Ўзбекистон парламент сайлов участкалари 39 мамлакатда ташкил этилади. Улардан энг кўпи Россияда — еттита, Қозоғистон ва Хитойда — учтадан бўлади. 7 мамлакатда иккитадан, 29 мамлакатда биттадан участка очилади.
Ўзбекистонда Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланади. Зиёратчилар Мадинада 3 кун, Маккада эса 7 кун бўлади. Умра хизматлари нархи бир киши учун 16,6 млн сўм, бироқ Ҳаж-Умра маркази нархлар ўзгариши мумкинлигини маълум қилди.
Ўзбекистонга ҳафта ўртасида нисбатан салқин ҳаво кириб келиб, ҳарорат 2−3 даражага пасаяди: кундузи +27…+30, жанубда +35 даражагача бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Жумадан ҳарорат аста-секин кўтарилишни бошлайди.
Қозоғистонда амакиси томонидан жинсий зўравонликка учраган 12 ва 17 ёшли ўзбекистонлик опа-сингил ватанга қайтарилди. Қизларнинг опасини уларга васий этиб белгилаш ишлари кетмоқда. Эркакка нисбатан дастлабки тергов тамомланиб, материаллар судга юборилди.
Ҳомиладорлик даврида тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Мутахассис биринчи ва охирги уч ойликда ҳар қандай даволанишни кечиктириш тавсия қилиниши, иккинчи уч ойлик эса тишларни даволатиш учун қулай ва хавфсиз давр эканини таъкидлади.
Бўстонлиқ туманидаги Катта Чимён тоғига чиқиб, йўлдан адашиб қолган уч нафар фуқаро ФВВ ходимлари томонидан қутқарилди.
Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун (31 август-3 сентябрь) дам олади. 4 сентябрдан барча яна ишга қайтади.
Россиянинг Санкт-Петербург, Москва, Новосибирск ва Қозон шаҳарларида қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.
Telegram Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишига изоҳ бераркан, ушбу платформадаги суиистеъмолликлар учун платформа ёки унинг эгаси жавобгар экани ҳақидаги даъволарни абсурд деб атади.
Президент Мустақиллик куни арафасида ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Улар орасида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва Олий суд раиси Бахтияр Исламов ҳам бор. Тўлиқ рўйхат.
Президент Мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Улар орасида вазирлар, вилоят ва туманлар ҳокимлари, агентлик ва акциядорлик жамиятлари раҳбарлари ҳамда бошқа амалдорлар ҳам бор. Рўйхат.
Янгийўл туманида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йил 1 ойга қамалди. Унинг фирмаси тармоққа ўзбошимчалик билан улангани оқибатида давлатга 295 млн сўм зарар етган.
Ўзбекистоннинг молиявий кўмагида Мозори Шарифда минг талабага мўлжалланган мадраса қурилиши бошланди. Лойиҳа учун 6 млн доллар ажратилган бўлиб, объект бир йил ичида фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.
Telegram асосчиси Павел Дуров Париждаги аэропортда ҳибсга олинди. Француз ОАВ у Telegram`да етарлича модерация йўқлиги ортидан келиб чиққан гиёҳванд моддалар савдоси, болаларга қарши жиноятлар ва фирибгарликда айбланаётгани ҳақида ёзмоқда.
2−4 октябрь кунлари Тошкентда IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференцияси бўлиб ўтади. Унинг мавзуси: «Инклюзив креативлик: ўзгарган воқелик». Креатив иқтисодиёт соҳасидаги вазирлар учрашуви, креатив иқтисодиётга бағишланган кўргазма ва бошқа бир қатор тадбирлар режалаштирилган.
Ўзбекистон президенти мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Чилонзор туманидаги беш нафар шахс «Олтин маркази» автотураргоҳ назорати ходимлари билан жанжаллашди. Улар процессуал тартибда ушланган ва жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳридаги цехларнинг бирига тегишли омборхонада ёнғин содир бўлди. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 09:48 да етиб борган, 11:28 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин бартараф этишга 19 та ёнғин ўчириш ва бошқа махсус техника жалб этилди.
Россиянинг Волгоград областидаги колонияда маҳбуслар ходимларни гаровга олди, баъзиларини ўлдирди. Уларга қарши ўтказилган ҳарбий амалиёт чоғида исёнда гумонланган тўрт маҳбус ҳам йўқ қилинди.
BC Card ва HUMO тизими ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди. Энди мижозлар ҳам Кореяда, ҳам Ўзбекистонда тўловларни ўз карталаридан фойдаланган ҳолда қулай амалга ошириши мумкин бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг