Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида молия вазири Тимур Ишметов эҳтиёжманд оилалар сони охирги 3 йилда 600 мингдан 2 млнгача ортганини маълум қилди. Амалиётда уларнинг айримлари эҳтиёжманд эмас, ёки аксинча, эҳтиёжманд оилаларни қамраб олиш етарли бўлмаяпти, деди у.
Тошкент метросининг «Алишер Навоий» бекатида ИИО ходимларига сумкасини текширтираётган 19 ёшли қиз унинг ичида бомба борлигини айтган. Сумкани кўздан кечириш чоғида ундан портловчи мослама топилмаган. Суд ёлғон маълумот бергани учун қизга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мониторинги давомида, савдо нуқталарининг 85 фоизи сохта хамиртурушлар сотиши аниқланди. Агентлик таъкидлашича, бундай маҳсулот одамлар саломатлигига хавфли ҳисобланади.
Сешанба куни иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўпланди. «Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, турли ҳудудларидан келган ўнлаб тадбиркорлар дастлаб президент Администрация раҳбари билан кўришишга уринган, бироқ улар Вазирлар Маҳкамасига йўналтирилган.
Андижон вилоятининг Андижон туманига Бахтиёр Маматкаримов ҳоким этиб тайинланди. Хоразм вилоятининг Гурлан туманига эса Умрбек Жуманиязов ҳоким бўлди.
Халқаро космик станция фазо чиқиндилари билан тўқнашувдан қочиш мақсадида манёврни амалга оширди. NASAнинг хабар беришича, бу «Космос-1408» совет сунъий йўлдоши бўлагидан узоқлашиш учун қилинган.
Президент ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳа вакилларини табриклаб, барча жабҳалар қатори ИИО фаолиятини либераллаштириш, соҳада очиқлик ва ошкоралик муҳитини кучайтириш, «инсонпарвар ва халқчил тизимга» айлантириш мақсадида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилаётганини қайд этди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномасини 300−400 доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган гумондор шахслар ушланди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси қишки жадвалга ўтмоқда. Мавсумда Малайзия ва Таиландга парвозларни қайта йўлга қўйиш режалаштирилган. Шунингдек, Фарғонадан Дубайга қатновлар амалга оширилади, Тошкентдан Шаржага парвозлар ҳафтасига уч мартага кўпайтирилади.
Янгийўлда 32 сотих ерни $29 минг эвазига сотишда гумонланаётган шахслар аниқланди. Улардан бири туман Кадастлар палатаси мухандиси эканлиги айтилмоқда. Андижонда эса фуқаро 3,5 гектар ерни аукционда ютиб беришни ваъда қилиб, $1000 олганда ушланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари кўзғатилди.
Merit компанияси ўзининг Merit College талабалар мактабини очмоқда. Компания коллежнинг ўқув дастури, афзалликлари, кириш имтиҳонлари билан батафсил таништирди.
Маҳаллий кенгаш депутатларининг ваколат ва имкониятларини кенгайтириш таклиф этиляпти. Хусусан, улар ҳоким лавозимига номзодларни илгари суришлари, унга ишончсизлик билдиришлари, ноқонуний қарорлар ва сайловчилар ташаббуслари билан депутат мандатини бекор қилишлари мумкин бўлади.
Марказий банк доллар курсини 11 112,97 сўм этиб белгилагандан сўнг, банкларда ҳам сотиш ва сотиб олиш бўйича таклифлар ўзгарди.
Шавкат Мирзиёев фармонига асосан ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир қатор ИИО ходимлари орден ва медаллар билан мукофотланди.
Тошкент шаҳар Учтепа тумани кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов ўзини «ИИО подполковниги» деб таништирган одам уни орган биносига чақираётганини маълум қилди. У буни «сиёсий буюртма ва депутатлик фаолиятига босим» деб атади.
Шавкат Мирзиёев дунёда энергетика соҳасида бўлаётган муаммолар минтақага ҳам таъсир кўрсатаётгани, бундай вазиятда тежамкорлик долзарб экани ҳақида гапирди. «Шу боис барча муассасаларда энергия тежовчи технологиялар ўрнатиш, одамларнинг бу борадаги дахлдорлигини ошириш муҳим», — деди президент.
Президент назоратига олинган Сирдарёдаги портлаш, «Dream Park» номи билан қайта очилган Ғафур Ғулом боғи, ҳафтанинг ярми ёмғирли бўлиши, 27 октябрда Остонага борадиган Шавкат Мирзиёев, 2026 йилгача битадиган Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўли ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон ИТСВ ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги умумий қиймати қарийб 4 млрд долларлик 20 дан ортиқ лойиҳа устида ишламоқда. Россия Ўзбекистоннинг автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларининг ўз бозорига киришидан манфаатдор эканлиги билдирилди.
Россия радиокимёвий ҳимоя қўшинлари раҳбарининг таъкидлашича, бу кучлар радиоактив ифлосланиш шароитида вазифаларни бажаришга тайёр, чунки Украина бунинг учун Россияни айблаш учун гўёки «ифлос бомба» дан фойдаланишни режалаштирмоқда.
АКТ вазири Шерзод Шерматов IT-маҳсулотлар экспорт қилаётган корхоналар сони бир йилда 102 тадан 257 тага етганини маълум қилди. «Беш йил олдин IT бўйича эскпорт деярли бўлмаганди», — деди вазир ICTWeek Uzbekistan ҳафталиги очилиш маросимида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг