Москва ғарбида қурилиш ҳавозаларининг қулаши натижасида саккиз ишчи, жумладан икки ўзбекистонлик жароҳатланди.
Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Франция фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда визасиз режим жорий этилди.
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида жойлашган ихтисосли бўлмаган 156 объектлар «Ўзбекнефтгаз» томонидан очиқ савдоларда хусусий мулкка сотиладиган бўлди.
Индонезияда III Параосиё ўйинларидан олдин Ўзбекистон давлат байроғи кўтарилди.
Германиянинг RIMC Hotels and Resorts компаниясининг Самарқандда меҳмонхона қуриш таклифи вилоят ҳокимлиги томонидан маъқулланди.
Ўзбекистон президенти 8−9 октябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади.
Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Аълонур Саидов Республика қон қуйиш маркази директори лавозимига тайинланди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Нукусдаги спорт иншоотларида барча ёшдаги инсонлар учун ташкил этилган бадантарбия машқларини кузатди ва ўзи ҳам улар билан биргаликда бажарди.
«Ўзбекэнерго» 1300 трансфоматор ноқонуний сотиб юборилгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.
Тошкент вилояти ҳокимияти Молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари 5000 доллар пора олаётганда ушланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади.
Фуқаролар 2019−2021 йилларда коррупцияга қарши кураш бўйича давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этишлари мумкин.
Наманганда машинасидан гашиш топилган эркак 9050 доллар пора беришга уринди.
Фуқароларнинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш ва сайловчиларнинг электрон рўйхатини шакллантириш учун 1 апрелгача уйма-уй юриб маълумотлар тўпланади.
Самарқанд шаҳридаги Бўстонсарой кўчасидаги бир қатор уйлар кўчани кенгайтириш мақсадида бузилмоқда.
232 751 сўм ортиқча тўлови бор фуқарога Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими ходимлари электр энергиясидан 7 397 564 қарздорлик ёзгани аниқланди.
Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Абдулла Авлоний маҳалласида ўтказилган очиқ суд мажлисида одам савдоси билан шуғулланган 21 ёшли қизга жазо тайинланди.
Ташқи савдо вазирлигида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси лавозими жорий қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг