Россия ички ишлар вазири «Медуза» журналисти Иван Голуновга нисбатан қўзғатилган жиноят иши тўхтатилганини эълон қилди.
Хорижга чиқиш паспортини бериш ускуналар етишмаслиги сабабли кечикмоқда. ИИВ чет элга кетиш истагида бўлганлар бунчалик кўп бўлишини кутмаганини маълум қилди.
Ўзбекистон президенти ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбари инвестиция лойиҳаларини ва кредитларни ўзлаштиришни тезлаштириш, банкнинг мамлакатдаги иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги кўмагини кенгайтиришни муҳокама қилди.
Тошкент ИИББ фуқаролар хавфсизлиги учун кўп қаватли уйлар ҳовлиларига машиналар киришини тақиқлаш бўйича сўровнома ўтказмоқда.
Ҳукумат қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
«С.Нажимов» чегара божхона пости ходимлари 4,5 мм калибрли номли пневматик ўқлар, 6 дона газ балончиклар ва бир дона пистолетни олиб ўтмоқчи бўлган фуқарони тўхтатдилар.
ЕХҲТ кузатувчилар миссияси Қозоғистондаги президентлик сайловида кўплаб қонунбузарликлар ҳақида хабар берди.
Президент қарори асосида Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйиш тартиби юзасидан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ўрганишлар натижаларини тақдим этди.
Тошкентда дарахт қулаши билан боғлиқ 150 та мурожаатларга жавоб берилди ҳамда 17 та воқеа жойларига тегишли куч ва воситалари йўналтирилди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиниши мумкин.
Осиё тараққиёт банки Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Қаршида сув таъминоти ва санитария тизимини яхшилашда хусусий ҳамкорларни жалб қилишда ёрдамлашади.
ЎФА келишилган ўйинларда иштирок этган «Зарангари» футбол клуби раҳбари Фурқат Тоировни 1 йилга футболдан четлаштирди ва 20 миллион сўм жарима жазоси қўллади.
Талабаларни тадқиқотчилик ишига жалб қилишга қаратилган CAT Summer School-2019 ёзги мактабига аризалар қабули бошланди. Ёзги мактабда ўқиш — бепул.
Йил бошидан буён 312 мингдан ортиқ фуқаро хорижга чиқиш паспортини олди, 16,8 минг киши эса доимий Тошкент пропискасига эга бўлди.
Россиянинг «Ведомости», «Коммерсантъ», «РБК» нашрлари илк бор наркотиклар савдосида айбланаётган «Медуза» журналисти Иван Голуновга бағишланган бир хилдаги муқова билан чоп этилди.
Doing business with Namangan инвестицион форумида 320 млн долларлик 39 та битим имзоланди.
Жанубий Кореянинг KT компанияси Ўзбекистондаги 2766 та мактабда компьютер синфларини ташкил этади.
Велопойгачи Ольга Забелинская Италиядаги Six Days of Rose International мусобақасида олтин медални қўлга киритди.
Буюк Британия элчиси Кристофер Аллан Ўзбекистондаги фаолиятини якунламоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг