Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини касб байрами билан табриклади.
Ўзбекистон валюта бозорининг эркинлаштирилиши оқибатларини енгиллаштириш учун Жаҳон банки заёмини жалб этмоқчи.
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади, ташриф санаси ҳозирча белгиланмади.
Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида ер силкиниши қайд этилди, зилзила ўчоғи Жиззах вилоятида жойлашган.
Modern Lift Systems компанияси Гулистонда йилига 300 та лифт ва 200 та эскалатор ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Тошкентда Кичик ҳалқа йўлидаги йўл ўтказгич очилди. У 2008 йилда демонтаж қилинган эди.
Президент қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили лавозими жорий этилди.
Тошкентда пойтахтнинг «криминал авторитет» номига даъвогарлик қилган Аббосхон Ходжаев қўлга олинди.
ЕТТБнинг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталя Ханженкова Сенатда, ССП ва вазирликларда учрашувлар ўтказади.
Нурулло Отахонов қидирувдалиги боис Туркиядан келиши билан қўлга олинган. Ҳозирда тергов тадбирлари олиб борилмоқда.
Дилшод Нуралиев футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар термаси бош мураббийи лавозимини тарк этди.
Жорий ўқув йилидан бошлаб академик лицейларда ўқиш муддати икки йилга қисқарди.
13 йиллик танаффусдан сўнг АҚШ Эксимбанки Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқда.
Ўзбекистон етти йил давомида Американинг Nukem компаниясига 300 млн долларлик уран концентратини етказиб беради.
Ўзбекистон суверен кредит рейтингини олишга тайёргарликни бошлади. Citibank маслаҳатчи бўлиши мумкин.
Наманганда ЕХҲТ билан ҳамкорликда умумий узунлиги 2,2 км бўлган велойўлак очилди.
30 сентябрь ва 1 октябрь кечаси Ўзбекистон бўйлаб совуқ тушиши мумкин.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Жасурбек Ибрагимов ўлими тўғрисидаги иш бўйича биринчи мажлис бўлиб ўтди.
ГФРнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Гюнтер Оверфельд ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Ромитан туманида 166 кишида овқатдан заҳарланиш қайд этилди. Айни пайтда 94 киши даволанмоқда, қолганлар уйларига жўнатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг