Қорақалпоғистонда профилактика инспектори ўзига бириктирилган маҳаллада истиқомат қилувчи кекса ёшдаги фуқарони мажбуран шифохонага жойлаштириб, унинг уйи ва пулини ўзлаштириб олгани аниқланди.
Беруний туманида ўнга яқин боғча боласини олиб кетаётган Nexia ЙТҲга учради. Икки бола (6 ва 3 ёш) туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилгани ва уларнинг соғлиғи жойида экани билдирилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан стратегик шерикчилик тўғрисидаги шартнома имзолади. Ҳужжат иштирокчилардан бирига тажовуз қилинганда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
Президент таълим сифати ва педагоглар малакасини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда 2025 йил сентябрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи билдирилди.
Германия ҳукумати Ўзбекистон билан Германиядан афғон қочқинларини депортация қилиш имконини берувчи келишувни тузиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб ёзмоқда Bloomberg. Бундай келишув Берлинга «Толибон» билан бевосита келишувлардан тийилиш имконини беради.
Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев янги ўйинчиларнинг кириб келишидаги тўсиқларни олиб ташлаш орқали ички бозорларни очишга чақирди. Унинг айтишича, самарасиз давлат корхоналарининг улушлари хусусий компаниялар қўлига ўтганда, монополиянинг янада ёмонроқ версияси юзага келиши мумкин.
«Ўзэнергосотиш» компаниясига Жаҳонгир Обиджонов раис, Шоҳруҳ Карабаев эса унинг биринчи ўринбосари в.б. этиб тайинланди. Ташкилот ўз ишини 1 июлдан бошлайди ва электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ҳамда сотиш функциясини бажаради.
Ўзбекистонда иш ҳафтаси охиригача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳарорат 34−39 даража, баъзи ҳудудларда +41 даражагача иссиқ бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, шунингдек, чанг-тўзонли шамоллар эсиши этимоли бор.
Жиззах шаҳрида фуқарони 14 300 доллар эвазига АҚШга юборишини айтиб, Жанубий Африкага жўнатган шахс ушланди. У Африкада чорасиз қолиб кетган фуқаронинг вазиятини ўнглаш учун яна 6700 доллар олаётган пайтда қўлга олинган.
Қозоғистонда эркак ўз васийлигидаги ўзбекистонлик қиз жиянларига жинсий зўравонлик қилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинди. Ҳозирда 12 ва 17 ёшли қизларга васий тайинлаш ва уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги дипломатик ваколатхонасини умумий ҳисобда 25 йил бошқарган Виталий Фен 77 ёшида вафот этди.
Ширин шаҳрида Nexia 2 автомобили Жанубий Мирзачўл каналига қулади. Оқибатда ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчи ҳалок бўлди.
Янгиқўрғон туманида 1995 йилда туғилган аёл оилада юзага келган келишмовчилик сабаб ўзини ёқиб юборди ва вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Beeline Uzbekistan мобил абонентлари интернет хизматлари ва бошқа хизматлар ишида узилишларга дуч келмоқда. Компания авария-тиклаш ишлари ҳақида хабар берди.
Ўзбекистонда аёлларнинг эркаклар билан бир хил даражада маош олишини таъминлаш 700 мингдан ортиқ одамни камбағалликдан чиқаришга ёрдам беради. Бу Жаҳон банки томонидан тайёрланган «Ўзбекистонда гендер тенглиги таҳлили» ҳисоботида келтирилади.
Чилонзорда Chevrolet Menlo, Nexia-2 ва икки «Жигули» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа оқибатида ҳайдовчилардан бири жароҳатланди.
Тошкентдан чиқишдаги Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4Р12 автомобиль йўли кесишмасида янги туннель очилди. Энди Чорвоқ томон кетаётган ҳайдовчилар юқорида қайд этилган чорраҳада ҳосил бўладиган тирбандликда туришлари шарт эмас. Фото ва схема.
Бектемир туманида электробус ҳайдовчисини бир неча киши калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ жанжал автобус бекатда тўхтаган вақтида ортидан 2 та енгил автомашина тўқнашгани сабабли келиб чиққани, терговга қадар текширув кетаётганини билдирди.
Иш ҳақи Россиядаги маошлар билан рақобатлаша оладиган Ўзбекистонда қурилиш саноатининг ривожланиши ушбу мамлакатга меҳнат муҳожирлари оқимининг янада қисқаришига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили маълум қилди.
Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларни табиий яшаш муҳитидан аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудларга тушиб қолганда ҳимоялаш, қутқариш ва жонсизлантириш тартиби бўйича лойиҳа муҳокамага қўйилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг