Шифокорларнинг фармацевтика ташкилотлари ва дорихоналардан молиявий мукофот ва рағбат олишига тақиқ қўйилади. Рецепт ёзиш талабларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилади.
1 январдан солиқ имтиёзлари фақат Солиқ кодекси билан тақдим этилади. Айрим солиқлар бўйича имтиёзлар фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида ва кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин.
Бугун, 2 январь куни 19:30 дан сўнг Тошкентда Hyatt меҳмонхонаси ва Миллий кутубхона яқинида дронлар шоуси ўтказилади.
2020 йил 1 июлдан бошлаб «фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори» институти жорий этилади.
Ўқувчиларнинг ўзлари қизиққан фанларни чуқур ўрганишига шароит яратиш мақсадида мактабларнинг 10−11-синфларида фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитилади.
АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг Ўзбекистонга расмий ташрифи ҳамда «C5+1» форматидаги вазирлар учрашуви кечиктирилди.
Ўзбекистонда янги йилнинг биринчи куни 18 соат ичида 1111 нафар бола дунёга келди.
Биз миллий юксалишнинг муҳим босқичига қадам қўймоқдамиз. 2020 йилда ҳам иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларимизни фаол давом эттирамиз, деди президент Янги йил табригида.
Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг охирги иш кунида парламент палаталари раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари билан учрашиб, йил якунларини сарҳисоб қилди.
2 январга қадар Тошкентнинг марказий кўчаларида юк машиналари (озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчилардан ташқари) ҳаракати тақиқланди. Бундан ташқари, қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳам тўхтатилди.
Соғлиқни сақлаш вазири Сенат мажлисига бормагани сабабли ССВ масъул ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўрилди.
1 февралдан Ўзбекистонда энг кам ойлик иш ҳақи, шунингдек, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,07 бараварга оширилади.
Прописка ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиблари соддалаштирилди. Пропискасиз бўлиб туриш муддати 5 кундан 10 кунга узайтирилди.
Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида Абдулла Қодирий яшаган уйда музей очилди. Уй ҳовлисига ёзувчининг ҳайкали ўрнатилди. АҚШда эса «Ўткан кунлар» романининг инглиз тилига таржимаси тақдимоти ўтказилди.
АҚШ давлат котиби Майкл Помпео 2020 йил 5 январь куни Ўзбекистонга ташриф буюради, уни президент Шавкат Мирзиёев қабул қилади.
Янги ҳарбий институт, замонавий полигон ва халқаро ютуқлар — 2019 йил Ўзбекистон армияси учун қандай воқеалар билан ёдда қолди?
«Ўрикзор» бозори собиқ раҳбари Дмитрий Лимга тегишли 77 дона антиквар автомобиль ва мотоцикль «Ўзбеккино» агентлигига топширилди.
Ўзбекистон аҳолиси Янги йилнинг биринчи кунини минтақага хос бўлган ёғингарчиликларсиз, қуёшли об-ҳаво билан қарши олади. 3 январда айрим жойларда кучсиз ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Бош прокуратура Қувадаги норозилик акциясини ёритган блогернинг жанозасини ўқиш кераклиги айтилган аудиоёзувдаги овоз Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга тегишли эканини аниқлади.
Январдан БАА резиденти мақомини олган чет эл фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг