Дзюдочи Шарофиддин Болтабоевнинг «Катта дубулға»даги олтини жамоа учун ягона медаль бўлди
13 май 2024, 14:26

Дзюдочи Шарофиддин Болтабоевнинг «Катта дубулға»даги олтини жамоа учун ягона медаль бўлди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) Остонада ўтган «Катта дубулға» турнирида олтин медалга эга чиқди. У ўз вазни доирасидаги спортчиларнинг дунё рейтингида 18-ўринда бормоқда.

Сурхондарёда Tracker юк машинасига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
13 май 2024, 13:33 2

Сурхондарёда Tracker юк машинасига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Шеробод туманида Tracker ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги юк машинасига урилди. Оқибатда 59 ёшли ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчи аёл воқеа жойида вафот этди. Тармоқларда ЙТҲга йўлдаги чуқурлик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Қирғизистондаги зилзила кучи Наманганда ҳам сезилди
13 май 2024, 12:00

Қирғизистондаги зилзила кучи Наманганда ҳам сезилди

13 май соат 11:44 да Қирғизистонда магнитудаси 3,9 га тенг бўлган зилзила юз берди. Ер силкиниши кучи Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Косонсой туманларида ҳам сезилди.

Иқтисодий тенгсизликнинг кучайиши Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш суръатини секинлаштирди
13 май 2024, 11:57

Иқтисодий тенгсизликнинг кучайиши Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш суръатини секинлаштирди

Халқаро стандартлар бўйича 2015−2022 йилларда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2 баробар — 17 фоизгача камайди. ЖБга кўра, ўсаётган иқтисодий тенгсизлик камбағалликни қисқартириш темпини секинлаштирди. Энг бой фуқаролар даромади аҳолининг энг камбағал қатламиникига қараганда 5 баробар тезроқ ўсди.

2024 йилнинг илк 3 ойида Ўзбекистонга 1,5 млн сайёҳ келди
13 май 2024, 11:46

2024 йилнинг илк 3 ойида Ўзбекистонга 1,5 млн сайёҳ келди

Январь-март ойларида Ўзбекистонга 1 млн 519,3 минг нафар сайёҳ ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 2,1 фоизга юқори. Келувчиларнинг энг кўпи Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларидир.

Ҳафта ўрталарида ҳаво 33−36 даражагача исийди
13 май 2024, 11:11

Ҳафта ўрталарида ҳаво 33−36 даражагача исийди

Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати кўтарилиб, 33−36 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудалардаги айрим жойларда 38 даражагача иссиқ бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат 25−30 даражагача пасаяди.

Хоразмда 72 ёшли эркак хотинини болта билан чопиб ўлдирди
13 май 2024, 11:01

Хоразмда 72 ёшли эркак хотинини болта билан чопиб ўлдирди

Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи эркак хотини билан уни сеҳр-жоду қилганликда айблаб, жанжаллашган. Жанжал вақтида эркак хонада турган болта билан хотинига 17 маротаба зарба берган. Аёл воқеа жойида вафот этган. Суд эркакни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Сергей Шойгу Россия мудофаа вазири лавозимини тарк этди
13 май 2024, 10:57

Сергей Шойгу Россия мудофаа вазири лавозимини тарк этди

Сергей Шойгу 2012 йилдан бери ишлаб келаётган мудофаа вазири лавозимидан бўшатилиб, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди. Путин, шунингдек, бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Андрей Белоусовни янги мудофаа вазири этиб тайинлашни таклиф этди.

Telegram`да ҳавола юбориш орқали банк карталаридан пул ўғирлаб келган йигит ушланди
13 май 2024, 10:00

Telegram`да ҳавола юбориш орқали банк карталаридан пул ўғирлаб келган йигит ушланди

Тошкентда фуқаронинг банк картасидан 11,7 млн сўм пул ўғирланди. Аниқланишича, бу жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи 20 ёшли йигит содир этган. У бошқаларга Telegram орқали турли ҳаволалар жўнатиб, уларнинг банк карта маълумотларини қўлга киритган ва пул ечиш билан шуғулланиб келган.

Наманганда 7 ёшли қизга қилинган жинсий зўравонлик иши қайта малакаланиб, эркак қамоққа олинди
11 май 2024, 23:46

Наманганда 7 ёшли қизга қилинган жинсий зўравонлик иши қайта малакаланиб, эркак қамоққа олинди

Янги Наманган туманида 68 ёшли эркакнинг 7 ёшли қизга нисбатан қилган ҳаракатлари қайта малакаланди ва эркак жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш моддаси юзасидан қамоққа олинди. Унинг яна бошқа бир қизга нисбатан ҳам шундай ҳаракатлар қилгани ҳақидаги хабарлар ўрганилмоқда.

Ўзбекистон 2024 йилда Россиянинг 5 млрд долларлик сармоясини ўзлаштирмоқчи
11 май 2024, 23:22

Ўзбекистон 2024 йилда Россиянинг 5 млрд долларлик сармоясини ўзлаштирмоқчи

2023 йилда Ўзбекистонда 3 млрд долларга яқин Россия сармояси ўзлаштирилди, 2024 йилда буни 5 млрд долларга етказиш кутилмоқда. «Вазифани бемалол бажарса бўлади… Лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга оширишда ностандарт ёндашувни таъминлаш топшириғи берилди», — деди ИССВ раҳбари Лазиз Кудратов.

Афғонистондаги сел оқибатида 150 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
11 май 2024, 17:46

Афғонистондаги сел оқибатида 150 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Афғонистон шимолида кучли ёмғирлар сабабли сув тошқинлари юз бериб, камида 150 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ одам жароҳатланди. Ҳодисадан энг кўп Бағлон вилояти зарар кўрди. Уйидан айрилган оилаларга чодир, кўрпа-тўшак ва озиқ-овқат тарқатилмоқда.

Тошкентда Malibu уриб юборган пиёда вафот этди
11 май 2024, 17:04

Тошкентда Malibu уриб юборган пиёда вафот этди

Мирзо Улуғбек туманида 20 ёшли йигит бошқарувидаги Malibu 45 ёшли пиёдани уриб юборди. Эркак ҳодиса жойида вафот этди.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилади
11 май 2024, 15:23

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилади

Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади: ҳимоя ордерисиз ҳам ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатилади, вақтинчалик шелтер ва 24/7 ишловчи бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади, зўравонлик қилганлар реестри юритилади. Батафсил.

Apple танқидларга сабаб бўлган iPad рекламаси учун узр сўради
11 май 2024, 14:50

Apple танқидларга сабаб бўлган iPad рекламаси учун узр сўради

Apple янги iPad маҳсулотига ишланган рекламаси учун узр сўради. Видеода гидравлик пресс маданият ва санъатга оид нарсаларни парчалаб юборгани, ўрнида эса янги iPad пайдо бўлганини кўриш мумкин. Интернет фойдаланувчилари буни «инсоният санъати ва тажрибасининг йўқ қилиниши намойиши» дея қабул қилди.

Тошкент аэропортини кўчириш ҳақида 32 йил аввал қабул қилинган қарор ўз кучини йўқотади
11 май 2024, 11:58

Тошкент аэропортини кўчириш ҳақида 32 йил аввал қабул қилинган қарор ўз кучини йўқотади

1992 йилда қабул қилинган «Тошкент аэропортини кўчириш ҳақида»ги ҳукумат қарори 1 сентябрда ўз кучини йўқотади. Бу Вазирлар Маҳкамаси томонидан бекор қилинаётган 493 та қарордан бирида назарда тутилган. 32 йил аввал қабул қилинган ҳужжатда аэропорт пойтахтдан 45 км узоққа кўчирилиши белгиланганди.

Ўзбекистон ва Қатар таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
11 май 2024, 11:20

Ўзбекистон ва Қатар таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Элчи Ашраф Ходжаев Қатар таълим вазири Бусаина бинт Али Ан-Нуаймий билан учрашди. Улар Қатар университетларида ўзбекистонлик талабалар учун квоталар ажратиш, икки давлат мактаб ва ОТМлари ўртасида алмашинув, қўшма илмий изланишлар олиб бориш каби масалаларни муҳокама қилди.

Тошкент вилоятида 26 ёшли муҳандис ток уришидан ҳалок бўлди
11 май 2024, 11:07

Тошкент вилоятида 26 ёшли муҳандис ток уришидан ҳалок бўлди

Қибрай туманининг Университет ва Салар кўчалари чорраҳасидаги устунга радар ўрнатаётган муҳандисни ток урди. 26 ёшли йигитнинг вафоти юзасидан махсус комиссия тузилди.

Россия Харьков вилоятига янги ҳужум бошлади. Нималар маълум?
11 май 2024, 00:46

Россия Харьков вилоятига янги ҳужум бошлади. Нималар маълум?

Украина Мудофаа вазирлиги Россия қўшинлари Харьков вилояти шимолида мудофаа чизиғини ёриб ўтишга уринганини маълум қилди. Вазирликка кўра, барча ҳужумлар қайтарилган, аммо жанглар давом этмоқда. Чегарадаги қишлоқларда маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш бошланди.

Ўзбекистоннинг иккита номинацияси ЮНEСКОнинг «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди
11 май 2024, 00:22

Ўзбекистоннинг иккита номинацияси ЮНEСКОнинг «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди

Ўзбекистон томонидан кўрсатилган «Туркистон альбоми (1871−1872)» ва «Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари (1879−1937)» ЮНEСКОнинг «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг