Тошкент вилоятида узоқ вақт давомида пул эвазига Чирчиқ дарёси ўзанига чиқинди ташлаб юрган шахс у ерда чиқинди тўғони ҳосил қилгани аниқланди. У 3 йил 9 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиниши ва 3 млрд сўм зарарни қоплаши белгиланди.
Ички бозорда қурилиш материалларининг таклифи ошиб бормоқда, бу нархлар барқарорлашувига ва янги уй-жойлар нархи пасайишига таъсир кўрсатмоқда, деб таъкидлади Марказий банк. Регулятор импорт қурилиш материалларида нарх хавфини кўрмаяпти.
Марказий банк Qulay Pul тўлов тизими оператори ва ўз тўлов тизимини йўлга қўйишни режалаштирган UzPost шуъба корхонасининг лицензияларини чақириб олди.
МБ апрель-июнь ойларида уй-жой сотуви бўйича шартномалар сонининг қисқаришини «бозордаги вазиятнинг барқарорлашуви» билан боғлади. Регуляторнинг фикрича, уй-жой савдоси ва ижараси нархларининг ўсиш суръати ўртасидаги тафовутнинг ошиши сотиб олиш ва сотиш нархларининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Uzum экотизими ва БМТ Тараққиёт дастури ўзбекистонликларга рақамли саводхонлик ва тадбиркорлик асосларини ўргатиш ниятида ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларида фуқароларни пора эвазига ўқишга киритиб қўйишга уринган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Ўзбекистон фуқароси февралда Россия армиясида хизмат қилиш учун шартнома имзолаган, бироқ жанговар тайёргарликни тамомлаб, ҳарбий лагердан қочиб, уйига қайтган. Суд жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга «Ёлланиш» моддаси бўйича уч йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.
Korzinka супермаркетлар тармоғи «энг арзон нарх» иборасидан фойдаланишни қоидабузарлик деб ҳисобламаслигини таъкидлади. Компанияга кўра, дастур «вақтинчалик реклама эмас, балки янги нарх стратегияси» бўлиб, унда энг паст нархлар «узоқ муддатли ва ҳар куни» таклиф этилади.
Президент Фарғонага ташрифи чоғида маҳаллий аҳоли билан учрашди ва ўша чоғда унга бир қиз Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўқиш истаги борлиги ҳақида гапирди. Эртаси куни у университетга грант асосида ўқишга киргани тўғрисида сертификатни қабул қилди.
17 июль куни соат 10:00 да UzAuto Motors аввалги контрактациядан чиқарилган Cobalt автомобиллари учун онлайн шартнома тузишни қайта очади.
«Чимён» ёнғин-қутқарув отряди Бўстонлиқ туманидаги тоғда адашиб қолган 2 нафар фуқарога ёрдам кўрсатди. Улар соат тунги соат 02:53 да хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.
Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация селдан жабр кўрган Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига 200 тонна инсонпарварлик ёрдамини етказиб берди. Ёрдам таркибидан хўжалик, қурилиш моллари, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар ўрин олган.
17−22 июль кунлари еттита вилоятнинг тоғли ҳудудларида кутилаётган ёмғирлар сабабли сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин.
Жиноят кодексининг оиладаги (маиший) зўравонлик тўғрисидаги 126−1-моддаси болага нисбатан оиладаги (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик билан тўлдирилмоқда.
Таиланд ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун 60 кунгача визасиз кириш режимини расман жорий қилди. Бундай режа май ойи охирида эълон қилинганди.
Ўзбекистонда кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (скутер, мопед, велосипед) бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда ипотека кредитлари ҳажми қарийб 2 фоизга — 6,88 трлн сўмга, олувчилар сони эса 17,3 фоизга қисқарди. Шу билан бирга, ажратилган ипотека кредитларининг ўртача миқдори ва банк фоиз ставкалари ҳам ошди.
Пойтахтнинг Темур Малик кўчаси бўйлаб ўтадиган янги йўл ўтказгичда бурилиш жойлари, кўча четида велосипед йўлаклари бўлади. Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган жойда пиёдалар ер ости йўлаги қурилади. Масжид олдида эса яна битта ер ости йўлаги қуриб битказилмоқда.
Тармоқларда ОТМ имтиҳонларида ҳуқуқшунослик фанларида дарсликда йўқ, шунингдек, кодекс ва қонунлардан тузилган саволлар борлигидан шикоятлар пайдо бўлди. Билимни баҳолаш агентлиги тестлар ДТС ва ўқув дастурларига асослангани, абитуриентнинг билим ва кўникмасини аниқлашга қаратилганини таъкидлади.
Тармоқларда қишлоқликларни «жирканч махлуқот» дея ҳақорат қилган қиз маъмурий жазога тортилди. Суд унга 6,8 млн сўм жарима тайинлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг