Тармоқларда қишлоқликларни «жирканч махлуқот» дея ҳақорат қилган қиз маъмурий жазога тортилди. Суд унга 6,8 млн сўм жарима тайинлади.
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида омихта ем ишлаб чиқариш цехи газ тармоғига уланиб, 1 млрд 65 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилди.
Флорида суди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга нисбатан махфий ҳужжатлардан ножўя фойдаланганлик бўйича қўзғатилган жиноий ишни бекор қилди. Сиёсатчи ўзига қарши қўйилган қолган учта жиноий ишни тугатишга чақирди.
Москва транспорт бошқармаси делегацияси Ўзбекистон кўчалари ва йўлларида ҳаракатни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва хавфсизликни оширишга кўмаклашиш мақсадида Тошкентга келди.
Тошкентда Америка технологиялар университети очилиши режалаштирилмоқда. У фаолиятини 2024/25 ўқув йилидан бошлайди ва муҳандислик, архитектура, IT, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт каби йўналишларда кадрлар тайёрлайди. Битирувчиларга АҚШ университетларининг дипломи берилади.
BYD Uzbekistan Factory хитойлик ҳамкорлар билан Ўзбекистонда янги автомобиль моделларини ишлаб чиқариш бўйича шартномалар тузди. BYD Seagull ва E2 эҳтимолий ишлаб чиқариш учун тақдим этилган ва лабораторияларда синовдан ўтказилмоқда.
Антикоррупция агентлиги UzAuto Motors ўтказган 1,3 млрд сўмлик давлат харидида қонун бузилиши ҳолатини аниқлади. Тендерда иштирок этган икки корхона раҳбарлари яқин қариндош бўлган. Ҳозирда харид натижаларини бекор қилиш, айбдорларга чора кўриш ишлари олиб борилмоқда.
Таъмирлаш ишлари сабаб вақтинча (20 июль — 7 август) ёпилаётган Урганч халқаро аэропортидан Нукус аэропортигача бепул трансфер йўлга қўйилади. Автобуслар йўловчиларга жўнаб кетишда ҳам, учиб келишда ҳам хизмат кўрсатади. Uzbekistan Airports махсус жадвални эълон қилди.
Қарши шаҳрида хитойлик ҳамкорлар билан бирга қуёш панеллари ишлаб чикариш корхонаси қурилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 13 млн долларга тенг. Корхона тўлиқ қувватда ишлаганда бир йилда 150 МВт ҳажмдаги маҳсулот ишлаб чиқариши кутилмоқда.
Oson Apteka иловаси 1000 кун ичида Google Play`да 1 млн марта юклаб олиш босқичидан ўтди ва Ўзбекистонда дори-дармонларни излаш бўйича машҳур хизматлардан бирига айланди.
АҚШ президенти Жо Байден Дональд Трампга суиқасд уюштирилганидан кейин халққа қилган мурожаатида Америка сиёсатидаги «шиддатни пасайтириш» ва зўравонликнинг одатий ҳолга айланишининг олдини олишга чақирди. Трампнинг ўзи суиқасдни «жуда сюрреал тажриба» деб атади. Суиқасднинг мақсади номаълум.
Солиқ қўмитаси сунъий интеллектга асосланган DavrOn номли виртуал ёрдамчини ишга туширди. У солиқ тўловчиларга тегишли маълумотлар ва солиқ ва солиққа тортиш масалалари бўйича персонал маслаҳатлар бериши мумкин. Бу қўмитанинг СИга асосланган учинчи хизматидир.
Январь-июнь ойларида умумий пул тушумлари 385 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга қараганда 30 фоизга ўсди. Банк карталаридаги пулларнинг 23 фоизи нақдлаштириб олинди (2023 йилнинг мос даврида 24 фоиз эди). Нақд пуллар улуши 3,7 фоиз бандга пасайиб, 21,1 фоизни ташкил қилди.
Шўрчи туманида тарғил сиртлонни ўлдирган фуқаронинг шахси аниқланди. Ҳолат туфайли табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етган. Экологлар бу тур Халқаро ва Қизил китобга киритилгани, Ўзбекистон бўйича фақат шу вилоятда борлиги, унинг ўта ноёб эканини айтмоқда.
Энди янги АГТКШлар қуриш учун табиий газ тармоқларига уланиш бўйича техник шартлар ва лицензия фақат Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Энергетика вазирлигининг тақдимномасига кўра берилади. 1 январдан бошлаб эса «UZINFOCOM» автоматлаштирилган тизимларига уланиш талаби мажбурий ҳисобланади.
Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво бироз булутли бўлади, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Чоршанбадан то иш ҳафтаси охиригача ёғингарчилик кузатилмайди, ҳарорат +34…+37, жануб ва чўл ҳудудларда +38…+40 даражагача бўлади.
Жиззах вилоятида Damas ҳайдовчиси ҳайдовчилик гувоҳномасисиз 14 нафар (автомобиль 7 кишига мўлжалланган) йўловчини ташиди.
Korzinka cупермаркетлар тармоғига нисбатан иш қўзғатилди. Рақобат қўмитаси компаниянинг «энг арзон нарх» деб эълон қилган маҳсулотларининг нархи бошқа супермаркет ва бозорлардаги нархлардан фарқ қилмаслигини аниқлади. Қўмитага кўра, буни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолат дейиш мумкин.
Норин туманида ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланган корхона тизимга 2,3 млрд сўмлик зарар етказди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, корхонанинг норасмий раҳбари процессуал тартибда ушланди.
Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатида Испания Англияни мағлуб этиб, тўртинчи бор турнир ғолибига айланди. «Тактика» жамоаси Берлиндаги финал ҳақида ўз фикрлари билан бўлишади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг