«Кўп миллатли Ўзбекистонда маълум бир тилга давлат тили мақомининг берилиши этник қарама-қаршиликларни юзага келтириши мумкин» — «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати.
Бош прокуратура тузилмасида Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ташкил этилди.
Бруклинда (Нью-Йорк) фургон уриб юбориши оқибатида ўзбекистонлик уч ёшли бола ҳаётдан кўз юмди.
Марказий банк кибержиноятчиликка қарши кураш лабораториясини очди. Ушбу йўналилда Россия МБнинг Ахборот хавфсизлиги департаменти — FinCERT билан ҳамкорлик қилади.
Президент қарорига мувофиқ ХТВ тузилмасида фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ташкил этилди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров наркотрафик ва терроризмга қарши кураш учун Марказий Осиё давлатлари ва уларнинг ҳамкорлари ўртасида тезкор ахборот алмашинувини кучайтириш лозимлигини маълум қилди.
Сенат қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларига имтиёзлар беришни кўзда тутган қонунни маъқуллади.
«Ерга нисбатан хусусий мулкчиликсиз бозор иқтисодиёти тўлиқ бўлмайди». Молия вазири Жамшид Қўчқоров ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунга изоҳ берди.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов тунги вақтларда ишловчи ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар масканларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича «минимал» талабларни маълум қилди.
Абдулазиз Камилов Марказий Осиёда гиёҳванд моддалари айланмаси бўйича хавотирли тенденцияларни санаб ўтиб, минтақа мамлакатларида чегара ва божхона назоратини кучайтиришга чақирди.
Тошкентдаги «Чинни бозор» бекатида 147-автобус уриб юборган икки киши ҳаётдан кўз юмди.
Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини ҳимоя қилишга жавобгар вазирлик тузилади.
Сенат раиси ногиронларни тиббий кўрикдан ўтказиш, ногиронликни белгилашда қатор қийинчиликлар ва сунъий тўсиқлар юзага келаётганини билдирди.
Кучук боласини қийнаган болаларнинг ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилди, болалар эса профилактик ҳисобга киритилди.
Адвокат Юнусобод туманининг собиқ ҳокими в. б. Бахтиёр Абдусатторовнинг оқланишини сўради. Ҳимоячи нима учун судланувчининг айбсиз деб топиш кераклигини асослаб, тергов органлари йўл қўйган камчиликларни санаб ўтди.
Сенат «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги қонунини тасдиқлади.
Манчестерда ўтказиладиган таэквондо WTF бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби маълум бўлди.
Сенаторлар «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини муҳокама қилиб, маъқулладилар.
Янгийўл шаҳрида яшовчи Т.Х. маст ҳолда оилавий жанжал туфайли қизи С.У.га пичоқ билан жароҳат етказгани оқибатида қўлга олинди.
Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев овқатдан заҳарланиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида фикр билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг