АҚШ элчихонаси Нафосат Оллашукурова Ўзбекистонни мустақил равишда тарк этганини айтди (блогер бу борада ёрдам бергани учун элчихонага миннатдорчилик билдирган эди). Дипломатик ваколатхона журналистлари эркин ишлашлари кераклигини қўшимча қилди.
Йил давомида маъмурий судлар томонидан 412 мингдан ортиқ иш кўриб чиқилди. Деярли 300 минг кишига нисбатан жарима, махсус ҳуқуқлардан маҳрум қилиш, маъмурий ҳибсга олиш ва мамлакатдан чиқариб юбориш шаклидаги жазо чоралари қўлланилди.
Тошкентнинг «Локомотив» ОЧЛ плей-офф ўйинида ўз уйида Тожикистоннинг «Истиқлол» клубига ютқазиб қўйган ҳолда мусобақани тарк этди.
Сенаторлар ва депутатлар президент таклифига биноан амалдаги ҳукумат раҳбари Абдулла Ариповни бош вазир этиб тасдиқлади. Ҳеч ким қарши овоз бермади.
Payme акцияларининг 51 фоизини сотиб олган Грузиянинг TBC Bank банки Ўзбекистонда тижорат банк ташкил этишга доир дастлабки рухсатномага эга бўлди.
Нариман Григоряннинг ўлдирилишида гумон қилинган шахс айбини тан олди. Унинг сўзларига кўра, дизайнерни ўлдирганидан кейин моддий бойликларни олиб, жасад ва квартирага ўт қўйган.
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қонун, фармон ва қарорлар ижросини тўғри ташкил этиб, амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳар бир туман ва қишлоққача етиб боришини таъминлаш зарурлиги таъкидлади.
Томскда жойлашган бир қаватли ёғочдан қурилган уйда содир бўлган ёнғин натижасида 10 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. 2 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилди.
Сенаторлар Олий Мажлис юқори палатасининг сайловдан кейинги биринчи йиғилишига жам бўлди. «Газета.uz» мухбирининг фоторепортажи.
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда талаб кескин ортиб кетгани сабабли чорва моллари экспортини бутунлай тақиқлашга қарор қилди. Вазият қўшни мамлакатда гўшт нархига таъсир кўрсатди.
Хитойда аниқланган короновирус одамдан одамга юқиши мумкин. Вирус аллақачон мамлакат ташқарисида тарқалди: юқиш ҳолатлари Жанубий Корея, Япония ва Таиландда қайд этилди.
Интеграцион бирлашмаларга қўшилиш Ўзбекистон мустақиллигини йўқотишни англатмайди, деди Шавкат Мирзиёев.
Самарқанд шаҳрида трамвай вагонларига техник хизмат кўрсатиш, тозалаш ва ювиш цехлари қуриш учун 7 миллиард 700 миллион сўммаблағ ажратилади.
«Тошкент давлат техника университетининг Нукус филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда. Фақатгина пайшанба куни кун қуёшли бўлади.
Президент 24 январь куни Ўзбекистон парламентига мурожаат билан чиқади. Одатда, давлат раҳбари ўз мурожаатида янги йил номини эълон қилади.
Халқ орасида мунозарага сабаб бўлаётган муаммолар юзасидан масъул раҳбарларнинг парламент ва маҳаллий кенгашларга тушунтириш бериш тартибини жорий қилиш керак, деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон президенти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевга жонкуярлиги учун миннатдорчилик билдирди.
Нурдинжон Исмоилов Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери этиб қайта сайланди. Парламент қуйи палатасида спикернинг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди, унга Акмал Саидов тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев аввалгидай байроқни кўтариб олиб, «есть» қиламиз, деган даврлар ўтиб кетганини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг