Юнусободдаги эман дарахтлари кесилмаяпти, кўчириляпти — Экология бошқармаси
22 май 2024, 22:32 2

Юнусободдаги эман дарахтлари кесилмаяпти, кўчириляпти — Экология бошқармаси

Тошкент шаҳри Экология бошқармаси собиқ МХХ биноси олдидаги 26 туп эман дарахти кесилмаётганини, аксинча бошқа ҳудудга белгиланган тартибда кўчириб ўтқазилаётганини маълум қилди. Ушбу дарахтлар кейинги 3 йил давомида доимий парвариш остида бўлади, дея таъкидлади бошқарма.

Нодирбек Сайфуллаев ЎзДСМИ ректори этиб тайинланди
22 май 2024, 21:41

Нодирбек Сайфуллаев ЎзДСМИ ректори этиб тайинланди

ПА Маданият ва санъатни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимида ишлаб келаётган Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланди. У бундан аввал Миллий рассомлик ва дизайн институтига ҳам ректорлик қилган.

Shaffof газ «заправка»лари эгалари ва ходимларига нисбатан ҳукм чиқарилди
22 май 2024, 20:42

Shaffof газ «заправка»лари эгалари ва ходимларига нисбатан ҳукм чиқарилди

Суд Shaffof метан «заправка»лари эгалари ва ишчиларига ҳукм ўқиди. Иш материалларида 447,5 млрд сўмлик солиқларни тўламаганлик, 1,37 трлн сўмлик савдо қоидаларини бузиш, жиноий даромадларни легаллаштириш ҳолатлари қайд этилган. Асосий айбланувчилар — ака-ука Тошматовлар — 9 йил 2 ойга қамалди.

UNG Petro, Чиноз НҚИЗ ва «Ўзбекнефтгаз»нинг нефть ускуналари қанчага баҳоланади?
22 май 2024, 19:33

UNG Petro, Чиноз НҚИЗ ва «Ўзбекнефтгаз»нинг нефть ускуналари қанчага баҳоланади?

UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари ва Чиноз НҚИЗни сотиш 2024 йил иккинчи чораги учун инвестиция дастурига киритилган. Бир неча ой олдин «Ўзбекнефтгаз»дан ушбу объектларни бошқа компания сотиб олгани хабар қилинганди. Кўрсатилган нарх (нефть ускуналари билан бирга) — 70 млн доллар.

Андижондаги боғчада тарбиячи шеригини урган болани калтаклади
22 май 2024, 19:17

Андижондаги боғчада тарбиячи шеригини урган болани калтаклади

Андижондаги боғчада тарбиячи шериги билан жанжаллашган боланинг юзига урди. Боланинг отаси ИИБга ариза берди, ҳозирда текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ANORBANK «Ўзбекистон тижорат банкларининг энг яхши мобил иловалари» рейтингида биринчи ўринни эгаллади
22 май 2024, 19:00

ANORBANK «Ўзбекистон тижорат банкларининг энг яхши мобил иловалари» рейтингида биринчи ўринни эгаллади

ANORBANK 2024 йилда кетма-кет тўртинчи марта SNS Ratings агентлиги томонидан тузилган «Ўзбекистон тижорат банклари мобил иловаларининг якуний рейтинги»да ўз етакчилигини сақлаб қолди.

ИҚМК банкларга ипотека кредитлари учун ресурслар ажратиш тўхтатилганини рад этди
22 май 2024, 18:04 1

ИҚМК банкларга ипотека кредитлари учун ресурслар ажратиш тўхтатилганини рад этди

Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси банкларга иккиламчи уй-жой сотиб олиш бўйича кредитлар бериш учун имтиёзли ресурслар ажратиш тўхтатилмаганини маълум қилди.

Наманганда ободонлаштириш ходимларини алдаб, уларнинг номига кредит олган шахс ушланди
22 май 2024, 17:11

Наманганда ободонлаштириш ходимларини алдаб, уларнинг номига кредит олган шахс ушланди

Наманган вилоятида ўзини ҳокимлик ишчиси сифатида таништириб, ободонлаштириш бошқармасининг 4 нафар аёл ходимасини алдаб, уларнинг номига кредит расмийлаштирган шахс қўлга олинди. У 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

«Асакабанк» «Йил бренди 2023» мукофоти билан тақдирланди
22 май 2024, 17:00

«Асакабанк» «Йил бренди 2023» мукофоти билан тақдирланди

18 ва 19 май кунлари «Йил бренди 2023» мукофоти билан тақдирлаш маросимида «Асакабанк» АЖ «Молия.Банклар» йўналиши бўйича мукофотни қўлга киритди.

23−26 май кунлари тоғли ва тоғолди ҳудудларда сел тошқини хавфи мавжуд
22 май 2024, 16:57

23−26 май кунлари тоғли ва тоғолди ҳудудларда сел тошқини хавфи мавжуд

23−26 май кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, сел ва тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.

31 май, 1−2 июнь кунлари Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнайди
22 май 2024, 16:53

31 май, 1−2 июнь кунлари Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнайди

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 31 май, 1−2 июнь кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади.

Турколог ва таржимон Рамиз Асқар вафот этди
22 май 2024, 16:50

Турколог ва таржимон Рамиз Асқар вафот этди

Ёзувчилар уюшмаси фахрий аъзоси, турколог ва таржимон Рамиз Асқар 70 ёшда вафот этди. У Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб» асари ва «Хамса»сини озарбайжон тилига таржима қилиб, Бокуда чоп эттирган. «Дўстлик» ордени соҳибининг озарбайжончага ўгирган «Бобурнома» асари Ислом Каримовга совға қилинган.

Самарқандда 70 ёшли маст ҳайдовчи 2-синф ўқувчисини уриб юборди
22 май 2024, 16:06

Самарқандда 70 ёшли маст ҳайдовчи 2-синф ўқувчисини уриб юборди

Нарпай туманида маст ҳолда машина бошқарган 70 ёшли эркак 2-синф ўқувчисини уриб юборди. Оқибатда унинг қўли синди. Эркак аввал ҳам спиртли ичимлик ичиб машина бошқаргани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилганди. «Энди ичмайман, машина ҳам ҳайдамайман», — деди у.

Қатор ЕИ давлатлари «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун туфайли Грузияга қарши санкциялар киритмоқчи — FT
22 май 2024, 15:59

Қатор ЕИ давлатлари «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун туфайли Грузияга қарши санкциялар киритмоқчи — FT

Европа Иттифоқининг тўртта давлати «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун туфайли Грузияга қарши санкциялар қўллашни таклиф қилмоқчи. Эҳтимолий чекловлар қаторига Грузия фуқаролари учун ЕИда визасиз режимни бекор қилиш киради.

Ўзбекистон ва Озарбайжон тижорий онлайн платформани яратмоқчи — Лазиз Кудратов
22 май 2024, 15:51

Ўзбекистон ва Озарбайжон тижорий онлайн платформани яратмоқчи — Лазиз Кудратов

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукумати тадбиркорлар учун онлайн-тижорат платформасини яратиш ва 1 млрд долларлик савдо айланмасига эришишни режалаштирмоқда, деди инвестициялар вазири Лазиз Кудратов. У, шунингдек, Озарбайжон раҳбарининг август ойида Тошкентга ташрифи режа қилинганини айтди.

Тошкент вилоятида маҳкумни бошқа колонияга кўчиришни ваъда қилганлар ушланди
22 май 2024, 15:41

Тошкент вилоятида маҳкумни бошқа колонияга кўчиришни ваъда қилганлар ушланди

Ички ишлар вазирлиги ходимлари 1000 доллар олаётган икки шахсни қўлга олди. Улар маҳкумни таниши орқали Бўка туманидаги 43-сонли манзил колониядан Оҳангарон ёки Олмалиқдаги колонияга кўчиришни ваъда қилган.

Ўзбекистон Каспий денгизида газ қазиб олиш бўйича Озарбайжон лойиҳасига қўшилиши мумкин
22 май 2024, 15:18

Ўзбекистон Каспий денгизида газ қазиб олиш бўйича Озарбайжон лойиҳасига қўшилиши мумкин

«Ўзбекнефтгаз» компанияси Озарбайжонда газ қазиб олиш лойиҳасига қўшилиши мумкин, дея маълум қилди Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов. Гап Каспий денгизидаги «Шаҳ-Дениз» лойиҳаси ҳақида кетмоқда.

Фарруҳ Миразизов тиббиётда инновацияларнинг муҳим роли ҳақида гапирди
22 май 2024, 15:00

Фарруҳ Миразизов тиббиётда инновацияларнинг муҳим роли ҳақида гапирди

Фармацевтика соҳасининг етакчи мутахассисларидан бири Фарруҳ Миразизов маълумотларни таҳлил қилиш, янги дори воситаларини излаш ва тадқиқот жараёнларини оптималлаштириш лойиҳасини жорий этди.

1,5 млрд доллар: Ўзбекистон жаҳон молия бозорларига навбатдаги суверен халқаро облигацияларни чиқарди
22 май 2024, 13:42

1,5 млрд доллар: Ўзбекистон жаҳон молия бозорларига навбатдаги суверен халқаро облигацияларни чиқарди

Ўзбекистоннинг умумий қиймати қарийб 1,5 млрд долларга тенг навбатдаги суверен халқаро облигациялари 3 та валютада жаҳон молия бозорларида жойлаштирилди. Облигациялардан тушган маблағ Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

«Тоза ҳаво сари» шиори остида IT ECO FEST бўлиб ўтди
22 май 2024, 13:00

«Тоза ҳаво сари» шиори остида IT ECO FEST бўлиб ўтди

4−5 май куни Тошкентда анъанавий баҳорги IT ECO FEST 2024 эко-фестивали бўлиб ўтди. Фестиваль «Тоза ҳаво қани?» ва «Тоза ҳаво сари» шиорлари остида ташкил этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг