Мораторийга қарамай, яна Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олинди. Табиатга зарар миқдори 233 миллард сўм
8 ноябрь 2024, 22:41

Мораторийга қарамай, яна Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олинди. Табиатга зарар миқдори 233 миллард сўм

Дарё ўзанларидан норуда материаллар қазиб олишга мораторийга қарамай, Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши давом этмоқда. Бу сафар табиатга 233 млрд сўм зарар етказилди. Аввалроқ БП бу иш билан шуғулланувчи компанияларнинг лицензиялари бекор қилинмаётганини афсус билан қайд этганди.

Президент қатор тиббиёт ходимларини мукофотлади
8 ноябрь 2024, 21:50

Президент қатор тиббиёт ходимларини мукофотлади

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан президент соғлиқни сақлаш тизимидаги хизматлари учун айрим соҳа мутахассисларини орден ва медаллар билан тақдирлади.

Аҳолининг валюта сотиб олиши ва сотиши ўртасидаги ижобий фарқ 4,8 млрд долларга етди — МБ
8 ноябрь 2024, 21:15

Аҳолининг валюта сотиб олиши ва сотиши ўртасидаги ижобий фарқ 4,8 млрд долларга етди — МБ

Январь-сентябрь ойларида банклар аҳолидан сотганидан 4,8 млрд доллар кўпроқ валюта сотиб олди. Ижобий фарқ ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробар ошди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда валюта айирбошлаш ҳажми камайди.

Фуқароларнинг мол-мулк солиғи ставкаларини 10 фоизга ошириш режалаштирилмоқда
8 ноябрь 2024, 20:49

Фуқароларнинг мол-мулк солиғи ставкаларини 10 фоизга ошириш режалаштирилмоқда

Солиқ кодексига ўзгартиришлар билан Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкаларини ошириш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини аниқлаш учун биноларнинг минимал солиқ базасини кўтариш кўзда тутилган.

Қашқадарёда 28 ёшли бемор хусусий поликлиникада олган муолажасидан сўнг вафот этди
8 ноябрь 2024, 17:16

Қашқадарёда 28 ёшли бемор хусусий поликлиникада олган муолажасидан сўнг вафот этди

Шаҳрисабз туманида томоғи шишганидан шикоят қилиб хусусий поликлиникага борган 28 ёшли аёл олган муолажасидан сўнг вафот этди. Маълум бўлишича, шифокор унга «Цефтриаксон» антибиотиги ва «Дексаметазон» препарати аралашмасидан инъекция юборган. Ҳозирда ўлим ҳолати бўйича тергов ишлари кетмоқда.

Optimo: кичик бизнесни бошқариш учун қулай дастур
8 ноябрь 2024, 17:00

Optimo: кичик бизнесни бошқариш учун қулай дастур

Optimo менежерлар ва кассирлар учун қулай интерфейсга эга бўлиб, бизнесни автоматлаштиришга ёрдам беради.

Ҳукумат тарифлар ошганига қарамай, газ ва электр энергияси нархларини субсидиялашда давом этмоқчи
8 ноябрь 2024, 16:46

Ҳукумат тарифлар ошганига қарамай, газ ва электр энергияси нархларини субсидиялашда давом этмоқчи

2025 йилда давлат бюджетидан электр энергияси, табиий газ нархларидаги тафовутни қоплаш ва иссиқлик корхоналарига субсидиялар учун 12,3 трлн сўм ажратилиши режалаштирилмоқда. Ҳукумат тарифлар ошгани ва 2025 йилда яна ошишига қарамай, газ ҳамда электр энергияси нархларини субсидиялашда давом этмоқчи.

«Ватан фақат ғалабага эришилгандагина севилмайди» — Байден Трампнинг ғалабаси ҳақида
8 ноябрь 2024, 16:44

«Ватан фақат ғалабага эришилгандагина севилмайди» — Байден Трампнинг ғалабаси ҳақида

АҚШ президенти Жо Байден президентлик сайловларидан кейин халққа мурожаатида ҳокимият Дональд Трампга «тинч ва тартибли» ўтишини таъминлашини айтди. «Биз мамлакат танловини қабул қиламиз», — деди у.

Бир кечада Украинага юзга яқин дрон ҳужум қилди
8 ноябрь 2024, 16:15

Бир кечада Украинага юзга яқин дрон ҳужум қилди

Ўтган суткада Россиянинг Украинага ҳужумлари оқибатида 65 дан ортиқ киши жароҳатланди. Харьковда турар жой биносининг уч қавати вайрон бўлди. Запорожье шаҳрида ҳам кўп қаватли уйга зарар етказилди, 9 киши, жумладан, бир ёшли бола ҳалок бўлди, шаҳарда мотам эълон қилинди.

Тахтақорача довонида машинага тош қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Венгрия фуқаролари ҳам бўлган
8 ноябрь 2024, 15:31

Тахтақорача довонида машинага тош қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Венгрия фуқаролари ҳам бўлган

Тахтақорача довонида тоғдан улкан тош автомобилга қулаши оқибатида уч киши, жумладан, икки нафар Венгрия фуқароси ҳалок бўлди. Ўзбекистоннинг Будапештдаги элчихонаси чуқур таъзия изҳор этиб, марҳумларнинг жасадларини ватанига қайтаришда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарларни қоплаб бериш режалаштирилмоқда
8 ноябрь 2024, 15:11

Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарларни қоплаб бериш режалаштирилмоқда

Шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро мунтазам норентабель автобус йўналишларида етказилган зарарни қоплаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (9−10 ноябрь)
8 ноябрь 2024, 15:06

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (9−10 ноябрь)

Тўққизта кинопремера, анъанавий арт-бозор, ижодий маҳорат дарслари, театр томошалари, концертлар, болалар учун кўнгилочар шоулари, дўконлардаги чегирмалар, кўргазмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Uzum Tezkor курьерлик касби ҳақидаги мифларни санаб ўтди
8 ноябрь 2024, 15:00

Uzum Tezkor курьерлик касби ҳақидаги мифларни санаб ўтди

Uzum Tezkor курьерлик соҳасидаги кенг тарқалган, жумладан, уларнинг даромади камлиги, аёллар ишлай олмаслиги, карьера қилиш имконсизлиги ҳақидаги мифларга тўхталди.

Янги рекорд: Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
8 ноябрь 2024, 14:24

Янги рекорд: Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди

Октябрь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари олтин нархининг ошиши фонида яна 2 млрд долларга ошиб, 43,1 млрд долларга етди. Кўрсаткич кетма-кет тўртинчи ой рекордини янгилади. Марказий банк оз миқдорда қимматбаҳо металл сотиб, қимматли қоғозлар харид қилди.

Президент: 2025 йил — сув хўжалигида «насослар самарадорлигини ошириш йили» бўлади
8 ноябрь 2024, 14:17

Президент: 2025 йил — сув хўжалигида «насослар самарадорлигини ошириш йили» бўлади

Президент сув хўжалигидаги насос станцияларида электр истеъмоли 8,3 млрддан 6,8 млрд кВт/соатга камайганини, лекин бу етарли эмаслигини таъкидлади. У хоразмлик фермерларнинг энергия тежаш борасидаги тажрибасини кенгайтириш, шунингдек, 2 та асосий насос станцияси учун тендер эълон қилишни топширди.

Click умуммиллий экологик дастури — Yashil Merosʼни ишга туширмоқда
8 ноябрь 2024, 13:00

Click умуммиллий экологик дастури — Yashil Merosʼни ишга туширмоқда

Yashil Meros дастури Ўзбекистон аҳолисини, жумладан, Click’нинг 18,4 миллиондан ортиқ фойдаланувчисини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳудудларни кўкаламзорлаштиришга жалб этади.

Дам олиш кунлари ҳаво нисбатан совуқ бўлади
8 ноябрь 2024, 12:19

Дам олиш кунлари ҳаво нисбатан совуқ бўлади

Ўзбекистон бўйлаб дам олиш кунларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +8…+15 даража атрофида бўлади.

ДХХ 4 та вилоятда ижарага берилган ер майдонларини ноқонуний сотганларни қўлга олди
8 ноябрь 2024, 11:59

ДХХ 4 та вилоятда ижарага берилган ер майдонларини ноқонуний сотганларни қўлга олди

ДХХ Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятида ноқонуний ер сотиш ҳолатларини аниқлади. Андижондаги ҳолатда корхона раҳбари ва тадбиркор келишиб, иссиқхонага ажратилган ерни коттеж қуришга мослаб бериш эвазига харидордан $230 минг сўрагани маълум бўлди. Улар олдиндан $30 минг олганида ушланди.

Тошкентда Tracker бутунлай ёниб кетди
8 ноябрь 2024, 11:41

Тошкентда Tracker бутунлай ёниб кетди

Мирзо Улуғбек туманида Tracker автомобилида ёнғин содир бўлди. Машина тўлиқ ёниб кетган, жароҳатланганлар йўқ.

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияга киритиладиган маълумотлар рўйхати тасдиқланди
8 ноябрь 2024, 11:18

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияга киритиладиган маълумотлар рўйхати тасдиқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори буйруғи билан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияга киритиладиган маълумотлар рўйхати тасдиқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг