Ижтимоий тармоқларда «Боқий Бухоро» парки шаҳар чеккасида қурилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳокимликка кўра, бу хабарлар «ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди». Ҳозирда лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуддаги бинолар тўлиқ демонтаж қилинмоқда, қурилиш майдони 90 фоиз тайёр ҳолга келтирилган.
Шаҳрисабзда 14 ёшли қизни 7 ой қулликда сақлаб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган аёл ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди. Аёл ЖКнинг икки моддаси бўйича 7,5 йилга, икки эркак уч модда билан 9 йилга қамалди. Бу каби жиноятлар учун жазо юмшатилмайди, деб ёзди болалар омбудсмани.
Президент ижтимоий ҳимоя соҳасига оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Таклифлар орасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун шароитларни кенгайтириш, жумладан, биноларни экспертизадан ўтказиш, чорраҳаларни мослаштириб бориш, электрон интерактив харита яратиш мавжуд.
Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 14 июлдан 28 июлга қадар ўтказилади. Мандат 21−22 августда эълон қилинади.
Хитойнинг Henan компанияси Ўзбекистондаги кўмир конини ўзлаштириш учун 400 млн доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Туркиянинг Bab Energy ve Petrol Urunleri A.S компанияси эса Тошкент вилоятида бойитилган каолин ишлаб чиқариш ниятида.
Ўзбекистон аэропортларида биринчи ярим йилликда 53,3 мингта рейс амалга оширди, бу ўтган йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 37 фоизга кўпдир. Ўтган даврда жами 6,3 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилди ва уларнинг оқими 36 фоизга ошди.
Ўзбекистон BYD билан В, С ва бюджет автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди. Уларнинг намуналари хитойлик ҳамкорлар синовидан ўтказиш учун лабораторияга топширилди. Аввалроқ завод 3 та янги модель: E2, Seagull ва Yuan`ни ишлаб чиқаришни режалаштираётгани хабар қилинганди.
Президент бюджет маблағларининг сарфланиши устидан назоратни кучайтириш бўйича таклифлар билан танишди. Ҳисоб палатаси бюджетдан ташқари жамғармалар ва ташқи қарз ҳисобидан қилинган харажатларни қамраб олиш имконини берувчи консолидациялашган бюджет аудитини ўтказишни таклиф этмоқда.
Ўзбекистонда бизнес ва бошқа юридик шахслар илгари электр энергияси учун 1 кВт/соат 900 сўм бўлган тарифда белгиланган лимитдан 10 фоизга ошиб кетса, 960 сўмдан тўларди. Энди ортиқча ҳажмга 2 бараваргача бўлган тариф (1800 сўм) қўлланади. ҲЭТ янги қоидаларни тушунтирди.
Ўзбекистонда 1 октябрдан давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар улар тузилишидан олдин жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. Шунингдек, 1 декабргача давлат харидлари тизимининг мобил иловалари яратилади.
UZTELECOM ёз мавсумини унутилмас қилиш учун «қайноқ» акцияларни — Barakalla 3.0 акцияси билан «олтин» рақамларга 90% гача чегирмалар ва икки баравар кўпайтирилган интернет-трафик таклиф қилмоқда.
Сергели туманида юқори тезликдаги Spark қарама-қарши йўлдаги 2 та машинага бориб урилганди. ЙҲХБ ҳодиса оқибатида бир йўловчи вафот этгани ва 2 киши шифохонага ётқизилганини маълум қилди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг Туркияда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёллар билан учрашувлари давомида Силиври депорт марказидан 34 нафар аёл озод этилиб, ватанга қайтарилди. Яна 3 нафари озодликка чиқарилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов хусусий университетларга лицензия бериш тўхтатилганини (сўнгги бор 2023 йил октябрда берилган) айтиб, буни таълим сифати ва ишсизлик билан боғлади. Вазирлик бундай лицензия беришни такомиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.
Ўзбекистон электр энергияси бозорига хусусий сармояни жалб қилиш кўзда тутилган қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Қонунда самарали, шаффоф ва рақобатбардош электр энергияси бозорининг ривожланишини қўллаб қувватлаш кўзда тутилган.
Сергели туманида юқори тезликдаги Spark бетон тўсиқ устидан учиб ўтиб, қарама-қарши йўлдаги Honda ва Spark билан тўқнашди. Оқибатда 3 киши жароҳатланди.
Тўрт кишидан иборат гуруҳ банк ходимидан дастурий таъминот ва ҳисоб рақамларига кириш учун кодлар сотиб олиб, 370 млрд сўм (29,3 млн доллардан ортиқ) ўғирламоқчи бўлди. Улар хориждаги ҳисобрақамларга ўтказиш учун 189 млрд сўмни конвертация қилмоқчи бўлганида қўлга тушди.
Хитой ҳукумати, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини биргаликда амалга оширишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди. Транспорт вазирлиги ушбу шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Жамол Носиров Бухоро вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бухоро шаҳрига 3 йил ҳокимлик қилган Носиров май ойида соғлиғи ёмонлашгани учун ишдан кетганди.
«Ўрта Чирчиқ тумангаз» газ таъминоти бўлими бош муҳандиси 8,5 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди. У тадбиркорга цехни газ тармоғига улашга рухсат беришини ва электрон ҳисоблагич ўрнатиб беришини айтган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг