167 нафар йўловчиси бўлган Украина самолёти парвоздан кўп ўтмай Теҳрон аэропорти яқинида ҳалокатга учради. Барча йўловчилар вафот этгани айтилмоқда.
Amirsoy тоғ-чанғи курортида ёш чанғичи жонсиз ҳолда топилди. Жасад чанғи йўлидан ташқарида топилган.
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасидаги муаммо ва камчиликларни кескин танқид қилди. У бу соҳада давлат назоратини бутунлай янгича асосда ташкил этиш ва меҳнат муҳофазасини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Мактабгача таълим вазирлиги ва прокуратура томонидан ўтказилган терговда қалин кийимларда бир ётоқда иккитадан бўлиб ухлаётган болаларнинг суратлари саҳналаштирилгани аниқланди.
Чегара қўшинлари Қирғизистон билан чегарада содир бўлган воқеа юзасидан изоҳ берди: қўшни давлатдан келган чўпонлар Ўзбекистон ҳудудида қорамол боқишган, ҳарбийлар уларни ортга қайтариб юборган.
Оҳангаронда ўзининг уч ойлик чақалоғини 400 долларга сотмоқчи бўлган ёш она қўлга олинди.
Сурхондарёда ҳарорати баланд болага тиббий ёрдам кўрсатмоқчи бўлган ҳамшира беморнинг бувиси томонидан ҳақоратланиб, калтакланди.
Тошкентда Мустақиллик шох кўчасидан Оққўрғон кўчасига чапга бурилиш очилди. Бу ҳайдовчиларни кейинги чорраҳага бориб, сўнг ортга қайтиш машаққатидан халос этди.
Тошкент шаҳри, Фарғона ва Андижон вилоятларида бир кунда икки ҳолатда ис газидан, битта ҳолатда газдан заҳарланиш содир бўлди. Тўрт киши вафот этди, уч киши касалхонага ётқизилган.
2022−2023 йилларда Chevrolet Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларини алмаштириш режалаштирилмоқда. Аммо бунинг учун янги моделларнинг локализацияси 50 фоиздан ошиши керак.
Метро станциясида Жокер образидаги эркак билан ички ишлар органлари ходимлари нима ҳақида суҳбатлашишди? Пойтахт метроси ИИБ ходимларнинг ҳужжатларни текширмаганлигини маълум қилиб, ҳолатга салбий изоҳ бермасликни сўради.
Бир йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 5,5 фоизга ўсди. Бу 2018 йилга нисбатан юқори, бироқ аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан анча орқада.
Австралия ўтган йил ноябрь ойидан буён кузатилаётган ўрмон ёнғинларига барҳам бериш учун 1,4 миллиард доллар ажратмоқчи. Офат натижасида вафот этганлар сони 24 кишига етди.
Волгабўйи ҳудудидан кирган совуқ ва нам ҳаво оқими сабабли Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.
Гулнора Каримова ва бошқа шахсларга қарши товламачилик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва чет эл давлатларда жиноий даромадларини легаллаштириш каби жиноятлар бўйича жиноий иш тергови якунланди ва судга тақдим этилди.
Ҳукумат қарори билан Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси тасдиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимовни 70 ёшга тўлгани билан табриклаб, унга «Эл-юрт ҳурмати» орденини топширди.
Навоий вилоятида Nexia НКМК ишчиларини олиб кетаётган «Исузу» автобуси билан тўқнашди. Ҳайдовчи ва автомобиль йўловчиларидан бири ҳалок бўлди, яна саккиз киши касалхонага ётқизилган.
Сайлов якунлари бўйича ЎзЛиДеП Қонунчилик палатасидаги кўпчилик ўринларни сақлаб қолди. Кейинги ўринларни «Миллий тикланиш», «Адолат», ХДП ва Экопартия эгаллади.
Паратаэквондо бўйича Ўзбекистон тарихидаги биринчи Олимпиада лицензиясини атлет Гулжаной Наимова қўлга киритди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг