Ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи, қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига асосан ОТМларга қўшимча давлат грантлари асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.
Президент Шавкат Мирзиёев Сариосиё туманидаги Шарғун кўмир конида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Эндиликда нодавлат таълим хизматлари учун лицензия чекланмаган муддатга берилади.
Сурхондарёдаги Тўпаланг гидроэлектр станциясининг қуввати 250 МВтга етказилади. Президент объект модернизацияси жараёни билан танишди.
Тошкентда турли соҳаларда ноқонуний фаолият кўрсатаётган 49,6 минг фуқаро даромад солиғи тўловчисига айланди.
Индонезия президенти Жоко Видодо аҳоли сони ортиб кетгани ва сув тошиш эҳтимоли сабабли пойтахтни кўчириш режалаштирилаётганини эълон қилди.
Президент 2030 йилгача Халқ таълими тизимини ривожлантириш концепциясини тасдиқлади. Ҳужжатда тизимдаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Азиз Масутов Ўзбекистоннинг Шанхайдаги бош консули лавозимига тайинланди.
Май ойининг илк кунларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, бироқ ҳафта охирига бориб кам булутли илиқ об-ҳаво ўрнатилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.
Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш фахрийларига ёрдам кўрсатиб, қабристонларни ободонлаштириш ва ёдгорликларни янгилашда иштирок этди.
Ҳукумат давлат улуши бўлган компаниялар кузатув кенгашлари таркибига кирувчи амалдорларга ҳақ тўлашга чеклов ўрнатди.
Эндиликда олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома талаб қилинмайди. Турк тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар ҳам мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширади.
Минск трактор заводи Беларусни озод қилишда қатнашган 100 ёшли ўзбекистонлик уруш фахрийсига трактор совға қилди.
Тошкент вилояти вакцина сақлаш омборида 64 минг бола учун 12 турдаги инфекцион касалликларга қарши вакиналар сақланади. 2020 йил охиригача яна 20 та омбор қурилади.
Халқ таълими вазирлиги ўқув дастурлари ва стандартларини қайта кўриб чиқиш учун АҚШдан профессор жалб қилди.
Вестминстер университети ходимини автомобилида уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган Бош прокуратуранинг собиқ ҳайдовчисига 2 йил синов муддати билан шартли 4 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, инвестор Муҳаммадбобур Ходжаев ва қурувчи Азиз Зокиров журналистлар олдида хусусий қурилишлар сифатида расмийлаштирилган кўп қаватли уйлар, уларнинг сифати, ҳокимиятга нисбатан айбловлар, коррупция ва бошқа муаммоларни муҳокама қилди (+видео).
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг