид қилиб, бу миқдор муаммо кўлами учун етарли эмас, демоқда.
Шухрат Халмухамедов мудофаа вазири этиб тайинланди. У бунгача вазирлик раҳбарининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
2024 йил 22 ва 23 ноябрь кунлари «Янги Ўзбекистон» боғи Yangi Nafas умуммиллий ҳаракати доирасида ташкил этилган кенг кўламли спорт тадбири — Talaba Yugur талабалар оммавий югуриш мусобақасининг якуний босқичи марказига айланди.
Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси яқинида отишма содир бўлди. Уч полициячи яраланди, ҳужум қилган шахснинг ўзи ўлдирилди. Ҳудудда маҳаллий аҳолининг Ғазодаги ҳаракатларга қарши норозилик намойишлари тез-тез бўлиб туради.
Тошкентда кўп қаватли уй-жой қурилишига йўналтирилган инвестиция даромадлилиги тушиб бормоқда. Февраль ойида кўчмас мулкка инвестицияларнинг рентабеллиги ўртача 32,4 фоизни ташкил этган бўлса, октябрь ойида у 12,2 фоизга тушди, дея қайд этади МҲТИ.
Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида фотограф Евгений Олевский хотирасига бағишланган «Мен дунёни шундай кўрдим» номли кўргазма бўлиб ўтмоқда. Намойишдан табиат ва одамларни акс эттирувчи 50 та асар ўрин олган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг