Эндиликда автомобилни тасарруф этиш (сотиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш) ишончномасини нотариусга бормасдан ҳам тасдиқлатиш мумкин. Қолаверса, яна иккита нотариал хизмат онлайн форматга ўтказилди.
Июнь охирида Ўзбекистонда сабзавот ва мевалар ҳамда деярли барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг мавсумий пасайиши фонида 0,2 фоизли дефляция қайд этилди. Шу билан бирга, йиллик инфляция 10,6 фоизгача тезлашди. Дори-дармонлар нархи ошишда давом этмоқда, давлат боғчалари тўлови эса ошди.
Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори 10 минг доллар пора олгани айтилмоқда. У тадбиркорга сув тежовчи технологияларни ўрнатиш масалаларида кўмаклашишини билдирган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.
Самарқандда фуқароларни 18 минг доллар эвазига Англияга, Андижонда 3 минг эвазига Канадага ноқонуний ишга юбормоқчи бўлганлар ушланди. Қорақалпоғистонда эса 1,5 минг долларга Сербия ёки Болгарияга виза олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди.
Самбо бўйича катталар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 8 та олтин, 1 та кумуш ва 10 та бронза медални қўлга киритди. Улар бу натижа билан иккинчи ўринни банд қилди.
Бухоро шаҳрида кўп қаватли уйлар қуриш билан шуғулланган «Ҳумо Азия» МЧЖ раҳбари қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Шаҳарнинг Ислом Каримов ва Садриддин Айний кўчаларидаги кўп қаватли уйларни сотиб олиш учун шартнома имзолаган фуқаролардан Тергов бўлимига мурожаат қилишлари сўралди.
Сирдарё туманида Isuzu юк машинаси ичида 14 нафар йўловчиси бўлган автобус билан тўқнашди. Оқибатда автобус ағанади, бир киши жароҳатланди.
Навоий вилоятида божхона хизмати ходимлари 1,2 млрд сўмлик сохта пулларни ёқиб юборди. Шунингдек, ноқонуний фаолиятдан олиб қўйилган 13,6 минг қути тамаки маҳсулотлари, 30 та электрон сигарет ва тиббий воситалар ҳам ёқиб юборилди. Фото.
Давактив агентлиги радиоэлектрон жиҳозлар учун электрон техника ва интеграл микросхемалар ишлаб чиқарувчи «Фотон» корхонасининг 85,58 фоиз давлат улуши Havvo Group МЧЖга 151 млрд сўмга сотилганини маълум қилди.
IT-тадбиркор электр таъминотининг тез-тез узилишидан шикоят қилди, шу сабабли у хорижий ҳамкорлари олдидаги мажбуриятларини бузмоқда. Тадбиркор электр тармоқлари корхоналарига нисбатан жавобгарлик жорий этишни таклиф қилди. Бизнес-омбудсман ҳозирда шундай таклиф ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
Ўзбекистонда ёз ойларида 100 минг ёшни иш билан таъминлаш учун қурилиш отрядлари ташкил этиш режалаштирилмоқда. Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб, коллеж ва техникум ўқувчиларини касбга ўргатиб, иш бераётган тадбиркорларнинг харажатлари солиқ базасидан чегириб ташланади.
Фарзандлари билимли, истеъдодли, ўзининг кучи ва салоҳиятига ишониб, олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг истиқболи, албатта, ёруғ бўлади, деди президент ёшларга йўллаган табригида. Давлат раҳбари ёшларни шундай тарбиялаш учун барча имкониятларни сафарбар қилишга ваъда берди.
Тармоқларда Жиззахдаги «Наврўз» боғида 5 мингта шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Экология вазирлиги шарлар ёрилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилганини билдирди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун вазирлик шарларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона тўловларини 10 бараварга оширишни таклиф қилмоқда.
Telegram асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга қилган сафари таассуротлари билан ўртоқлашди. У мамлакатда аҳолининг 70 фоиздан ортиғи ва деярли барча корхоналар фойдаланадиган платформанинг машҳурлигидан фахрланишини таъкидлади.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Уни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, қатор саноат ва ижтимоий соҳа объектларини ҳам бориб кўриш режалаштирилган.
Оммавий тадбирларда фуқароларга реклама, акция кўринишида озиқ-овқат ва буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди. Қолаверса, ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш ҳам мумкин эмас. Янги қарор бўйича назоратни Миллий гвардия ва ИИВ амалга оширади.
Қўқон шаҳрида блогер фуқароларга сохта тўппонча ўқталиб, буни видеога олди. Суд унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Блогер йил бошида ҳам автомобиль йўлида столга ўтирганча овқатланаётгани учун жаримага тортилганди.
Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тило Клиннер мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунламоқда. У мазкур лавозимда 2021 йилдан буён ишлаб келаётганди.
Якшанбага ўтар кечаси Қамчиқ довонида Iveco юк машинаси бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ, машиналар икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
Сентябрь ойида телебошловчи Рамина Ягафарова Тошкентдаги хусусий клиникалардан бирида вафот этди. Экспертиза ўлим сабаби нотўғри даволаш эканлигини кўрсатди. Прокуратура жиноий иш қўзғатишдан бош тортди. Клиника унинг синглисига ҳужжатларни топширмаган ва ССВ оиланинг сўровларига жавоб бермаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг