ИИВ: 2020 йил биринчи ярмида 2388 та ЙТҲ содир этилган
11 июль 2020, 13:21

ИИВ: 2020 йил биринчи ярмида 2388 та ЙТҲ содир этилган

Ўзбекистонда январь-июнь ойлари давомида 2388 та йўл транспорт ҳодисалари содир этилган. 2019 йил ушбу даврга нисбатан ЙТҲларнинг сони 7 фоизга камайган. Аксарият ЙТҲлар пиёдалар белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши ва ҳайдовчилар томонидан белгиланган тезликка риоя қилмаслик сабабли юзага келган. Республика бўйлаб энг кўп ЙТҲ пойтахтда, Фарғона ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.

Илон Маск энг бой одамлар рўйхатида Уоррен Баффетни ортда қолдирди
11 июль 2020, 12:55

Илон Маск энг бой одамлар рўйхатида Уоррен Баффетни ортда қолдирди

Tesla акцияларининг ўсиши ҳисобига Илон Маскнинг бойлиги 6,1 млрд долларга кўпайди ва у дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида Уоррен Баффет билан бирга яна тўрт миллиардерни ортда қолдирди.

Авлиё София ибодатхонаси қайтаттан масжидга айлантирилади
11 июль 2020, 11:58

Авлиё София ибодатхонаси қайтаттан масжидга айлантирилади

Туркия президенти Истанбулдаги Авлиё София ибодатхонасини музей мақомидан маҳрум қилди. Эндиликда, ибодатхона яна масжид сифатида ишлатилади ва 24 июль куни ўз фаолиятини бошлайди. Ибодатхона 1985 йили ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Ўзбекистонда Facebook дан фойдаланишда яна носозликлар кузатилмоқда
11 июль 2020, 11:14 1

Ўзбекистонда Facebook дан фойдаланишда яна носозликлар кузатилмоқда

Июль ойининг бошидан бери Ўзбекистонда яна Facebook га кириш билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Ушбу фонда VPN дастурларининг оммавийлиги яна ўсди. «Газета.uz» муаммо нимада эканлигини аниқлашга ҳаракат қилди.

Пойтахтда коронавирус билан касалланган бемор вафот этди
11 июль 2020, 10:23

Пойтахтда коронавирус билан касалланган бемор вафот этди

Тошкентда коронавирус аниқлаган 50 ёшли аёл вафот этди. Бу мамлакатда COVID-19 билан касалланган беморлар орасида қайд этилган 55-ўлим ҳолати.

Коронавирус ҳолатлари 12206 тага етди
11 июль 2020, 10:09

Коронавирус ҳолатлари 12206 тага етди

Коронавирус беморлари сони 179 нафарга ортиб, жами 12206 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин маркази, Тошкент шаҳри, Навоий вилояти ва Қорақалпоғистонда қайд этилди. Шундан 43 нафари аҳоли орасида.

Коронавирус ҳолатлари сони 12 мингтадан ошди
11 июль 2020, 01:19

Коронавирус ҳолатлари сони 12 мингтадан ошди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 12027 тага етди. Кун давомида 463 та ҳолат, жумладан 268 та карантин муассасалари, 195 таси эса аҳоли орасида аниқланди.

Навоийда СЭС бошлиғи 510 млн сўмга яқин моддий бойликларини ўзлаштирганликда айбланмоқда
10 июль 2020, 19:05

Навоийда СЭС бошлиғи 510 млн сўмга яқин моддий бойликларини ўзлаштирганликда айбланмоқда

Навоий вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик марказининг бош шифокори ҳибсга олинди. Марказ мансабдор ва моддий жавобгар шахслари қарийб 510 млн сўмлик товар моддий бойликларини ўзлаштириш ва талон-торож қилганликда айбланишмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура жиноят ишини қўзғатди.

Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ўрганишади
10 июль 2020, 18:38

Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ўрганишади

Афғонистонлик ёш хотин-қизлар Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида қишлоқ хўжалиги бўйича таҳсил оладилар. Лойиҳа доирасида Афғонистондан келган 50 нафар аёллар Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида ўқиши кўзда тутилган.

Яна 134 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 11857)
10 июль 2020, 17:04

Яна 134 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 11857)

Коронавирус ҳолатлари 134 тага кўпайиб, жами 11857 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 102 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланди.

Яна бир нафар коронавирус бемори вафот этди
10 июль 2020, 16:35

Яна бир нафар коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 67 ёшли термизлик бемор (эркак киши) миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 53 нафарга етди.

Европа Чемпионлар Лигаси финал баҳсларига қуръа ташланди
10 июль 2020, 16:31

Европа Чемпионлар Лигаси финал баҳсларига қуръа ташланди

Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган UEFA қароргоҳида Европа Чемпионлар Лигаси 2019/20 йилги мавсумининг финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган баҳсларга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, финал ўйинида Аталанта, ПСЖ, Лейпциг ва Атлетико Мадрид жамоларидан бири аниқ қатнашади.

АҚШ ҳарбийларининг Ўзбекистондаги базада заҳарлангани ҳақидаги махфий ҳужжатлар ошкор қилинди
10 июль 2020, 16:15

АҚШ ҳарбийларининг Ўзбекистондаги базада заҳарлангани ҳақидаги махфий ҳужжатлар ошкор қилинди

2001−2004 йиллар мобайнида Қарши-Хонобод базасида бўлган Америкалик ҳарбийлар заҳарли моддалар ва радиация таъсирига учраган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги махфий ҳужжатлар ошкор этилди. Маълумотга кўра, ҳарбийларнинг базага жойлаштирилишидан олдин ушбу ҳудудда Собиқ Иттифоқ ракеталари йўқ қилинган.

Алишер Саъдуллаев Ёшлар ишлари агентлиги директори этиб тайинланди
10 июль 2020, 14:53

Алишер Саъдуллаев Ёшлар ишлари агентлиги директори этиб тайинланди

Президент қарори билан Ёшлар Иттифоқи раиси лавозимида ишлаб келаётган ва энг ёш Сенат аъзоси Алишер Саъдуллаев янги ташкил этилган Ёшлар ишлари агентлиги директори этиб тайинланди.

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасайиши кутилмоқда
10 июль 2020, 13:55

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасайиши кутилмоқда

Шарқий Қозоғистондан кираётган бироз салқин ҳаво оқими Ўзбекистонда кундузги ҳароратнинг пасайишига олиб келди. Дам олиш кунлари ҳарорат сақланиб туради. Жума ва шанба кунлари пойтахтда ва Тошкент вилоятида, шунингдек, Фарғона водийсида момақалдироқ ва ёмғир ёғиши кузатилиши мумкин.

Мажбурий обуна ташкил этиш ва мажбурий меҳнатда айбланган ҳоким ўринбосари судда ютиб чиқди
10 июль 2020, 13:31

Мажбурий обуна ташкил этиш ва мажбурий меҳнатда айбланган ҳоким ўринбосари судда ютиб чиқди

Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда айбланган ҳоким ўринбосари Бахтиёр Мамадалиев биринчи инстанция судида айбсиз деб топилди.

Қарийб 3750 нафар фуқаро Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтди
10 июль 2020, 13:07

Қарийб 3750 нафар фуқаро Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтди

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида тўпланиб қолган 3746 нафар Ўзбекистон фуқаролари «Жибек жоли» — «Ғишт-Кўприк» назорат-ўтказиш пунктидан ўтказилиб мамлактга қайтган. ТИВ маълум қилишича, ҳозирда давлатлараро чегарани кесиб ўтишда муаммолар йўқ ва фуқароларнинг тўпланиб қолиши кузатилмаяпти.

13 июлдан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар тўхтатилади
10 июль 2020, 12:15

13 июлдан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар тўхтатилади

10 июль санасидан автобуслар ҳаракати ва 13 июль кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади. Шунингдек, фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган хорижий давлатлардаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади.

Давлат статистика қўмитаси раҳбарига биринчи ўринбосар тайинланди
10 июль 2020, 11:54

Давлат статистика қўмитаси раҳбарига биринчи ўринбосар тайинланди

Марказий банк статистика ва тадқиқотлар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Дилшод Холмуродов Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Сеул мэри ўлик ҳолда топилди
10 июль 2020, 11:43

Сеул мэри ўлик ҳолда топилди

Сеулнинг бедарак йўқолган мэри Пак Вон Сун ўлик ҳолда топилди. Ўлимнинг дастлабки сабаби сифатида ўз жонига қасд қилиш айтилмоқда. Унинг иш столида хайрлашув мактуби топилган. Аввалроқ, Сеул мэрига қарши жинсий зўравонлик билан боғлиқ айбловлар кўйилганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг