Сенатнинг 54-ялпи мажлиси 10 июль куни чақирилади. Сенаторлар Шаҳарсозлик кодексига ўзгартиришлар киритиш, Туркманистон ва Туркия билан тузилган битимларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни кўриб чиқади. Шунингдек, экология соҳасига оид парламент сўрови натижалари тингланади.
Андижон шаҳрида Cobalt ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган вояга етмаган қизни уриб юборди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди.
Шавкат Мирзиёев ва Хитой парламенти раҳбари Чжао Лэцзи Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда ХХР Ўзбекистоннинг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаши, мамлакатларнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги каби масалаларни муҳокама қилди.
Тожикистонда соат 18:04 да содир бўлган зилзила кучи Сурхондарё вилояти туманларида ҳам сезилди (2−3 балл).
Open Budget таркибидаги «Менинг боғим» лойиҳасининг 1-мавсумида 215 та ташаббус ғолиб бўлди. Уларни молиялаштиришга 48,6 млрд сўм йўналтирилади.
Россиянинг Украина шаҳарларига уюштирилган кенг кўламли ракета ҳужуми оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 65 дан ортиқ киши жароҳатланди. Киевда мамлакатдаги энг йирик болалар шифохонасига жиддий зарар етди.
Ўзбекистонда олти ойда 550 млрд 290 млн сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Ўтказилган назорат тадбирларида 4537 та истеъмолчи қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйган.
Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов ишчи гуруҳ билан бирга Юнусобод туманидаги Собиробод маҳалласига борди ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Ҳоким дўконлардан бирига кириб, сифати бузилган маҳсулотлар ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаётганидан норозилигини билдирди.
Хатирчида 8 ёшли қизнинг вафотига сабаб бўлган ЙТҲ ортидан 2 ҳайдовчи қамоққа олинди. Иккиси ҳам йўлда бир-бирини қувиб ўтишга уринган. Улардан бири олти ойда 12 маротаба тезликни ошириб ҳайдаган. Пиёдалар ўтиш жойига эса пул ажратилмагани сабабли тугмали светофор қурилмаси ўрнатилмаган бўлган.
Сўл партияларнинг «Янги халқ фронти» коалицияси Франциядаги парламент сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозониб, 182 ўринни қўлга киритди. Биринчи турда ғалаба қозонган ўта ўнглар учинчи бўлди.
Шоҳрухмирзо Мамажонов Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тайинловга қадар у ССВ Фан-таълим ва инновациялар бошқармаси Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Ҳукумат автомобиллар учун экостикерлар жорий қилиш вақтини ўзгартирди. Уларни чиқариш 1 июндан бошланиши режалаштирилганди, бироқ 2025 йилнинг 1 мартига қолдирилди.
Ўзбекистонда сешанбадан ҳаво ҳарорати кўтарилиб, иш ҳафтаси охиригача +35…+39 даража атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда 12 июлгача қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Рақобат қўмитаси Maxam-Chirchiq маҳсулотлари нархини белгилашда меъёрий ҳужжатларга риоя этилмагани учун минерал ўғитлар нархи 10−15 фоизга ошганини маълум қилди. Корхонага нисбатан иш қўзғатилди.
Самарқанд шаҳридаги қурилиш майдонида 4 туп қимматбаҳо ва 1 туп кам қимматли дарахтлар илдиз қисми билан қазиб ташлаб, йўқ қилинди. Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Yandex Uzbekistan кузда мамлакатдаги бизнесини ривожлантириш ва хизматларни кенгайтириш мақсадида Тошкентда офис очишни режа қилмоқда. Компания ўзбекистонлик дастурчилар учун IT-амалиёт дастурини ҳам ишга туширади.
Ангрен шаҳрида 157 км/соат тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 3,4 млн сўм жаримага тортилди. У «бундай тезликда ҳайдаш мумкин эмаслигини билмаганини» айтди. У Instagram`да болалар йўлда нобуд бўлаётгани ҳақидаги изоҳларга жавобан уларнинг тақдири туғилгунга қадар белгилаб бўлинганини таъкидлаганди.
1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жарима юзасидан шикоят қилишлари мумкин.
Ўзбекистондаги етакчи дистрибюторлик компанияларидан бири Balton Trading Asia вакиллари 3PL хизматлари ва уларнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди, шунингдек, 18 минг квадрат метр майдонда «A+» тоифадаги республикада ягона «яшил» омборни тақдим этди.
Пойтахт ЙҲХБнинг Юнусобод туманидаги рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими («Гвардейская») реконструкция қилиш учун ёпилади. Ҳайдовчилар шаҳардаги бошқа бўлинмаларга мурожаат қилишлари мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг