Урганч аэропорти 5 августдан фаолиятини тиклайди. Учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш белгиланган муддатдан олдин якунланди.
Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи +34…+39, жанубда ва чўл ҳудудларда +40…+42 даражагача бўлади. Тоғолди ва тоғли жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Coca-Cola MY5 билан биргаликда Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрида Coke Studio Road Show фестивалини ташкил этди. Тадбир доирасида кўнгиллилар томонидан 200 кг га яқин пластмасса йиғилиб, қайта ишлашга юборилди.
Анқарада Россия ва Ғарб давлатлари (АҚШ, Германия, Польша, Словения ва Норвегия) ўртасида сиёсатчи, журналист, қатор мухолифатчилар ва бошқалардан иборат маҳбуслар алмашинуви бўлди. Жами 26 киши: 10 киши Россияга, 13 киши Германияга, 3 киши АҚШга юборилди. Батафсил.
Нишон, Шаҳрисабз, Ғузор ва Муборак туманлари ҳокимлари 19 та ҳолатда қонунга зид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилгани аниқланди. Ҳужжатлар товар ёки молия бозорида рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситилишига олиб келиши мумкин деб топилган.
Uzum Bank Visa халқаро тўлов тизимининг виртуал картасига олдиндан буюртма бериш имкониятини ишга туширди. Бу инфратузилмада амалга оширилган биринчи молиявий маҳсулот бўлди.
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 2 балли ер силкиниши қайд этилди. Унинг кучи қўшни Навоий вилоятидаги айрим ҳудудларда ҳам сезилди.
Париж Олимпиадасининг 7-кунида боксчилар Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов ва Тўрабек Ҳабибуллаев чорак финал жангини ўтказади. Енгил атлетикачи Шарифа Давронова ва Сафина Садуллаева ўз иштирокини бошлайди. Сўнгги дзюдочи Алишер Юсупов эса яккалик баҳсларининг саралаш босқичида қатнашади.
Тошкент ва Наманган шаҳарларида Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари сақлаган ва савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Дори воситалари эса мусодара қилинди.
Тошкентда 107,2 млрд сўмга 20 та ерусти пиёдалар ўтиш жойини қуриш режалаштирилмоқда. Пойтахт депутатлари иш бошлаш учун 53,6 млрд сўм ажратишни маъқуллади. Ўтиш жойлари манзиллари кўрсатилмаган ва шу сабабли жамоатчилик ва экспертлар қарорнинг асослилигига хавотир билдирмоқда.
Олимпиаданинг олтинчи кунида Музаффарбек Тўрабоев бронза медалини қўлга киритган бўлса, боксчи Навбаҳор Ҳамидова чорак финалга чиқди. Эшкак эшувчи Анна Пракатень финалга чиқа олмади. Боксчилар Сабина Бобоқулова ва Руслан Абдуллаев, шунингдек, дзюдочи Ирисхон Қурбонбоева мусобақадан чиқиб кетди.
Қарши шаҳрида 21 ёшли эркак ҳожатини кийимига чиқаргани учун турмуш ўртоғи энагалик қилаётган 1,5 яшар чақалоқ қизни уриб ўлдириб қўйди. У шифокорларга бола аравачадан йиқилиб тушганини айтди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Фарғона вилояти Данғара туманида февраль ойида маст ҳолда автомобиль бошқариб, йўл четидаги 4 кишини босиб кетган ва ўлимига сабабчи бўлган фуқаро 9 йилга қамалди.
Ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) Париж-2024 Олимпиадасининг бронза медалини қўлга киритди.
Бош вазир Абдулла Арипов йиғилишда метан нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинишини маълум қилди. Унинг матбуот котибига кўра, президент топшириғига билан, нон ва ғалла нархларини эркинлаштиришда бўлгани каби, бу соҳада ҳам нархларни рақобат асосида барқарорлаштириш чоралари кўрилади.
Ўзбекистонда поездларнинг купе вагони чипталари нархидан кондиционер учун тўлов чиқариб ташланди ва бу хизмат бепул бўлди, деб хабар қилди Рақобат қўмитаси. Агар йўловчиларда кондиционер ишламаётгани ҳақида далиллар бўлса, уларга компенсация тўланади.
Қамчиқ довонида тормоздаги носозлик сабаб юк машинаси, Matiz ва Cobalt тўқнашди. Оқибатда уларнинг иккитаси жарликка қулади. Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди.
Июлда Ўзбекистонда сабзавот ва мевалар ҳамда деярли барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, сариёғ ва гуручдан ташқари) нархларининг мавсумий пасайиши фонида 0,28 фоизли дефляция қайд этилди. Йиллик инфляция 10,47% гача секинлашди. Дори-дармон, поезд ва самолёт чипталари, пропан нархи ошди.
2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон аҳолиси 334 мингдан зиёдга кўпайиб, 37 миллион 134,2 минг кишини ташкил қилди. Ушбу олти ой давомида ўлим даражаси сўнгги 9 йилнинг биринчи олти ойлари, шу жумладан, пандемия даврига нисбатан энг юқори бўлди.
Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим муассасаларида ишлаётган хорижий тил ўқитувчиларидан камида B2 даражадаги тил сертификатини талаб қилиш муддати 2025−2026 ўқув йилига қадар узайтирилди. Унгача B2 сертификати бўлмаган ўқитувчилар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг