Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрига кўчирилди
14 март 2022, 14:34

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрига кўчирилди

Ўзбекистон ТИВ расмий вакили мамлакатнинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрида жойлашганини маълум қилди.

Айрим жойларда қисқа муддатли қор ёғиши кутилмоқда
14 март 2022, 13:16

Айрим жойларда қисқа муддатли қор ёғиши кутилмоқда

Ҳафта давомида аксарият ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17−22 м/с, момақалдироқ пайтида эса 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бокс бўйича Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади
14 март 2022, 13:10

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бокс бўйича Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

Иорданияда бокс бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритиб, биринчи ўринни эгаллади.

11 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги январь воқеаларида қатнашганликда гумонланмоқда
14 март 2022, 13:04

11 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги январь воқеаларида қатнашганликда гумонланмоқда

Қозоғистон бош прокуратураси хабар беришича, январь воқеалари бўйича очилган ишларга 11 нафар Ўзбекистон фуқароси жалб қилинган. Улар тартибсизликларда иштирок этиш ва ўғриликда гумонланмоқда.

«Январь воқеалари оқибатида 230 киши ҳалок бўлди» — Қозоғистон бош прокурори
14 март 2022, 12:28

«Январь воқеалари оқибатида 230 киши ҳалок бўлди» — Қозоғистон бош прокурори

Қозоғистон бош прокурори январь воқеалари вақтида жами 230 киши ҳалок бўлгани, шундан 19 нафари ҳарбийлар эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, вафот этганларнинг энг кўпи Олмаота шаҳрига (139 киши) тўғри келмоқда. 20 нафар фуқаро эса тасодифан отишмалар оқибатида ҳалок бўлган. Тартибсизликларга Қозоғистон МХҚнинг собиқ раиси ва собиқ мудофаа вазири ҳам алоқадорлиги айтилмоқда.

Uzcard фаолиятида қисқа муддатли носозлик юз берди
14 март 2022, 12:19

Uzcard фаолиятида қисқа муддатли носозлик юз берди

Мобил иловаларда Uzcard орқали тўловлар вақтинчалик ишламади. Компания бу эҳтимолий техник узилишларнинг олдини олиш учун олиб борилган ишлар билан боғлиқлигини маълум қилди.

Ўзбекистонда 3 йиллик IT-Visa жорий этилмоқда
14 март 2022, 12:15

Ўзбекистонда 3 йиллик IT-Visa жорий этилмоқда

1 апрелдан IT компаниялар таъсисчилари ва ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислар учун 3 йиллик IT-Visa бериш режалаштирилмоқда. Ушбу виза эгалари Ўзбекистон фуқаролари учун назарда тутилган шартларда таълим ва тиббий хизматлардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Тошкент вилоятида кучсиз зилзила қайд этилди
14 март 2022, 11:40

Тошкент вилоятида кучсиз зилзила қайд этилди

Тожикистон ҳудудида содир бўлган 4,7 магнитудали зилзила Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳам сезилди.

Якшанба куни 20 дан ортиқ коронавирус ҳолати аниқланди
14 март 2022, 11:10

Якшанба куни 20 дан ортиқ коронавирус ҳолати аниқланди

Якшанба куни Ўзбекистонда 22 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, бу шанба кунгидан 47 тага кам (69 та).

Шахснинг шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади
14 март 2022, 10:56

Шахснинг шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади

1 июнга қадар шахснинг шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарликни белгилашга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Шунингдек, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаганлик ҳамда яқин қариндоши бўлган хотин-қизга қасддан тан жароҳати етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Ҳимоя ордери муддати эса 1 йилгача узайтирилади.

Нуробод туманига янги ҳоким тайинланди
14 март 2022, 10:54

Нуробод туманига янги ҳоким тайинланди

Шерали Юлдашев Самарқанд вилоятининг Нуробод туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг аввалги раҳбари президент томонидан «фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун» ишдан олинган эди.

Давлат қарзининг бир қисми миллий валютадаги қарзга ўгирилди
14 март 2022, 10:15

Давлат қарзининг бир қисми миллий валютадаги қарзга ўгирилди

ЕТТБ ва Ўзбекистон биринчи валюта своп келишувини амалга оширди. Бунинг натижасида 20 млн долларлик хорижий валютадаги давлат қарзининг бир қисми миллий валютадаги қарзга ўгирилди.

Uzbekistan Airways бирор марта ҳам самолётда учмаган аёллар учун янги лойиҳа бошлади
14 март 2022, 10:06

Uzbekistan Airways бирор марта ҳам самолётда учмаган аёллар учун янги лойиҳа бошлади

Uzbekistan Airways «Темир дафтар»га киритилган аёллар учун «Илк парвозим» ижтимоий лойиҳаси бошланганини маълум қилди. Унинг доирасида шу вақтгача самолётда учмаган аёллар Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларига парвоз қиладилар.

Бухородаги қалъа деворининг бир қисми ёғингарчилик туфайли қулаб тушди
14 март 2022, 09:55

Бухородаги қалъа деворининг бир қисми ёғингарчилик туфайли қулаб тушди

Бухорода ёғингарчилик туфайли XVI асрга оид «Талипоч қалъа дарвозаси» деворининг бир қисми қулаб тушди. Қалъанинг ушбу қисми 2003 йилда қайта тикланган. Маданий мерос агентлиги реставрация ишларида шошма-шошарликка йўл қўйилгани ва малакасиз ҳунармандлар томонидан амалга оширилганини таъкидлади.

Покистон Ўзбекистонга мол гўшти етказиб беришни бошлади
13 март 2022, 22:23

Покистон Ўзбекистонга мол гўшти етказиб беришни бошлади

Покистондан Ўзбекистонга ҳалол мол гўштининг биринчи партияси жўнатилди. Келаси ҳафта Тошкентга 40 минг долларлик 18 тонна гўшт ортилган контейнер келади. Март ойида яна 50 та контейнер гўшт жўнатилиши кутилмоқда.

«Тахтақорача» довони йўл ўпирилиши сабаб автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
13 март 2022, 16:59

«Тахтақорача» довони йўл ўпирилиши сабаб автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Якшанба куни соат 16:00 дан Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг «Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунга сабаб, довондан ўтувчи автомобил йўлининг 1138−1141 километрлари оралиғида кучли ёмғир ёғиши оқибатида қисман ўпирилиш юзага келган.

«Биз зўравонликни тўхтатиш тарафдоримиз» — Абдулазиз Камилов Украинадаги вазият ҳақида
13 март 2022, 15:38 1

«Биз зўравонликни тўхтатиш тарафдоримиз» — Абдулазиз Камилов Украинадаги вазият ҳақида

Ўзбекистон Украинадаги вазиятдан хавотирда ҳамда зўравонликни тўхтатиш ва барча муаммоларни сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал қилиш зарур, деб ҳисоблайди, дея маълум қилди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов. Шунингдек, у Афғонистондаги вазиятга ҳам тўхталиб ўтди ва Европа ҳамда Осиё ўртасида кўприк вазифасини ўтаб келаётган Туркияни мисол сифатида келтирди.

Январь-февраль ойларида «Тез ёрдам»га 2 млндан зиёд чақириқ келиб тушди
13 март 2022, 12:10

Январь-февраль ойларида «Тез ёрдам»га 2 млндан зиёд чақириқ келиб тушди

2022 йилнинг илк икки ойида мамлакат бўйича тез тиббий ёрдам хизматига жами 2 млн 42 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Энг кўп мурожаатлар Фарғона, Андижон ва Тошкент шаҳрида, энг кам чақириқлар эса Жиззах, Сирдарё ва Навоий вилоятларида кузатилган. Ушбу хизматдаги реанимобил машиналар сони 442 тага етгани айтилди.

«Қамчиқ» довони автомобиль ҳаракати учун очилди
12 март 2022, 20:12

«Қамчиқ» довони автомобиль ҳаракати учун очилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Тошкент-Водий» автомобиль йўлидаги «Қамчиқ» довонида транспорт ҳаракати қайта тикланганини маълум қилди.

«Қамчиқ» довонида қолиб кетганлар учун поезд қатнови йўлга қўйилди
12 март 2022, 17:06

«Қамчиқ» довонида қолиб кетганлар учун поезд қатнови йўлга қўйилди

«Қамчиқ» довони автомобиль ҳаракати учун ёпилганлиги сабабли йўлда қолиб кетган фуқаролар Оҳангарон, Ангрен ва Орзу вокзалларидан йўловчи поездларида манзилларига етказиб қўйилади. ФВВ ҳайдовчилардан вақтинча довон орқали ҳаракатланмасликни сўрамоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг