Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
2019 йилда Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги кенг нишонланади.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Корея Республикасининг Геонжи Даэжин технопарки ҳамкорлигида Ўзбекистон — Жанубий Корея тўқимачилик технопарки ташкил этилади.
Тошкент метрополитенининг «Машинасозлар» бекатида метро поездида носозлик кузатилди. Бошқа поездлар Тошкент бекатидан айлантирилиб ҳаракатлантирилди.
«Sihat ko’z» хусусий клиникасида ишлаб келган Азамат Юсупов Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон ва Буюк Британия Афғонистонда ҳамкорликда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда.
Ҳукумат қарори билан Ҳайитбай Омонов «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тасдиқланди.
Хоразм вилоят прокуратураси тузилмасида Қишлоқ хўжалигида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича Хоразм ихтисослаштирилган прокуратураси ташкил этилди.
Шахмат олимпиадаси қаҳрамонлари — Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидовга президент совғаси — «Спарк» автомобиллари топширилди.
Шаҳрисабз тумани Чуқун қишлоғида яшаган, 2005 йилда туғилган Ш. М. яшаш уйи молхонасида бўйин соҳасидан ўзини ўзи осиб, воқеа жойида вафот этган.
«E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 1738 та бўш ер участкалари 12 миллиард 799 миллион 500 минг сўмга сотилди.
Тошкентда хорижга чиқиш паспортини бериш учун 12 та пункт ташкил этилди, зарурат туғилган тақдирда улар сони оширилади.
Қамчиқ довонида Nexia автомобили автокранга бориб урилиши оқибатида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди.
Буюк Британия ва россиялик инвесторлар Тошкент вилоятида 225 млн доллардан зиёд қийматдаги агросаноат кластерини ташкил этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер БААда ўтказиладиган Осиё кубогига ғалаба қозониш ниятида йўл олишини айтди.
Ўз қайнонасини пичоқлаб ўлдирган самарқандлик келин суд ҳукми билан 12 муддатга қамалди.
Шaвкaт Мирзиёев III Параосиё ўйинларида ғолиб вa совриндорлaр бўлган спортчиларни пул мукофотлaри билaн тaқдирлaш тўғрисидаги фармойишни имзолади.
«Келес» темир йўл чегара-божхона постида юк поезди вагонларини божхона кўригидан ўтказилганда 822 кг оғирликдаги пиротехника воситалари ортилганлиги маълум бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
GM Uzbekistan моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегиясига кўра, ҳозирги авлод Malibu автомобилини ишлаб чиқаришни тўхтатади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг