2022 йилда маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш учун жами 12,5 трлн сўмлик кредит ва субсидиялар ажратилади
15 январь 2022, 13:50

2022 йилда маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш учун жами 12,5 трлн сўмлик кредит ва субсидиялар ажратилади

Президент видеоселектор йиғилишида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари одамларни тадбиркорлик ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозимлигини таъкидлади. Ушбу мақсадларга эса шу йилнинг ўзида 10 трлн сўм имтиёзли кредит ва 2,5 трлн сўм субсидия ажратилади, ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 млрд сўмдан тўғри келади.

Тошкентнинг 12 та туманида ковид-поликлиникалар ишга тушди
15 январь 2022, 13:24

Тошкентнинг 12 та туманида ковид-поликлиникалар ишга тушди

Пойтахтнинг 12 туманида 24 соат фаолият олиб борувчи ковид-поликлиникалар ўз ишини бошлади. Беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу поликлиникалар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, ПЗР-тест, зарур дори-дармонлар билан таъминланган (рўйхат).

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони кетма-кет еттинчи кун ўсмоқда
15 январь 2022, 11:47

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони кетма-кет еттинчи кун ўсмоқда

Коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар кетма-кет еттинчи кун ўсишда давом этмоқда — жума куни яна 876 кишида вирус аниқланди. Энг кўп касалланиш ҳолатлари Тошкент шаҳрида (434 та ҳолат) қайд этилди. 2 киши эса COVID-19 оқибатида вафот этди.

Нима тайёрлаймиз: газаклар
15 январь 2022, 10:30

Нима тайёрлаймиз: газаклар

Уйда тайёрланадиган саримсоқпиёзли сухариклар, лаваш ва пишлоқли чипслар, шпротлардан тайёрланган паштет, пишлоқли лаваш, пишлоқ ва колбасали «атиргуллар», пишлоқ ва кўкатли пишиқлар — Zira.uz газаклар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Айдар-Арнасой кўллар тизими ишончли бошқарувга берилади
14 январь 2022, 22:44

Айдар-Арнасой кўллар тизими ишончли бошқарувга берилади

«Айдар-Арнасой» кўллар тизими дирекциясидаги давлат улушини инвесторга ишончли бошқарувга топшириш белгиланмоқда. Бундан ташқари, Арнасой сув омборида бир йил муддатга балиқ овлашга мораторий эълон қилиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
14 январь 2022, 22:23

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россия ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг 2021 йилда 146,8 млрд долларгача ўсгани, Европарламентнинг Украина бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказиши, Япония собиқ бош вазири Тосики Кайфунинг вафот этгани, БМТнинг 11 миллиондан ортиқ афғон хотин-қизлари инсонпарварлик ёрдамига муҳтож эканини билдиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Метронинг «Туркистон» станциясида қисқа туташув содир бўлди
14 январь 2022, 22:10

Метронинг «Туркистон» станциясида қисқа туташув содир бўлди

14 январь куни кечки пайт метронинг Юнусобод йўналиши «Туркистон» бекатида содир бўлган қисқа туташув тутун чиқишига олиб келди. Носозлик бартараф этилган, йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш тикланган.

14 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
14 январь 2022, 22:00

14 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Онлайн аукционда сотилган қарийб 300 млрд сўмлик авторақамлар, 16 февраль воқеаларида қатнашганликда гумон қилинган шахснинг Ўзбекистонга қайтарилгани, Шароф Рашидов номи берилган СамДУ, эмланганлар ўртасидаги лотерея ўтказилиши ва унга автомобиль қўйилгани, хонадонида балиқ етиштирувчиларга бериладиган 81 млн сўмлик кредит, тунда «тез ёрдам» станциясига борган вазир ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 14 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Улуғбек Муҳаммадиев президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар бўлди
14 январь 2022, 21:33 1

Улуғбек Муҳаммадиев президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар бўлди

Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У ДХАга ўтишдан олдин ҳам ушбу лавозимда фаолият юритганди.

Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга мажбурий тест топшириш жорий этилмоқда
14 январь 2022, 19:43

Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга мажбурий тест топшириш жорий этилмоқда

Махсус комиссия қарори билан 15 январдан Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга қарши мажбурий тест топшириш жорий этилмоқда. Тест топшириш нархи сўм эквивалентида 5 АҚШ доллари миқдорида бўлади. Талабаларга 50 фоиз чегирма берилади.

Долларнинг расмий курси пасайди
14 январь 2022, 18:17

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,07 сўмга пасайиб, 10 839,97 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган янги ИЭС фойдаланишга топширилди
14 январь 2022, 17:24

Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган янги ИЭС фойдаланишга топширилди

Тошкент вилоятида Туркиянинг Aksa Enerji компанияси томонидан қурилган 240 МВт қувватли янги иссиқлик электр станцияси электр энергиясини етказиб беришни бошлади.

2021 йилда онлайн аукцион орқали қарийб 300 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
14 январь 2022, 17:02

2021 йилда онлайн аукцион орқали қарийб 300 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида 2021 йил давомида 298,8 млрд сўмлик 139,4 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилди. Авторақамларнинг 48 фоизи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида харид қилинган.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатновлари тикланиши мумкин
14 январь 2022, 16:04

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатновлари тикланиши мумкин

Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт вазирликлари пандемия туфайли тўхтаб қолган автобус қатновини қайта тиклаш масаласини муҳокама қилди. Қолаверса, «Ўзбекистон — Тожикистон — Хитой» транспорт коридорини ривожлантириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Самарқанд давлат университетига Шароф Рашидов номи берилди
14 январь 2022, 15:47

Самарқанд давлат университетига Шароф Рашидов номи берилди

Президент қарори билан Самарқанд давлат университетига Шароф Рашидов номи берилди. СамДУни флагман университет даражасига олиб чиқиш мақсадида трансформация дастурини амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, университет таркибида икки институт ва битта филиал ташкил этилади.

«Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз бўлиб қолади» — президент
14 январь 2022, 14:33

«Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз бўлиб қолади» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Қуролли Кучларни замонавий қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техника билан таъминлаш, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтириш, сержант-йўриқчиларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича топшириқлар берди. «Янги усуллар пайдо бўлаётган ҳозирги шароитда муваффақият, кўп жиҳатдан, командир-сержант бошқарадиган кичик бўлинмалар ҳаракатига боғлиқ», — деди у.

Вакцина олганлар ўртасида лотерея ўтказилади, бош соврин — автомобиль
14 январь 2022, 12:57 4

Вакцина олганлар ўртасида лотерея ўтказилади, бош соврин — автомобиль

Коронавирусга қарши эмланган фуқаролар ўртасида бош соврини автомобиль бўлган ютуқли ўйин ташкил этилади. Қолаверса, ССВ иш берувчилардан 20 январга қадар ходимлари коронавирусга қарши эмланишини таъминлашни сўради (янгиланди).

Ўзбекистон аҳолиси 2021 йилда 712,4 минг нафарга ошди
14 январь 2022, 12:55

Ўзбекистон аҳолиси 2021 йилда 712,4 минг нафарга ошди

2021 йилда Ўзбекистонда аҳоли сони 712,4 минг кишига кўпайиб, жами 35 млн нафардан ортиқни ташкил этди. Аҳолининг 49,7 фоизи аёллар ҳисобига тўғри келган. Ҳудудлар кесимида энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида (4 млндан ортиқ) яшаши қайд этилди.

«Капиталбанк» банкоматлари иши вақтинча тўхтатилади
14 январь 2022, 12:28

«Капиталбанк» банкоматлари иши вақтинча тўхтатилади

«Капиталбанк» банкоматлари фаолияти хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича техник ишлар олиб борилиши муносабати билан вақтинча тўхтатилади. Банкоматлар босқичма-босқич март ойининг ўрталарига қадар ўчирилади. 2021 йил 1 декабрь ҳолатига мамлакатдаги барча банкомат ва инфокиоскларнинг 25 фоизи «Капиталбанк»га тегишли.

USAID ҳунарманд аёлларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
14 январь 2022, 11:57

USAID ҳунарманд аёлларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди

USAIDнинг агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси ҳунарманд аёллар (5−50 млн сўм миқдорида қўшма молиялаштириш) ва аёллар ҳунармандчилиги корхоналарининг (50−200 млн сўм) лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг