Жиззахда газ қуйиш шаҳобчасида содир бўлган портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавровни қабул қилди.
Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.
IBF ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳамда россиялик Сергей Липинц ўртасида бўладиган чемпионлик жангини расман тасдиқлади.
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Қашқадарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий учувчиларнинг мураккаб учиш амалиёти бўлиб ўтди.
АОКА туҳмат ва ҳақорат учун қамоқ жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлади. Қонунчиликка интернетда туҳмат ва ҳақорат учун жавобгарликни киритиш режалаштирилмоқда.
ИИВ қасддан баданга енгил шикаст етказиш тўғрисидаги моддани Жиноят кодексидан Маъмурий кодексга ўтказишни таклиф қилди. Агар тузатишлар кучга кирса, бу ҳуқуқбузарлик учун жазо чоралари ҳам ўзгаради.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Жанубий Корея жамоасидан мағлубиятга учраганига қарамай, Осиё чемпионатининг чорак финалига чиқди.
Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасини The Abu Dhabi Uzbek Fund инвестиция жамғармаси ҳисобидан 110 миллион доллар эвазига хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. 2020 йилда меҳмонхона кредитларини қоплаш учун давлат бюджетидан 66,4 миллиард сўм ажратилади.
Нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди ва кучга кирди. Унда келтирилган нотариатнинг нодавлат модели олдини олувчи одил судлов функциясини бажаради ва ўзгараётган жараёнларга тезликда жавоб қайтаришга, истеъмолчилар эҳтиёжларига қараб тезда ўзгаришга қодир.
JV MAN Auto-Uzbekistan негизида UZ Truck and Bus Motors қўшма корхонаси ташкил этилди. Таъсисчилардан бири — Хитойнинг Sinotruk компанияси.
Президент имзолаган қонун билан Бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт сотиб олинганда ипотека ва гаров шартномаси нотариал тасдиқланмайди.
Ёшлар Иттифоқи ташаббуси билан бир гуруҳ ёшлар Мўйноқ туманидаги Орол денгизининг қуриган ҳудудида саксовул экиш акциясида қатнашди.
Ўзбекистонлик машҳур спорт гимнастикачи Оксана Чусовитина 2020 йилда Токиода ўтказиладиган олимпиададан кейин фаолиятини якунлашини маълум қилди.
Ўзбекистонда пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш икки босқичда амалга оширилиш ҳукумат томонидан белгиланди.
Пойтахтнинг Учтепа туманида бешта машина иштирокида автоҳалокат юз берди, тўрт киши жароҳатланди.
Тошкентнинг Олмазор туманида одамлар бешинчи қават деразадан пастга тушиб кетган 4 ёшли болани тутиб қолди.
Декабрь ойи охирида 15 суткага қамоққа олинган андижонлик Facebook-фаоли Абдуфатто (Отабек) Нуритдинов озодликка чиқарилди.
Дизайнер Нариман Григорян ўзи ижарада истиқомат қилган хонадон меҳмонхонасида қотиллик аломатлари билан топилди. Бош прокуратура «қасддан одам ўлдириш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари икки томонлама ҳамкорлик, учрашувлар жадвали, афғон муаммоси ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг