Ташқи савдо вазирлигида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси лавозими жорий қилинди.
«Ёшлар спорт ҳафталиги» Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида Қорақалпоғистоннинг барча туманларида ташкил этилди.
Қаршилик Холида Сайфуллаева ички ишлар тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинди.
Тошкентда вақтинчалик пропискани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бир иш кунида олиш мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси маҳалла қўмитасидан бериладиган маълумотномалар турларини тубдан қисқартириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Эндиликда энергетика аудит ўтказиб, унинг якуни бўйича чора кўрмаётган корхоналарни газ тармоғидан узиб қўйиш ёки жарима солиш бўйича таклиф берилди.
Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Челак транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Б.Э. Болтажарбоши қишлоғида жанжал сабабли таниши А.С.нинг қорин ва кўкрак қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказиши сабабли жабрланувчи касалхонада вафот этди.
Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясига Аҳмаджон Раҳимов раис этиб тайинланди.
Абдураҳмон Қаюмов Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти директорлигига тайинланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ваозиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бизнесни 30 кунгача текшириш ҳуқуқига эгабўлди.
Онлайн ўйинлар ва тотализаторга муккасидан кетган эркак босқинчилик қилиб, аёл кишининг қотилига айланди. Суд уни 18 йилга озодликдан маҳрум этди.
«Нуроний» жамғармаси раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаев Тошкентда 1300 та трансформатор сотиб юборилганига ҳеч ким эътибор қаратмаганини танқид остига олди.
Президент томонидан имзоланган қонунга мувофиқ, банклар эндиликда микроқарз бериш банк операциясини амалга оширадиган бўлди.
Фарғона вилоятининг Сўх туманида юз берган сел-тошқин оқибатларини бартараф этиш ҳамда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори имзоланди.
АЭС қурилиши учун 8−10 йил керак, шунинг учун энергетика соҳасидаги муаммоларни тезроқ бартараф этиш лозим, деди президент Шавкат Мирзиёев.
Буюк Британия Гулнора Каримовага тегишли экани тахмин қилинаётган даромадларни Ўзбекистонга қайтариш мақсадида эканини маълум қилди.
Қабул қилинган фармон билан фақат кўмир бўйича имтиёз 2020 йил 1 январгача узайтирилди.
Шайхонтоҳур туманида яшовчи Б.П. Олмазор туманида яшовчи Н.Р.дан алдов йўли билан 200 минг АҚШ долларини олган.
3 октябрь куни тунда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида кучсиз зилзила содир бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг